Zakovat intellektual klubi
31.5K subscribers
13K photos
2.01K videos
138 files
6.79K links
RASMIY KANAL. "Zakovat" Intellektual klubiga oid yangiliklar, qiziqarli savollar, turli tanlovlar oʻtkazishga moʻljallangan.

Barcha videolar:
youtube.com/c/ZAKOVATTV

Sayt: zakovatklubi.uz
Download Telegram
@zakovat
147-савол:
Бундан 40-50 йиллар один Венгрияда душанба кунлари кўчалар одатдаги кунлардан анча гавжум бўлган. Одамлар бу куни театрларга, музейларга ва консертларга тушишган. Савол: нега айнан душанба куни?
👍6

☝️ Жавоб: Чунки бу куни телевиденияда дам олиш куни бўлган.
👍7❤2
@zakovat
148-савол:
“101 далматин” филми ўзининг рақамлари билан ҳайратга солади. Уч йил давомида 300 нафар рассом 1 218 750 қаламдан фойдаланишган. 1 000 дан ортиқ ранглардан фойдаланилган. Эринмаган статистиклар Х ларни ҳам санашган. Жами Х ларнинг сони 6 469 952. Савол: Х ни айтинг?
👍3

☝️ Жавоб: Доғлар (итлардаги)
👍9
@zakovat
149-савол:
Ҳайфа тиббиёт клиникаси “Тажрибали массажист зарур” деган эълон чиқаради. Суҳбатга 100 дан ошиқ одам ёзилади. Деярли учдан бир кишининг суҳбати узоққа чўзилмаган: номзод хонага кирган, саломлашган ва шу оннинг ўзидаёқ унга сиз бу ишга лойиқмассиз деган жавобни беришган. Ажабланарлиси бундайларнинг барчаси ёш, чиройли аёллар эди. Савол: Уларнинг ишга қабул қилинмаслигига нима сабаб бўлган?
👍2

☝️ Жавоб: Тирноғининг узунлиги.
👍10
@zakovat
150-савол:
“Симпсонлар” мультсериалида кризис пайтида бир магазиндан бошқа барча магазинлар банкрот бўлади. Бу магазиннинг ишлари эса анча ривожланади. Диққат савол: мультфилмдаги бу магазин нима сотишини аниқ айтинг.
👍4

☝️ Жавоб: “Ёпиқ” деган вивеска. Барча дўконлар кризис туфайли ёпилишни бошлагач, вивескаларга талаб ошиб кетади.
👍11
@zakovat
151-савол:
Пётр I ҳукмронлиги даврида Мезенилик Григорий Черепанов деган шахс ҳукмдорга Ухтада нефт булоғини топганини айтади. Пётр Григорийга 6 рубль мукофот беради ва ушбу нефт булоғини кўриб, аниқлаштириб келиш учун одам жўнатади. Савол: Пётр жўнатган одамнинг касбини айтинг?
👍1

☝️ Жавоб: Аптекачи. Бу пайтда нефт дори-дармонлар учунгина ишлатиларди.
👍9
@zakovat
152-савол:
Анъанавий бурят мусобақаларида иштирокчилар елка кучи ва бармоқ кучи билан беллашишади. Диққат, савол: бу қандай икки турдаги мусобақалар?
👍5🔥1
@zakovat
152-савол:
Анъанавий бурят мусобақаларида иштирокчилар елка кучи ва бармоқ кучи билан беллашишади. Бир дақиқадан кейин бу қандай икки турдаги мусобақалар эканлигини топинг.

☝️ Жавоб: Кураш ва камондан ўқ отиш.
👍7
@zakovat
153-савол:
Инглиз ва немис тилларида ушбу адабий қаҳрамоннинг исми F (Ф) ҳарфи билан бошланади, испан, итальян ва француз тилларида – V ҳарфи билан бошланади. Сиз эса ушбу қаҳрамоннинг исми ўзбек тилида қайси ҳарфдан бошланишини топинг.

☝️ Жавоб: Ж ҳарфи.
Изоҳ: Жумавой. Friday, Freitag, Viernes, Venerdi, Vendredi.
👍8
@zakovat
154-савол:
Профессионал боксчилар орасида ака-ука Кличколар ва Джеймс Смит унга эгалар, Майк Тайсон ва Муҳаммад Али ва бошқа кўпгина профессионал боксчилар унга эга эмаслар. Балки "Заковат" канали ўқувчилари орасида ҳам унга эга бўлмаганлар кўпдир, лекин уларга вақти келиб албатта унга эга бўлишларини тилаб қоламиз. У нима?
👍1🥰1

☝️ Жавоб: Олий маълумот.
👍13🥰1
@zakovat
155-савол:
Стокгольмда бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида барча ташкилотчилар ва ҳакамларнинг ҳаракатлари швед спортчиларининг имкон қадар кўпроқ медал олишларига қаратилган эди. Якунда ҳақиқатдан шведлар олган медаллар сони кўпроқ эди, аммо ИКСнинг сони ундан ҳам кўпроқ бўлди. ИКС лотин тилида "мурожаат" деган маънони билдиради. ИКСни топинг.

☝️ Жавоб: Аппеляция
Изоҳ: Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, ҳакамларнинг ён босиши билан эришилган медаллар устидан аппеляциялар сони кўпайиб кетади.
👍7
@zakovat
156-савол:
Акушер-шифокор Жеймс Симпсон 1847 йил 19 январь куни дунёда илк марта туғруқ вақти оғриқни қолдириш учун эфир моддасини қўллаб кўради. Жуда ҳам диний ақидаларга консерватор бўлган инглизлар учун, дунёга келиш вақтида анестизиядан фойдаланиш, бу Худога ишончсизликдан далолат эди. Турли айбловлардан қутулиш мақсадида Симпсон Библияга мурожаат қилади. Аниқроғи у Библия асосида чизилган қадимий диний гравюрани кўрсатади, ушбу гравюрада Одам Атонинг қовурғасидан Момо Ҳавонинг яралиши тасвирланган эди. Айтингчи, гравюрада тасвирланган қандай факт, шифокорга ўз позициясини ҳимоя қилишга ёрдам берган?
👍2🤩2❤1

☝️ Жавоб: Одам Ато ухлашда давом этган.
Изоҳ: Шифокор бу билан Момо Ҳавони яратиш чоғида Худо илк марта оғриқ қолдирувчи усулдан фойдаланганлигини исботламоқчи бўлган.
👍5❤2🔥2