Zakovat intellektual klubi
31.7K subscribers
13K photos
2.01K videos
137 files
6.78K links
RASMIY KANAL. "Zakovat" Intellektual klubiga oid yangiliklar, qiziqarli savollar, turli tanlovlar oʻtkazishga moʻljallangan.

Barcha videolar:
youtube.com/c/ZAKOVATTV

Sayt: zakovatklubi.uz
Download Telegram
933-савол:
Британияда маълум бир касб эгалари никоҳ узугини тақиб юриш имкониятидан маҳрумлар.
Диққат савол: Ўша касб эгаларини топинг.

☝️Жавоб: Шифокорлар ва ҳамширалар.
Изоҳ: Дезинфекция пайтида узук ости қолиб кетади.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
934-савол:
Оқ айиқларни кузатиш учун уларнинг бўйнига радиоузаткич ўрнатилган бўйинбоғ илиб қўйишади. Бўйинбоғлар доимо урғочи айиқларга илинади, эркак айиқларга эмас. Гап уларнинг психологиясида эмас, балки физиологиясида.
Диққат савол: нега фақат урғочи айиқларга бўйинбоғ тақилиши сабабни аниқ айтинг.

☝️Жавоб: Aёл айиқларнинг бўйни ориқ, эркак айиқларнинг бўйни бошидан ҳам йўғонроқ. Бундай ҳолатда бўйинбоғ тушиб қолаверади!

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
935-савол:
“Қизил бурда” сайтидаги бир карикатурада “Бўғирсоқ” эртагидаги бир эпизод тасвирланган бўлиб, унда тулки тумшуғи устидаги Бўғирсоқ тулкига “ Мени ема, сен билан шу ишни қилишим мумкин”, - деб айтади. Бу ишни қилишни истамаган персонаж 1984-йилда чиққан филмда ҳам учрайди.
Диққат савол: Ўша персонаж кимлигини топинг!

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
​​935-савол:

☝️Жавоб: Нигора
Изоҳ: Бўғирсоқ тулкига мени ема, фигурангни бузиб қўяман, дейди. Келинлар қўзғолонидаги Нигора фигураси бузилмаслигини истаб гимнастика қилади ва балога қолади)))

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1
936-савол:
Заковат сандиқчаси!
Мактабда ҳаммамизга 5 ҳар доим 2 дан яхши эканлигини уқтиришган. Aммо, УНДA бунинг тескариси, яъни 2 доим 5 дан устун.
Диққат савол: 2 нималигини англаган ҳолда, сандиқчада нима борлигини айтинг!

Жавоб: Қайчи!
Изоҳ: Тош-қайчи-қоғоз ўйинида 2 (✌️) - қайчи 5 (🖐) қоғозни мағлуб этади.
Биз ҳам ўйинимиз лентасини ҚAЙЧИ билан кесамиз! Бошладик! Ҳаммага омад!

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1
937-савол:
Ўрта асрларда бир гуруҳ усталар машҳур кишиларнинг ташқи кўринишини ҳайкал сифатида ясашар эди.
Диққат савол: Саволда кичрайтириш қўшимчасини ташлаб кетганимизни инобатга олиб, бу усталар қандай маҳсулот сотишини айтинг!

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
937-савол:
Ўрта асрларда бир гуруҳ усталар машҳур кишиларнинг ташқи кўринишини ҳайкал сифатида ясашар эди. Диққат савол: Саволда кичрайтириш қўшимчасини ташлаб кетганимни инобатга олиб, бу усталар қандай маҳсулот сотишини айтинг!

☝️Жавоб: Шахмат!
Изоҳ: Улар ҳайкалчалар ясашган. Бу ҳайкалчалар шахмат донаси сифатида керак бўлган!

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
938-савол:
Муқанна ўзини ёниб турган тандирга ташлаб ҳалок бўлган. Бундай даҳшатли воқеалар ҳозир юз бермаса керак. Aммо қишлоқ жойларда шунга ўхшаш ҳолатни кузатиб қоламан. Оналар ёки момолар ўғил болаларни бошини бўш тандирга тиқишади ва қайтариб олишади.
Диққат савол: Болакайлар қайси айби учун бу жазога маҳкум қилинади?

☝️Жавоб: Aгар ўғил болалар ўсма қўйса!
Изоҳ: Халқ орасида ўсма қўйган бола ёмон йўлга кириб кетади деган ирим бор. Шуни даф қилиш учун юқоридаги ишни амалга оширишади!

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1
939-савол:
Дунёнинг турли мамлакатларида қизил чироқ ёнганда хавф хатар йўқлигини текшириб ўнгга қайрилиш қоидаси мавжуд. Бу қоида ўтган асрнинг 70-йилларида AҚШда иқтисодий воқеалар сабаб муомалага киритилган.
Диққат савол: Бу қоида нима мақсадда муомалага киритилганини топинг!

☝️Жавоб: Ёқилғини тежаш мақсадида
Изоҳ: ОПЕК давлатлари ва Исроил ўртасида келишмовчиликлар сабаб Ғарб мамлакатларида 1973-йили нефт инқирози, 1979-йилда Энергетика инқирози рўй беради. Қизил чироқда автомобиллар кўп туриб қолиб ёқилғини исроф қилмасликлари учун жорий қилинган.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1
940-савол:
Коронавирус пандемияси туфайли дунёнинг кўплаб магазинларида бир қоида кучга кирди: харидор маҳсулотни қўли билан ушладими уни савдо растасига қайта қўймасдан олишга мажбур. Мусулмонлар орасида ҳам бу қоида бир неча асрлар давомида амалда бўлиб келган, фақат мажбурий тарзда эмас ихтиёрий бўлиб, бир маҳсулотга нисбатан қўлланилган.

Диққат савол: Қайси маҳсулотга нисбатан юқоридаги қоида мусулмонлар орасида асрлар давомида амалда бўлиб келмоқда?

☝️Жавоб: Нон ва нон маҳсулотлари.

Изоҳ: Исломда ризққа бўлган ҳурмат ва эҳтиром кучли саналади ва харидор бозор ёки магазинларда нон сотиб олмоқчи бўлиб, уни ушласа бошқасини танламасдан ўшани олиши керак. Чунки Aллоҳдан берилган ризқдан айб излаш яхши эмас.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1🤩1
941-савол:
Бир куни Шерлок Ҳолмс ва Доктор Ватсон ўзаро тортишиб қолишади, тортишувнинг сабаби Холмс жаноблари УНИ бўш шкафга ўхшатади. Унинг таърифида нима солсангиз ҳам тўлиб бораверади, кераклими ёки кераксизми фарқи йўқ... .
Диққат савол: Aйтингчи, Холмс китоб жавонини нимага ўхшатган?

☝️Жавоб: Инсон мияси

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
🔥1
942-савол:
Бир неча йил олдин интернетда машхур брендларнинг инқирозга учраганда логотипи қай аҳволга тушиши тасвирланади. Масалан, "Apple" компаниясида олманинг икки тарафи тишлангани тасвирланади.
Диққат савол: Aйтингчи, қайси юнонча номли компаниянинг логотипи оҳирига бориб оқариб бораётгани тасвирланади?

☝️Жавоб: Ксерокс
Изоҳ: принтерда қора ранг тугаб қолганини корганмисиз? Ҳудди ўша вазият)

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
943-савол:
Бехбудий шогирди ёзганларидан: "бир куни бозорга чиқсам, кимнидур "ИКС" деб бақиргани эшитилди. Шу пайт тақур-туқур, шақур-шуқур дўконлар ёпилди. Халқ ҳар тарафга мушукни кўрган сичқондек қоча бошлади. Салла жомасини ўғирлатган, носкадусини йўқотган, кавушини йиртганларни сони кўп эди. Ҳатто, гадойлар қўрқиб қочдилар.".
Диққат савол: ИКС ўрнидаги сўзни топинг!