Zakovat intellektual klubi
31.5K subscribers
13K photos
2.01K videos
138 files
6.79K links
RASMIY KANAL. "Zakovat" Intellektual klubiga oid yangiliklar, qiziqarli savollar, turli tanlovlar oʻtkazishga moʻljallangan.

Barcha videolar:
youtube.com/c/ZAKOVATTV

Sayt: zakovatklubi.uz
Download Telegram
22-савол: Битмай қолган иш; инсон танасининг бир қисми; пешона тери билан топилган покиза неъмат; қилган ножўя ишлар учун койиш ва ўйинга ёлғон аралаштириб ноҳақ ўйнаш. Бу тушунчаларнинг умуийлиги нимада?

☝️Жавоб: Булар барчаси ўзбек миллий курашида ишлатиладиган атамалар: чала, ёнбош, ҳалол, танбеҳ, дакки ва ғирром.

📚 Қизиқарли ва мантиқий саволлар 👉 @zakovat!
Каналга обуна бўлиш учун бу ерни босинг: https://telegram.me/joinchat/ABZB3zxn9oh_j_hEK0yMYQ
👍27🤩3🐳2🔥1
23-савол: Ҳар биримиз ёшлигимизда жуда кўп эртаклар, фантастик асарлар ўқиганмиз. Ялмоғиз кампир, уч бошли аждарҳо, Ўлмас кашшей, кўринмас одам ва ҳоказо. Қани, бир хотирангизни ишга солиб, олти оёқли, бир бошли, тўрт кўзли ва думи бор мавжудот муаллифини топишга ҳаракат қилиб кўрингчи.

📚 Қизиқарли ва мантиқий саволлар 👉 @zakovat!
Каналга обуна бўлиш учун бу ерни босинг: https://telegram.me/joinchat/ABZB3zxn9oh_j_hEK0yMYQ
👍13❤2🔥2🐳2
23-савол жавоби:
Ҳар биримиз ёшлигимизда жуда кўп эртаклар, фантастик асарлар ўқиганмиз. Ялмоғиз кампир, уч бошли аждарҳо, Ўлмас кашшей, кўринмас одам ва ҳоказо. Қани, бир хотирангизни ишга солиб, олти оёқли, бир бошли, тўрт кўзли ва думи бор мавжудот муаллифини топишга ҳаракат қилиб кўрингчи.

☝️Жавоб: Майн Рид, «Бошсиз чавандоз» асари муаллифи. Асардаги бошсиз чавандоз (отга миндирилган бошсиз одам) худди биз таърифлаган "мавжудот" сифатларига тўғри келади.

📚 Қизиқарли ва мантиқий саволлар 👉 @zakovat!
Каналга обуна бўлиш учун бу ерни босинг: https://telegram.me/joinchat/ABZB3zxn9oh_j_hEK0yMYQ
👍14🔥3❤1
24-савол: Германиядаги қадимдан қолган никоҳ базми аънаналарига кўра, меҳмонлар яхши ниятлар тилаб, келин-куёвнинг йўлига арча шоҳларини ташлашар экан. Балки қишин-ёзин шундай аҳил ва ўзгармас яшашсин деган мақсаддадир. Диққат савол, нима учун келин ва куёв меҳмонларга дастрўмол тарқатади?

📚 Қизиқарли ва мантиқий саволлар 👉 @zakovat!
Каналга обуна бўлиш учун бу ерни босинг: https://telegram.me/joinchat/ABZB3zxn9oh_j_hEK0yMYQ
👍7🔥1
24-савол жавоби:
Германиядаги қадимдан қолган никоҳ базми аънаналарига кўра, меҳмонлар яхши ниятлар тилаб, келин-куёвнинг йўлига арча шоҳларини ташлашар экан. Балки қишин-ёзин шундай аҳил ва ўзгармас яшашсин деган мақсаддадир. Диққат савол, нима учун келин ва куёв меҳмонларга дастрўмол тарқатади?

☝️Жавоб: Никоҳ базмида ортиб қолган овқатларини дастрўмолга ўраб олиб кетишлари учун. Албатта бу анчайин қадимий одат, лекин эътибор беринг, бизни тўйларда ҳозир ҳам дастрўмол ичига нималарнидир ўраб беришади-ку, а? Ўхшашликни қаранг.

📚 Қизиқарли ва мантиқий саволлар 👉 @zakovat!
Каналга обуна бўлиш учун бу ерни босинг: https://telegram.me/joinchat/ABZB3zxn9oh_j_hEK0yMYQ
👍16🤩4👏3🐳2❤1🔥1
25-савол: Қалмоқ халқ мақолига кўра, У айёрда 1та, эпчилда 2та бўлади. У ҳақидаги Тува халқ мақолида эса, унга эришиш учун юриш кераклиги таъкидланган. Қадимги ҳиндларнинг бир мақолига кўра У аёл ва шамолга қиёсланган бўлса, бошқа бир мақолда виждонсизда У бўлмаслиги таъкидланган. У нима?

📚 Қизиқарли ва мантиқий саволлар 👉 @zakovat!
Каналга обуна бўлиш учун бу ерни босинг: https://telegram.me/joinchat/ABZB3zxn9oh_j_hEK0yMYQ
👍8🔥1

☝️ЖАВОБ: Омад.
Изоҳ: 1. Айёрга омад бир марта келади, эпчилга ― икки марта. (Қалмоқ халқ мақоли)
2. Юрсанг ― омадга эришасан, юрмасанг ― ўзинг айбдорсан. (Тува халқ мақоли)
3. Кимнинг виждони бўлмаса, унга омад ёр бўлмайди. (Қадимги ҳинд халқ мақоли)
4. Аёл, шамол ва омад доимий турмайди. (Қадимги ҳинд халқ мақоли)

📚 Қизиқарли ва мантиқий саволлар 👉 @zakovat!
Каналга обуна бўлиш учун бу ерни босинг: https://telegram.me/joinchat/ABZB3zxn9oh_j_hEK0yMYQ
👍21🔥3
26-савол: Рўйхатга эътибор қаратинг:

Ойбек - 600 млн. сўм
Мирзо Улуғбек - 625 млн. сўм
Абдулла Қаххор - 650 млн. сўм
Ғофур Ғулом - 750 млн. сўм
Зулфияхоним - 850 млн. сўм

Диққат савол, юқоридаги рўйхатда қандай маълумот акс этганини топган бўлсангиз, номи зикр этилган инсонларни умумлаштириб турувчи битта сўзни топинг.

📚 Қизиқарли ва мантиқий саволлар 👉 @zakovat!
Каналга обуна бўлиш учун бу ерни босинг: https://telegram.me/joinchat/ABZB3zxn9oh_j_hEK0yMYQ
👍6🔥1
26-савол жавоби:
Рўйхатга эътибор қаратинг:

Ойбек - 600 млн. сўм
Мирзо Улуғбек - 625 млн. сўм
Абдулла Қаххор - 650 млн. сўм
Ғофур Ғулом - 750 млн. сўм
Зулфияхоним - 850 млн. сўм

Диққат савол, юқоридаги рўйхатда қандай маълумот акс этганини топган бўлсангиз, номи зикр этилган инсонларни умумлаштириб турувчи битта сўзни топинг.

☝️ЖАВОБ: Ҳайкал
Изоҳ: Ушбу рўйхатда номи зикр этилганларга атаб юртимизнинг турли чеккаларида ҳайкал қўйилган. Айтиб ўтилган рақамлар эса, мазкур ҳайкалларни қуришга сарфланган харажатларнинг миқдоридир.

📚 Қизиқарли ва мантиқий саволлар 👉 @zakovat!
Каналга обуна бўлиш учун бу ерни босинг: https://telegram.me/joinchat/ABZB3zxn9oh_j_hEK0yMYQ
👍28🐳5🔥2❤1
27-савол: Унинг муваффақиятга эришиш йўлини қуйидагича тасвирлаш мумкин:
A, A, D, A, C, A, D, D, A.
Гап қайси фильм қаҳрамони ҳақида кетмоқда?

📚 Қизиқарли ва мантиқий саволлар 👉 @zakovat!
Каналга обуна бўлиш учун бу ерни босинг: https://telegram.me/joinchat/ABZB3zxn9oh_j_hEK0yMYQ
👍8🔥2❤1
27-савол жавоби:
Унинг муваффақиятга эришиш йўлини қуйидагича тасвирлаш мумкин:
A, A, D, A, C, A, D, D, A.
Гап қайси фильм қаҳрамони ҳақида кетмоқда?

☝️Жавоб: “Ҳаробадан чиққан миллионер” (“Миллионер из трущоб”)

📚 Қизиқарли ва мантиқий саволлар 👉 @zakovat!
Каналга обуна бўлиш учун бу ерни босинг: https://telegram.me/joinchat/ABZB3zxn9oh_j_hEK0yMYQ
👍18🔥2❤1
Ассалому алайкум.

Айрим техник сабаблар туфайли канал қисқа муддатга танаффус қилиб турибди. Албатта бу техник танаффуснинг асосий сабаби - канални янада жонлантириш, янгидан янги саволлар билан бойитиш. Бизни тушунганингиз ва биз билан бирга қолганингиз учун раҳмат!

"Мени кутгил ва мен қайтарман..." (с) 😊
👍15👏1
Хайрли кеч, ҳурматли мантиқий саволлар ихлосмандлари!

Ваъдага биноан "Заковат" канали 1 мартдан яна ўз фаолиятини давом эттиради ҳамда қизиқарли мантиқий саволлар бериб боради. Бизни кузатиб бораётганингиз учун ташаккур.

Айтганча, агар 1 мартгача кутишни истамасангиз, унда бугун, 10 дақиқадан сўнг "Ўзбекистон" телеканали орқали "Заковат" интеллектуал кўрсатуви эфирга кетади. Унда 2013 йилги чемпионлар - Зуҳриддин Ёмиддинов жамоаси иштирок этади. Жуда қизиқарли ўйин бўлган, кўришни тавсия этамиз.
👍10
Ассалому алайкум, ақлу заковат ихлосмандлари.
Бугун, 1 март: Баҳор келди!

Аввал ваъда қилганимиздек, янгиланиш фаслида "Заковат" канали ҳам янгидан иш бошлайди.

Сизларга энг қизиқ мантиқий саволларни тақдим этишга тайёрмиз. Шунингдек, бир қанча кичик лойиҳаларни ҳам режалаштиряпмиз.

Барчангизга янги кун, янги ой, янги фасл муборак! Бизни кузатиб бораётганлигингиз учун раҳмат.
👍6👏1
28-савол: Келинг, янги мавсумни латифасифат саволдан бошлаймиз.

“Келди баҳор. Шитирламоқда томчилар. Куйламоқда қушлар.
Ҳовли хизматкори шу хаёллар билан кўчага чиқди. Аммо афсуски эриб турган сумалаклар томдан хизматкорнинг бошига тушди ва у вафот этди. Воқеа жойига келган шифокор ҳолатни тўлиқ ўрганиб, маълумотноманинг “ўлим сабаби” деган жойига ним табассум ила бир ёзув қўшди”.

Диққат савол, шифокор ўлим сабаби сифатида қайси 2та сўзни ёзган эди?

Саволнинг жавобини 1 соатдан сўнг, шу ердан ўқишингиз мумкин 👉 https://telegram.me/joinchat/ABZB3zxn9oh_j_hEK0yMYQ
👍9❤2🔥1
28-савол жавоби: Келинг, янги мавсумни латифасифат саволдан бошлаймиз.
“Келди баҳор. Шитирламоқда томчилар. Куйламоқда қушлар.
Ҳовли хизматкори шу хаёллар билан кўчага чиқди. Аммо афсуски эриб турган сумалаклар томдан хизматкорнинг бошига тушди ва у вафот этди. Воқеа жойига келган шифокор ҳолатни тўлиқ ўрганиб, маълумотноманинг “ўлим сабаби” деган жойига ним табассум ила бир ёзув қўшди”.

Диққат савол, шифокор ўлим сабаби сифатида қайси 2та сўзни ёзган эди?

☝️Жавоб: “Баҳор келди”
Изоҳ: шифокор ҳолатни ўрганиб, бу бахтсиз ҳодиса эканлиги, эриб турган сумалак унинг бошига тушганини қайд қилган. Сумалакларнинг эришига эса, баҳор келгани сабаб бўлган. Аммо бу йил бизда деярли қиш бўлмади, шу сабабли баҳор келдими, ёз келдими билиб бўлмаяпти 😄

📚 Қизиқарли ва мантиқий саволлар 👉 @zakovat!
Каналга обуна бўлиш учун бу ерни босинг: https://telegram.me/joinchat/ABZB3zxn9oh_j_hEK0yMYQ
👍21❤2🔥2🤩2
29-савол: Бугун, яъни 1 мартдан, юртимизда йўл ҳаракати қоидаларининг янги таҳрири кучга кирди. Шу сабабли, автомашиналар ҳақида савол.

Словенияда чоп этилган автомашиналар тарихи ҳақидаги энциклопедияда дастлабки автомашиналарнинг пайдо бўлишидан токи замонавий уловларга қадар қизиқарли маълумотлар берилган. Хусусан, энциклопедиянинг бир мақоласида илк пайдо бўлган ибтидоий, содда машиналарнинг 19-аср охирларига бориб инқилобий тарзда, кескин ривожланиб кетишига турли сабаблар санаб ўтилган. Шундай сабаблардан энг асосийси сифатида айтиб ўтилган сабабда Граф Де Дион номи ҳам зикр этилган. Диққат савол, айтингчи, энциклопедияда автомашиналарнинг кескин ривожланишига асосий сабаб сифатида қандай омил таъкидланган?

Саволнинг жавобини 1 соатдан сўнг, шу ердан ўқишингиз мумкин 👉 https://telegram.me/joinchat/ABZB3zxn9oh_j_hEK0yMYQ
👍15❤2🔥1
29-савол жавоби: Словенияда чоп этилган автомашиналар тарихи ҳақидаги энциклопедияда дастлабки автомашиналарнинг пайдо бўлишидан токи замонавий уловларга қадар қизиқарли маълумотлар берилган. Хусусан, энциклопедиянинг бир мақоласида илк пайдо бўлган ибтидоий, содда машиналарнинг 19-аср охирларига бориб инқилобий тарзда, кескин ривожланиб кетишига турли сабаблар санаб ўтилган. Шундай сабаблардан энг асосийси сифатида айтиб ўтилган сабабда Граф Де Дион номи ҳам зикр этилган. Диққат савол, айтингчи, энциклопедияда автомашиналарнинг кескин ривожланишига асосий сабаб сифатида қандай омил таъкидланган?

☝️ Жавоб: Автопойгалар
Изоҳ: 19-аср охирлари 20-аср бошларида кўплаб нуфузли ва катта миқдордаги совринли автопойгалар авж олиб кетади. Ушбу пойгаларда ғалаба қозониш ҳайдовчидан кўра кўпроқ, машина конструкторларига обрў олиб келар эди. Айнан мана шу омил автомобилсозликда кескин, инқилобий бурилиш ясашига олиб келган. Граф Де Дион ўша пайтлардаги йирик автопойгага асос солган эди.

📚 Қизиқарли ва мантиқий саволлар 👉 @zakovat!
Каналга обуна бўлиш учун бу ерни босинг: https://telegram.me/joinchat/ABZB3zxn9oh_j_hEK0yMYQ
👍9❤2🔥1
30-савол: Баҳор мавзусини давом эттирамиз. Сизга “Баҳор кечаси” номли шеърнинг туғулиш тарихи ҳақида савол бермоқчимиз.

“Ўшанда, — деб ёзади саволимиз қаҳрамони, — мен уйимизга юриб эмас, учиб келдим. Келибоқ йўл бўйи туғилган туйғуларимни қоғозга туширдим. Мен бу шеърни шундай енгил, тўлиб-тошиб ёздимки, юрагимга аллақандай афсонавий бир қудрат кириб олиб, фикрларим, қўлларимга куч бахш этаётгандай эди.”
Биз Сизлардан мазкур эсдаликларни ким ёзганлигини сўрамаймиз. Айтингчи, муаллиф ким билан тасодифан учрашиб қолгандан сўнг, бунчалик илҳомланиб, мазкур шеърни ёзган эди?

Саволнинг жавобини 1 соатдан сўнг, шу ердан ўқишингиз мумкин 👉 https://telegram.me/joinchat/ABZB3zxn9oh_j_hEK0yMYQ
👍13🔥1
☝️30-савол жавоби: Ҳамид Олимжон

Изоҳ: Мазкур қайдлар ва шеър муаллифи Зулфия эди.
1934 йил ҳозирги “Мустақиллик майдони” метро бекати олдидаги майдончада Ҳамид Олимжон Зулфияни учратиб қолади. Улар шу вақтга қадар фақат адабий кечалар туфайлигина бир-бирлари билан таниш эдилар. Ҳамид Олимжон тасодифий учрашувдан мамнун бўлиб, Зулфия билан узоқ суҳбатлашади.
— Шеърингизни ўқидим, — дейди у ошкора меҳр билан. – Яхши. Нималигини айтайми? Шеърда қалбингизнинг сурати бор. Бир парчагина бўлса ҳам. У ўзингизнинг қалбингиз. Худди шундай давом эттириш керак. Риторикасиз, ҳақиқатни ёзиш зарур…
Зулфия ўша пайтда “риторика” сўзини ғира-шира англарди. Лекин у бу ҳақда индамай қўя қолади.
Ўша тасодифий учрашувнинг бундай шоирона талқин этилиши ҳам, Зулфиянинг ўша унутилмас оқшом соатларида «Баҳор кечаси» шеърини ёзиши ҳам бежиз эмас. Ҳамид Олимжон билан Зулфия ўртасидаги дўстлик ва муҳаббат саройининг муҳташам биносига худди ўша куни биринчи ғишт қўйилган эди.

Манба: юқоридаги маълумотлар Наим Каримовнинг “Зулфия опа ҳақида” номли мақоласидан олинган.

📚 Қизиқарли ва мантиқий саволлар 👉 @zakovat!
Каналга обуна бўлиш учун бу ерни босинг: https://telegram.me/joinchat/ABZB3zxn9oh_j_hEK0yMYQ
👍17🔥2🐳1