Zakovat intellektual klubi
31.6K subscribers
13K photos
2.01K videos
138 files
6.79K links
RASMIY KANAL. "Zakovat" Intellektual klubiga oid yangiliklar, qiziqarli savollar, turli tanlovlar oʻtkazishga moʻljallangan.

Barcha videolar:
youtube.com/c/ZAKOVATTV

Sayt: zakovatklubi.uz
Download Telegram
@zakovat
183-савол:
1917 йили Россияда ер ҳақидаги декрет қабул қилинган. Уни деҳқонлар орасида кенг тарқатиш, жамоатчиликни ундан хабардор қилиш жуда катта аҳамиятга эга бўлган. Шу сабабли қишлоқдаги уйига қайтаётган барча аскарларнинг қўлига декретдан нусха беришиб, ўз қишлоқдошларига унинг мазмуни билан таништириш вазифаси топширилган. Айтингчи, аскарларга декретдан ташқари сотилмай қолган 1917 йилнинг календарларидан бирини беришдан нима мақсад бўлган?

☝️ Жавоб: Декрет кўзланган манзилга эсон-омон етиб бориши учун аскарларга бошқа қоғоз беришган. Йўқса, аскарлар қишлоққа қайтаётганда йўлда декретга папирос ўраб, чекиб қўйишлари мумкин эди. Сотилмай қолган календарлар аскарларга папирос ўраш учун берилган.
👍5❤1
@zakovat
184-савол:
Диққат, “Заковат” сандиқчаси.
Сандиқча ичида рассомлар 19 асрнинг 20 йилларидан бошлаб, ўз устахоналаридан чиқиб табиат қўйнида фаол ижод қилишни бошлашларига туртки берган ихтиро турибди. Танқидчилар фикрига кўра, бу янгилик импрессионизм жанрининг гуллаб-яшнашига сабабчи бўлган экан. Сандиқчада нима бор?
👍1

☝️ Жавоб: Бўёқ учун тюбиклар
👍6
@zakovat
185-савол:
Ўрта асрларда яшаган савдогар Ибн Батута нимага қуйидагича таъриф берган: “У дастлаб Сизни тилдан қолдиради, кейинчалик эса Сизни ҳикоячига айлантиради”?
👍1
@zakovat
185-савол:
Ўрта асрларда яшаган савдогар Ибн Батута нимага қуйидагича таъриф берган: “У дастлаб Сизни тилдан қолдиради, кейинчалик эса Сизни ҳикоячига айлантиради”?

☝️ Жавоб: Саёҳат. Дастлаб ўзга давлатларга бориб, тилдан қоласиз, аммо саёҳатдан юртингизга қайтиб келгач, ҳикоячига айланасиз қоласиз. Ибн Батута нафақат савдогар, балки саёҳатчи ҳам бўлган.
👍9
@zakovat
186-савол:
Францияда узоқ даврлардан буён бир мақол мавжуд: “Пишлоқ билан сот, нон билан сотиб ол”. Бу мақолга ишонадиган бўлсак, нимани шу тахлит сотиш ёки сотиб олиш керак ва нима учун?
👍4🤩2
@zakovat
186-савол:
Францияда узоқ даврлардан буён бир мақол мавжуд: “Пишлоқ билан сот, нон билан сотиб ол”. Бу мақолга ишонадиган бўлсак, нимани шу тахлит сотиш ёки сотиб олиш керак ва нима учун?

☝️ Жавоб: Винони. Сабаби пишлоқ егандан кейин вино таътиб кўрса, унинг айрим ёмон таъмларини сезиб бўлмайди. Аксинча нондан кейин истеъмол қилса, винонинг барча таъмларини ҳис қила олиш мумкин.
👍9🤩1
@zakovat
187-савол:
Бир ёзувчи ўз эсдаликларида уларнинг қишлоғига 1960 йилларда кино келганини эслайди. Кино 2 та сеансда қўйилган. Айтингчи, болалар қишлоқдаги клубга кино кўришга бораётганда нима учун ўзлари билан простина ёки шунга ўхшаш бошқа ёпинчиқлар олиб олишган?
👍4

☝️ Жавоб: Қишлоқда кино 2 сенсда бўлган: кундузи болаларга, кечқурун катталарга. Қишлоқ бўлгандан кейин шароит мақтанарли даражада бўлмаган. Қишлоқ клубининг ойналари бўлмаган. Кундуз кунги сеанс вақтида шу ойналарга простиналарни тутиб, қоронғу ҳолга келтириишган.
👍6
@zakovat
188-савол:
1879 йилда Нью Йорклик муҳандис Алфред Бич ўша пайтлар учун инқилобий характердаги бир лойиҳага бел боғлади. Лекин бу йўлда унга - кўчалардан кунлик даромад топадиган ва бу даромадини хавф остига қўйишни истамайдиган Уилям Твид қаршилик қилиши турган гап эди. Бунинг олдини олиш учун эса Бич Бродвейдаги энг узун магазинни ижарага олди ва ҳар куни кечаси у ерда ишчилар бригадасини ишлатди. Савол: ишчилар бу ерда нима иш қилишди?

☝️ Жавоб: Метро қуришди.
Изоҳ: Ишчилар узун магазин остидан метро туннелини қазишган.
👍3
@zakovat
189-савол:
Норвегиялик химик Ҳанс Томсон термохимия соҳасида 1-бўлиб тажрибалар қилиб, уларнинг натижаларини эълон қилган инсон ҳисобланади. Лекин узоқ вақт давомида француз олими Бертло термохимия асосчиси деб ҳисобланиб келинган. Савол: бунинг сабабини айтинг.
👍2

☝️ Жавоб: Ҳанс Томсон ўз илмий изланишларини норвег тилида ёзиб борган ва унинг янгиликлари бошқа Европа тилларига таржима қилинмай қолиб кетган. Шу сабабли кенг оммага унинг илмий ишлари ўз вақтида етиб бормаган.
👍5🔥1
@zakovat
190-савол:
Жимми Дюрант одамлар ҳақида шундай фикр билдиради: “Инсон – патини бир неча марта юлса бўладиган ягона қушдир”. Диққат савол, Жимми Дюрантнинг касбини нима?
👍2
@zakovat
190-савол:
Жимми Дюрант одамлар ҳақида шундай фикр билдиради: “Инсон – патини бир неча марта юлса бўладиган ягона қушдир”. Диққат савол, Жимми Дюрантнинг касбини нима?

☝️ Жавоб: Солиқ инспекцияси ҳодими, солиқчи
👍8👎3🤩3
@zakovat
191-савол:
Николай Лесковнинг қаҳрамони провинциядан марказга хат ёзади. У ўз хатида бир амалдордан бошқа ҳамма маҳаллий амалдорларни ҳақоратлаган эди. Диққат савол, қаҳрамон қайси амалдорни мақтаган?
👍3
"Zakovat - Qiziqarli savollar" каналида эксперимент сифатида аудио савол бериб кўрмоқчимиз. Агар бу тажриба ўзини оқласа, кейинчалик бундай саволлар сонини кўпайтиришимиз, шунингдек, "Заковат" клубининг машҳур билимдонлари томонидан навбати билан шахсан Сизлар учун махсус саволлар бериб боришни ҳам йўлга қўйишимиз мумкин.

Бизни кузатишда давом этинг ва каналга дўстларингизни ҳам таклиф қилинг.
👍2
@zakovat
191-савол:
Николай Лесковнинг қаҳрамони провинциядан марказга хат ёзади. У ўз хатида бир амалдордан бошқа ҳамма маҳаллий амалдорларни ҳақоратлаган эди. Диққат савол, қаҳрамон қайси амалдорни мақтаган?

☝️ Жавоб: Почта мудирини
👍5🤩1
@zakovat
192-савол:
Космик изланишлар институтининг кўргазмалар залида турли масштабларни ўзида акс эттирган микро ва макроолам иллюстратциялари девори мавжуд. Масалан, 1:10^(-8) ёзуви остидаги суратда вирусларни, 1:10^(-5) ёзуви остидаги суратда ҳужайра, 1:10^14 ёзуви остидаги суратда эса Қуёш системаси тасвирланган. Диққат савол, 1:1 ёзуви остидачи?
👍3