Zakovat intellektual klubi
31.5K subscribers
13K photos
2.01K videos
138 files
6.79K links
RASMIY KANAL. "Zakovat" Intellektual klubiga oid yangiliklar, qiziqarli savollar, turli tanlovlar oʻtkazishga moʻljallangan.

Barcha videolar:
youtube.com/c/ZAKOVATTV

Sayt: zakovatklubi.uz
Download Telegram
@zakovat
87-савол:
Бир бинонинг кираверишида, Қуръони Каримнинг 89-сураси “Ал-Фаджр”, яъни “Шафақ”дан 4 охирги ояти ёзилган: “Сен осойишта бўлган қалб! Сен Худонинг олдига мамнуният ва эришган хурсандчиликларинг билан қайтгин! Менинг қулларим билан кир! Менинг жаннатимга кир!” сўзлари битилган. Бу қайси бино?
👍7🔥1

☝️ Жавоб: Тожи-Маҳал
👍5🔥2
@zakovat
88-савол:
2011 йили “АVD Арена” жойлашган кўчага унинг номи берилди. Албатта маҳаллий мухлислар бу қарордан жуда хурсанд бўлишди. Сабаби уларнинг севимли қаҳрамонлари доимо биринчи бўлишга ҳаракат қиларди. Афсуски, У кўп вақтини иккинчи ёки учинчи бўлиб ўтказган, шу сабабли ҳам унга бу нарса жуда кучли таъсир қилган, руҳий жиҳатдан синиб қолган ва ўз жонига қасд қилган. Савол, ким у?
👍2🔥1

☝️ Жавоб: Роберт Энке.
Изоҳ: “АVD Арена” бу «Ганновер-96» футбол жамоасининг уй майдони ҳисобланади. “Ганновер-96” ва Германия миллий терма жамоаси дарвозабони бўлган Роберт Энке 2011 йили руҳий хасталик сабаб ўз жонига қасд қилган. Ўша пайтларда у кўп вақтини иккинчи ёки учинчи дарвозабон бўлиб ўтказиб қолганди.
👍4🔥1
@zakovat
89-савол:
Пьер Буаст: “У ҳамма катта ютуқни олишни хоҳлайдиган лотереядир” деган. Авраам Линкольн эса “У на жаннат ва на дўзахдир, у аросатдир” деган. Жон Стюард Милл айтади: “У қонунда рухсат берилган ягона қулчилик формасидир”. Гап нима ҳақида кетмоқда?
👍3🔥2

☝️ Жавоб: Оила, турмуш.
👍7👏4🔥1
@zakovat
90-савол:
Бу машҳур асар сўнгги йилларда кўп давлатларда оригинал номи остида сотилаётгани йўқ. Масалан, асар номида индейс, аскар, денгизчи деган сўзлар пайдо бўлмоқда. Энг кўп нашр этиладиган номи эса “Ҳеч ким қолмади”дир. Савол: Бу қайси машҳур асар?
🔥3👍1
@zakovat
90-савол:
Бу машҳур асар сўнгги йилларда кўп давлатларда оргинал номи остида сотилаётгани йўқ. Масалан, асар номида индейс, аскар, денгизчи деган сўзлар пайдо бўлмоқда. Энг кўп нашр этиладиган номи эса “Ҳеч ким қолмади”дир. Савол: Бу қайси машҳур асар?

☝️ Жавоб: “Ўнта негр боласи”
Изоҳ: Кўпчилик давлатларда ҳозирги пайтда ирқчиликка қарши курашиш бошланган, шу сабабли ҳам асардаги “негр” сўзи бошқа сўзларга алмаштирилади.
👍3❤1🔥1
@zakovat
91-савол:
Голландиянинг Эйменден шаҳри фуқароси 17 ёшидан бошлаб автомобиль ҳайдашни бошлаган ва бирор маротаба ҳам қоидани бузмаган.
Савол: Бу инсон 84 ёшга кирганда полиция нимани аниқлаган?
👍7🤩2🔥1

☝️ Жавоб: Унда ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқлигини.
🤩7👍4🔥3❤1
@zakovat
92-савол:
Япон хоккуси (уч қаторли шеър).

Сув чархпалагини айлантиришдан,
Чарчади одамлар
Балиқ ови мавсумида.

Хоккуда “балиқ ови” сўзлари бошқа икки сўз билан алмаштирилган. Диққат савол, гап қайси мавсум ҳақида кетмоқда?
❤1👍1🔥1

☝️ Жавоб: “Шоли экиш”. Шоли экиш мавсумида жуда кўп сув қўйиш кераклигидан хабарингиз бўлса керак. Бунинг устига японларда шоли анча машҳур ўсимлик.
👍9❤1🔥1
@zakovat
93-савол:
Расул Ҳамзатовнинг “Менинг Доғистоним” асарида отасининг унга берган кўплаб ўгитларини эслатиб ўтади. Ана шундай ўгитлардан бири қуйидагича эди: йигит киши фақат 2 ишни қилаётганда тиз чўкиши лозим. Биринчи иш: гул узиш. Иккинчи ишни қилганлар орамизда анчагина бўлса керак. Ёрдам сифатида шуни айтиш мумкинки, шаҳарликларга нисбатан қишлоқда ўсганлар бу ишни кўпроқ қилишади. Ушбу ишни топинг.

☝️ Жавоб: Булоқдан сув ичиш
🔥5❤1👍1
@zakovat
94-савол:
Бу машҳур футбол клуби футболкаларининг ранги 1907 йилгача оқ ва қора ранглардан иборат эди. Аммо ўша йилларда оқ-қора рангли футболкага эга бўлган жамолар кўпайиб кетади. Шунда жамоа раҳбарлари клуб футболкалари рангини ўзгартиришмоқчи бўладилар. Жамоа раҳбарлари “Ла-Бока” портидан биринчи бўлиб кириб келган кема байроғини ўз футболкаларида акс эттиришга келишиб олишади. Портга биринчи бўлиб, айнан шу давлат кемаси кириб келади ва ҳозиргача ушбу клуб футболкалари ранги ушбу давлат байроғи билан деярли бир хил.
Савол ушбу клуб ва давлатни топинг.
👍4🤩2🔥1

☝️ Жавоб: Бока-Хуниорс, Швеция (Портга Швеция байроғи остидаги кема кириб келган эди)
👍5🔥1
@zakovat
95-савол:
Бундай ускунанинг энг каттаси Германияда жойлашган бўлиб, бўйи 5 метр, диаметри 1 метр, оғирлиги 1 тонна. Савол, ушбу ускунада нималарнинг сони 640 млн. донани ташкил қилади?
👍5❤1🔥1

☝️ Жавоб: Қум доналари. Бу ускуна қумсоат эди.
👍12🔥2❤1👏1
@zakovat
96-савол:
Чероки қабиласи халқ афсонасига кўра, табиат худоси ер юзидаги барча дарахтларга 1 ҳафта кеча-ю кундуз ухламасликни буюради. Аммо бу буйруқни фақат 5 та дарахт бажара олади холос. Диққат савол, афсонага кўра буйруқни бажармаган қолган дарахтлар қандай жазоланади?

☝️ Жавоб: Буйруқни бажармасдан ухлаб қолган дарахтлар жазоланади. Яъни улар қишда ўз баргларини тўкиб, уйқуга кетишади. 5та дарахт эса, қишин ёзин баргларини тўкмайди.
👍9❤3🔥1