Zakovat intellektual klubi
31.9K subscribers
12.9K photos
2.01K videos
137 files
6.77K links
RASMIY KANAL. "Zakovat" Intellektual klubiga oid yangiliklar, qiziqarli savollar, turli tanlovlar oʻtkazishga moʻljallangan.

Barcha videolar:
youtube.com/c/ZAKOVATTV

Sayt: zakovatklubi.uz
Download Telegram
776-савол:
Ўрта аср Скандинавия меъморлари қураётган қалъаларига душманлар барибир ҳужум қилишини яхши билишган. Шу сабабли минораларнинг зинапояларини душманлар учун сюрприз сифатида яратишган. Қалъа ҳимоячилари бундай зинапояларда хотирасига асосланиб юришган, натижада ҳаттоки қоронғуда ҳам тезликни сақлаб қолишган. Диққат савол, зинапояларнинг душман учун ноқулайлиги нимада бўлган?

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍2

☝️ Жавоб: зиналарнинг ҳажми ҳар хил қилиб ясалган.
Изоҳ: Масалан, битта пастроқ зина, ундан кейин баланд зина, ундан кейин ўртача ва ҳ.к. Ёки зиналарнинг узунлиги, эни ҳам ҳар хил бўлиши мумкин. Ҳар томонлама турли ҳажмдаги зиналардан юрганда инсон албатта қоқилади, агар ундан доимий юриб, қайси зинадан кейин қайчи келишини ёддан билса, унда бемалол юриши мумкин.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍3
777-савол:
Ўзбекистондаги маркетинг усталари одатда кўчирмачиликни ёқтиришади. Машҳур хорижий бренд ва логотипларни ўзлаштиришга уста. Масалан, Rafaello брендига ўхшаш “Саҳарелло” номидаги оққандлар дейсизми, Nestle дизайнидаги Family сувлари дейсизми ва ҳ.к. Савол муаллифи яқинда худди шу каби яна бир ўғриликка гувоҳ бўлди. Жаҳон бозорида энг кўп сотиладиган маҳсулотлардан бирини ишлаб чиқарувчи йирик бренд номининг охирги ҳарфи «ўр» ҳарфларига ўзгартирилган. Бу билан 2 та қуён урилган. Ҳам халқаро брендга ўхшаш миллийча ном пайдо бўлган, ҳам маҳсулотнинг ўзини мақташган. Диққат савол, истанг оригинал бренд номини, истанг ўзгарган номни айтинг.

☝️ Жавоб: «Bananza» ёки «Bananzo‘r»

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
778-савол:
Улар ҳаётининг катта қисмини санъатга бахшида қилишди, дейиш мумкин. Бироқ ҳаёт мураккаб синовларни ҳозирлаб туради. Улар ҳам юзага келган қийинчиликлар туфайли санъатни ташлаб бозорга чиқишга мажбур бўлишди. Йиллар ўтди, бозордан, машиналар шовқинидан чарчаган кўнгиллар ором олгиси келди ва 1 йилча расман дам олишди. Уларнинг тақдири ва босиб ўтган йўлига назар солиб, беихтиёр халқимизнинг от билан боғлиқ мақоли эсга тушади.
Диққат савол: уларни 3 сўз билан ёзиб беринг.

👍1

☝️ Жавоб: “Халқлар дўстлиги” монументи
Ҳисоб: Шомаҳмудовлар оиласи монументи
Ҳисоб эмас: монумент, ҳайкал ва шу маънодаги сўзлар бўлмаса.
Изоҳ: Монумент 1982 йилдан буён “Халқлар дўстлиги” санъат саройи олдида турган, кейинчалик 2008 йилда “Отчопар” ва “Абу-Сахий” бозорлари тарафга, йўл ёқасига ўрнатилган. 2017 йил май ойида “Дўстлик” истироҳат боғига кўчирилди ва 1 йилга яқин боғда тургач, яна ўзларининг аввалги жойларига қайтарилди. Ўзбекларда от айланиб, ўз қозиғини топади, деган мақол ҳам бор.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
779-савол:
Француз хорижий легиони дунёдаги энг обрўли ҳарбий бўлинмалардан бири ҳисобланади. Ҳарбий парадлар вақтида Хорижий легион ҳар доим энг охирига қўйилади, чунки уларнинг маршировка темпи қолган қўшинларга қараганда секинроқ. Аниқроғи жаҳоннинг кўплаб давлатлари каби Франция миллий армиясида ҳам маршировка вақтида минутига 120 қадам ташланади. Бироқ Хорижий легионда бу кўрсаткич минутига 88 тага тенг. Диққат савол, маршировкада нима учун бундай фарқ юзага келган?

☝️ Жавоб: Гап айнан Хорижий легион ҳақида кетмоқда эди. Маълумки, Франциянинг Хорижий легиони асосий ҳарбий юришларини Африкада, саҳрода ўтказган. Саҳрода эса қадам ташлаш осон эмас.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍2❤1
780-савол:
“Самарқанд вилоятидаги тарихий жой номлари” китобида Нуробод туманидаги Жом қишлоғи номининг пайдо бўлиш сабаби баён қилинган. Сиз шу сабабни 3 та бир хил ҳарф билан бошланувчи сўзлар билан ёзиб беринг.

☝️ Жавоб: тўрт томони тоғ
Изоҳ: Ҳамма томони тоғ билан ўралган жой идишга ўхшайди. Азалдан уй-рўзғор буюми ҳисобланган ичи чуқур ва ёйиқ (кенг) мис тоғора ёки металл қадаҳ (коса, пиёла) жом деб аталган.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
781-савол
781-савол:
Ушбу кнопкаларни американинг айрим кийим дўконларида учратиш мумкин. Биз сизлардан кнопкалар остидаги 3 та сўзни беркитганмиз. Диққат, савол: беркитилган сўзларни мантиқий кетма-кетликда ёзиб беринг.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
781-савол жавоби

☝️ Жавоб: кун, шафақ, тун
Ҳисоб: куннинг турли вақтлари ёзилган 3 та сўз.
Изоҳ: Кийиб кўриш хоналарида мана шундай кнопкалар ўрнатилган, мижоз киради, кийимни кияди ва куннинг қайси пайтида кийим қанақа кўринишини кўриб, ТАНЛАБ олишади.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
782-савол:
Агар Европага сафар қилсангиз, сафарингиз давомида хавфсизлик нуқтаи назаридан айрим эшикларга кичикроқ шрифтлар билан “Агар ушбу ёзувни ўқиётган бўлсанг, сени кўрмаяпман” деб ёзиб қўйилганини учратишингиз мумкин. Диққат савол, юқоридаги огоҳлантириш қаерда ёзилганини 3 сўз билан айтинг.

👍2🥰1

☝️ Жавоб: юк машинаси эшигига
Изоҳ: ҳаракат хавфсизлиги нуқтаи назаридан юк машиналарининг ёнида яқин юрмаслик керак. Чунки ҳайдовчи баландда ўтириши сабабли ён томондан яқин келган машинани кўрмай қолиши мумкин. Саволда атайин “юқоридаги огоҳлантириш” ибораси ишлатилди, бу тўғридан-тўғри эшик ва ёзув баландда эканлигига ишора эди.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1
783-савол:
1944 йил май ойида Ғофур Ғулом йўлакда учратиб қолган танишига “Юринг мен билан қишлоққа - Янгиерга, у жойда эртага далаларга биринчи сув берилади. Она сифатида, сиз боришингиз керак”, деди. Таниши миннатдорона табассум қилди-да, боролмаслик сабабини айтди. Ғофур Ғулом эса Саида Зуннуновани чақириб, “хавотир олманг, Сизга Саида ҳамроҳ бўлади” деди.
Биз исмини сир тутаётган қаҳрамонимиз она томондан 15 асрда яшаган Олтин Ўрда хонининг авлоди саналади. Диққат, савол, Ғофур Ғуломнинг таниши ким эди?

☝️ Жавоб: Анна Ахматова
Изоҳ: Уруш вақти Анна Ахматова бир қатор рус ёзувчилари қаторида Тошкентда яшаган. Анна Ахматова ўзига тахаллус сифатида она томондан бобоси Аҳмадхоннинг исмини олган. Боролмаслик сабаби - ўзбекча билмаслигида эди. Лекин Саида Зуннуновани таржимон сифатида олиб боришади.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍3
784-савол:
Ушбу реклама плакатлари сериясининг шиори “Тўлиқ тарихга саёҳат қил” деб номланади. Диққат савол, ушбу реклама кампанияси қайси муассаса томонидан ўтказилганини 2 сўз билан максимал аниқликда ёзиб беринг.

☝️ Жавоб: Архитектура музейи.
Изоҳ: Расмларда машҳур бинолар тасвирланган. Сайт номи muar.ru - 2 та сўз билан айтиш керак бўлса, "музей архитектуры" бўлади. Муассасанинг логотипи ҳам қизил бино шаклида.