Zakovat intellektual klubi
31.6K subscribers
13K photos
2.01K videos
138 files
6.79K links
RASMIY KANAL. "Zakovat" Intellektual klubiga oid yangiliklar, qiziqarli savollar, turli tanlovlar oʻtkazishga moʻljallangan.

Barcha videolar:
youtube.com/c/ZAKOVATTV

Sayt: zakovatklubi.uz
Download Telegram
2 ҳафта олдин "Ўзбекистон" телеканалида давлат тадбирининг намойиши муносабати билан "Заковат" интеллекутал ўйини қолдирилган эди.

Ҳозиргина ўша қолдирилган ўйин, яъни Олий лига-2017 баҳсларининг биринчи ўйини бошланди.

Илк ўйинда Қорақалпоғистондан ташриф буюрган Бахтиёр Бекмуродов жамоаси иштирок этмоқда.
Жамоа аъзолари:

Бахтиёр Бекмуратов – жамоа сардори;
Марат Мамутов;
Боғибек Аширов;
Дилором Жанпулатова;
Самад Сейтимбетов;
Асқар Алланиязов.
@zakovat
281-савол:
Ўткир Ҳошимовнинг «Дафтар ҳошиясидаги битиклар»ида шундай ёзилган: «Иккита энг холис ҳакам синовидан ўтган асар ҳақиқий асардир». Биринчиси табиийки, китобхон. Иккинчиси нима?

☝️ Жавоб: Вақт.
🤩3🐳1
@zakovat
282-савол:
Халқимизда “Ойга қараб адашсанг отингни олтин қозиққа боғла” деган ибора бор. Хўш ўша “от боғланадиган” “олтин қозиқ” нима?
@zakovat
282-савол:
Халқимизда “Ойга қараб адашсанг отингни олтин қозиққа боғла” деган ибора бор. Хўш ўша “от боғланадиган” “олтин қозиқ” нима?

☝️ Жавоб: Қутб юлдузи
👍4🤩1
@zakovat
283-савол:
Ўзбекистонда давлат муҳофазаси остига уларнинг 319 таси олинган, улардан кўпчилиги Фарғона водийсида,Самарқанд,Сурхондарё ва Тошкент вилоятларидадир.Улардан айниқса эҳтиромга сазовори Водилда бўлиб, унинг кўрсаткичлари 800, 35, 8 га тенг.У нима?
👍1

☝️ Жавоб: Чинор (800 ёш,бўйи 35 м,қалинлиги 8 м).
🔥2
@zakovat
284-савол:
Бу нарсага нисбатан нон 3 маротаба, сигир сути 10 маротаба камроқ тўйимлидир. Калориявийлиги бўйича унга ҳатто чўчқа ёғи ҳам бас келолмайди. У нима?
@zakovat
284-савол:
Бу нарсага нисбатан нон 3 маротаба, сигир сути 10 маротаба камроқ тўйимлидир. Калориявийлиги бўйича унга ҳатто чўчқа ёғи ҳам бас келолмайди. У нима?

☝️ Жавоб: Ёнғоқ
🤩5
@zakovat
287-савол:
Лорд Брабазон қизиқ бир фикрни айтган: “Агар нотиқ нутқини 20 минут ичида гапириб улгуролмаса, демак у ҳеч иккиланмай, минбардан тушиб БУ ИШНИ қилишга киришса ҳам бўлаверади”. Савол: Гап қайси ишни қилиш хусусда бормоқда?

☝️ Жавоб: Китоб ёзиш. Гапи кўпайиб кетган нотиқ бира тўла китоб ёзиб қўйса ҳам бўлади :-)
🤩3👍2
@zakovat
288-савол:
Клайв Луиснинг фикрини эшитинг: “Келажак – бу шундай нарсаки, унга ҳар бир инсон ИКС тезлик билан яқинлашиб боради”. ИКСда айтилган тезликни имкони борича аниқроқ изоҳлашга ҳаракат қилинг.

☝️ Жавоб: Соатига 60 дақиқа. Ёки дақиқасига 60 сония каби жавоблар ҳам қабул қилинади.
👍3
@zakovat
289-савол:
Рим Папаси Пий XI (Акилле Ратти) телефон, диктафон каби аппаратураларни жини суймасди. АҚШ католиклари томонидан совға қилинган тилла телефон ҳатто бир марта ҳам жирингламаган. Эдисон совға қилган диктафонни Ватикан Фанлар Академиясига совға қилиб юборади. Аммо Ватиканда бир инсоннинг шахсан иштироки ва назорати остида қурилган комплекснинг очилиш маросимида Рим Папасининг шахсан ўзи иштирок этади. Чунки Ватикан учун бу муҳим “қурол” эди. Савол: Ушбу комплекснинг нима эканлигини ҳамда юқорида айтилган масъул инсон номини айтинг.
👍2

☝️ Жавоб: Радиостанция. Масъул шахс эса радио ихтирочиларидан бири - Маркони.
Изоҳ: Биламизки ўша пайтларда (ҳозир ҳам) радио кучли тарғибот қуроли эди. Папа ҳам кўп чиқишларини радио орқали амалга оширарди.
👍4
@zakovat
290-савол:
Рўйхатга эътибор беринг:
Ҳиндустан – Ҳиндистон
Алпина – Франция
Эстония – Эстония
Варшава – Польша
Колхида – Грузия
Калибра – Германия
Ҳолден – Австралия
Бу рўйхатнинг ўнг тарафида, кўриб турганингиздек давлатлар номи берилган. Чап томондаги номларнинг нима эканлигини англаган бўлсангиз, Ўзбекистондаги энг машҳурининг номини айтинг.

☝️ Жавоб: Чап томонда машина маркаларининг номи кўрсатилган. Улар шу давлатларда ишлаб чиқарилади. Бизнинг мамлакатда ишлаб чиқариладиганларининг энг машҳури “Nexia” автомобили.
@zakovat
291-савол:
Профессор Собиржон Иброҳимовнинг ёзишича, илгари Фарғона водийсида унинг 25 хилдан ортиқ тури бўлган экан. Бинобарин, уларнинг ҳар бири маълум мақсадда ишлатилган. Ҳозирда эса уч-тўрт хилдан ортиғини айтолмаймиз: «росмана», «чопиқ», «шолипоя», «бачкана» …вассалом! Атоқли дуторчи Ғуломқодир аканинг айтишларича, илгари Дамаччи тарафларда унга ҳалим сузиб тортилар экан.
Савол: Гап нима ҳақида бормоқда?

☝️ Жавоб: Кетмон
👍5
@zakovat
292-савол:
Судан телевидениясида “Навбатдаги топ-модель” телешоусининг етти нафар эркак иштирокчиси суратга олиш жараёнида БУ ИШНИ қилганликлари учун жиноий жавобгарликка тортилди. Суд уларни жамиятдаги аҳлоқий меъёрларни ва шариат қонунларини бузишда айблаган. Суд улардан 200 Судан фунти миқдорида жарима ундириш ҳақида ҳукм чиқарди. Одатда бундай жиноятлар учун судланувчилар 40 даррагача уриш билан жазоланишарди.
Савол: Айтингчи, етти нафар эркак иштирокчининг айблари нима бўлган?
👍1