Zakovat intellektual klubi
31.5K subscribers
13K photos
2.01K videos
138 files
6.79K links
RASMIY KANAL. "Zakovat" Intellektual klubiga oid yangiliklar, qiziqarli savollar, turli tanlovlar oʻtkazishga moʻljallangan.

Barcha videolar:
youtube.com/c/ZAKOVATTV

Sayt: zakovatklubi.uz
Download Telegram
@zakovat
345-савол:
Урушдан кейинги йилларда янчилган донни ҳамма ўзи учун уйида тайёрлаган. Бунинг учун албатта яхши шиббалаб текисланган (трамбовка қилинган) жой керак бўлган. Биз сўрамоқчи бўлган ускуна ҳақидаги маълумотга кўра, бу ускуна урушдан кейинги вақтларда қишлоқ аҳолисининг узоғи 1-2 нафарида бўлганлиги ва кимда у бўлса, уйини олдида дон янчиш учун трамбовкаланган майдонни осонлик билан тайёрлай олганлиги айтилади. Диққат савол, ўша ускунани айтинг.
👍1

☝️ Жавоб: Патефон
Изоҳ: Кимда патефон бўлса, кечки пайт уйини олдига қўйиб қўйган. Қишлоқ йигит-қизлари эса, шу ерда рақс тушиб, дискотека қилишган ва уй эгаси осонгина трамбовкаланган майдонни ҳосил қилган.
👍3🤩2
@zakovat
346-савол:
2008-2009 йиллардаги молиявий инқироз вақтида АҚШ телеканаллари мониторинги натижаларида ўзгариш рўй беради. Яъни айрим телеканаллар аудиторияси кенгайиб, рейтинги юқорилайди. Кризис пайтида одамларда бунга эҳтиёж ортган. Маълумот учун айтиш мумкинки, Ўзбекистонда бундай канал мавжуд эмас.
Диққат, савол: бу қандай телеканаллар?

☝️ Жавоб: Кризис пайтида ҳаммада ҳам илгаридек ресторанларда овқатланиш имкони бўлмаган. Уйда таом тайёрлаш анча арзонга тушган. Лекин аксарият АҚШ аҳолиси овқат қилишни билмасди. Демак жавоб: Кулинария телеканаллари.
@zakovat
347-савол:
Француз автопойгачиси ва конструктори Эмиль Левассорнинг ихтиросидан сўнг, халқ орасида автомобилларни “кофе майдалагич” (кофемолка) деб номлашга чек қўйилади. Кофемолкани кўз олдингизга келтириб айтингчи, Левассор нима ихтиро қилган?

☝️ Жавоб: Автомобиль дастлаб ихтиро қилган вақтларда, уларнинг рул дастаги худди кофе майдалагичнинг ишлаш принципига ўхшар эди. Левассор бугунги кундаги биз билган рул чамбарагини ихтиро қилгандан сўнг, автомобилларга юқоридаги лақаб ишлатилмай қўйган.
👍5
@zakovat
348-савол:
Қадимги Юнон файласуфи Аристипп суҳбатдошига шундай деган: "Кўп овқат ейдиган инсон, ўзига керакли овқатни ейдиган инсондан кўра соғлом бўлолмайди". Диққат савол, шу гапдан олдин суҳбатдоши Аристиппни қайси хислати учун мақтаган эди?

☝️ Жавоб: Кўп китоб ўқишини мақтаган
Изоҳ: Аристипп суҳбатошига ўқилган китобларнинг сони билан эмас, керакли китобларни ўқиган инсонни мақташ керак деган эди.
👍7
@zakovat
349-савол:
Қадимги юнон файласуфи Плутарх олдига бир гуруҳ инсонлар келиб, бир дўстининг қилган ишини нотўғри дея баҳолаб, уни айблай кетишади. Шунда Плутарх бошмоқ кийган оёғини кўрсатиб, "Хўш, Сизнингча мана шу бошмоқ ёмон ёки хунукми? Албатта, йўқ. Лекин биронтангиз бу бошмоқ оёғимнинг қаерини қисиб турганини билмайсизку". Диққат савол, одамлар дўстини қайси иши учун айблашганди?

☝️ Жавоб: Хотини билан ажрашгани учун. Одамлар нимага шундай чиройли хотин билан ажрашди, дея айблаган.
🔥1
@zakovat
350-савол:
“Бобурнома” асарида З.М.Бобур Навоий ҳақида алоҳида фикр билдириб ўтган. “Алишербек назири йўқ киши эди...” деган фикрлар Сизга ёд бўлиб кетган бўлса, ажаб эмас. Бироқ “Бобурнома”да берилган юксак баҳолар билан бир қаторда, Навоий ижодининг айрим жиҳатлари: “Мезонул-авзон”, “Муншаот” асарлари ва форсий девонига нисбатан салбий баҳолар мавжуд. Бундай салбий фикрларнинг туғилиши ҳақида Бобуршунос олим Саидбек Ҳасанов ўз илмий ишида иккита тахминни илгари суради. Биринчидан, Бобурнинг ушбу салбий фикрлари ҳали Навоий ижоди билан тўлиқ танишиб чиқишга улгурмаган пайтда ёзилган бўлиши мумкин дейилади. Иккинчи сабаби учун эса Ҳаммурапи даврида қўл чопилиши билан жазоланган. Фузулий ҳам бундан ташвишланган ва бу ҳақида гапира туриб, шундай деган: “Асарларим 3 тоифа инсоннинг қўлига тушиб қолмасин: ёмон муштарий, сохта танқидчи ва улар”. Диққат савол, С.Ҳасанов фикрича, Бобурнинг Навоийни танқид қилишига иккинчи сабаб нима бўлган?

☝️ Жавоб: Саидбек Ҳасанов фикрича, Бобурнинг Навоий ҳақидаги салбий фикрларига сабаб, у мутоала қилган “Мезонул-авзон”, “Муншаот” асарлари ва форсий девони қўлёзмалари хаттотлар томонидан хатолар билан кўчирилгани бўлган.
👍1
@zakovat
351-савол:
2014 йилда чоп этилган “Заҳириддин Муҳаммад Бобур энциклопедияси”да Бобур асарларининг лексикаси ва фразеологияси ҳақида ҳам сўз юритилган. Мазкур мақолада қизиқ бир фактга кўзим тушди. Бобур бир тушунчани ифода этиш учун бир қанча сўзлардан фойдаланган. Улар орасида сизу биз бугунги кунда ҳам фойдаланадиган сўзлардан ташқари, пос, паҳр, гири, гари, пул каби сўзлардан ҳам фойдаланган. Шунингдек, бу мақсадда сутнинг пишиши ҳам эслаб ўтилган. Бундан ташқари Бобур ажойиб эксперимент, тажриба ўтказгани ҳам маълум бўлади. Мазкур тажриба натижасига кўра, бир қанча хулосаларга келинган. Масалан, кўп марта “Қулҳуваллоҳ”ни бисмиллоҳи билан (яъни гап “Ихлос” сураси ҳақида кетмоқда) ўқиш, кўп марта “Фотиҳа”ни бисмиллоҳ билан ўқиш ҳамда жуда кўп марта кўзни юмиб очиш эслаб ўтилган. Диққат савол: Бобур қандай тажриба ўтказиб кўрган эди?

☝️ Жавоб: “Бобурнома”да вақт бирликлари бўйича бир нечта сўзлардан фойдаланилган. Жумладан, аср, йил, ой, фасл, ҳафта, соат, дақиқа, пос, паҳр, гири, гари, пул каби. Бундан ташқари, вақт бирлигини ифодалашда “бир сут пишими” деган ибора ҳам келтирилган. Шунингдек, Бобур тажриба ўтказган ҳолда, бир кеча-кундуз қандай вақтдан ташкил топганини ўлчаб кўрган. Хусусан, “Бобурнома”да қуйидагича битиклар бор: “...бир кеча-кундуз 28 минг 800 марта “Қулҳуваллоҳ”ни бисмиллоҳи била ўқуғунча бўлғай...; бир кеча-кундуз 8640 навбат “Фотиҳа”ни бисмиллоҳ билан ўқуғунча бўлғай....; бир кеча-кундуз 216 минг марта кўзни юмиб очғунча бўлғай”.
👍5🥰1
@zakovat
352-савол:
Кракатау вулқони отилганида одатда катта портлашлар ва вулқон кулининг ҳавога чиқиши кузатилади. Вулқончилар илгари сурадиган назарияга кўра, бу вулқоннинг энг катта отилишларидан бири 535 йили юз берган ва бу нарса деярли бутун ер юзида иқлим ўзгаришига сабаб бўлган. Бу назариянинг исботини эса дунёнинг турли бурчакларидан бошқа соҳа вакиллари топишган. Сиз менга бу соҳани эмас, ушбу назария исботи айнан нималарда ўз аксини топганлигини айтинг.

☝️ Жавоб: Дарахтларнинг йил ҳалқаларида
Изоҳ: Вулқон отилиши натижасида иқлим кескин совиб кетган ва дарахтларнинг йил халқаларида бу ўз аксини топган.
👍2
@zakovat
353-савол:
Эркин Воҳидов. 1966. “Палаткада ёзилган достон”. Трамвайдаги суҳбат.
- Футболчилар ойлик оладими?
- Катта пул олса керак. Ана, Красницкий ИКС олганмиш-ку.
- ИКС эмас, ИГРЕК олган, овсар.
ИКС яқинда бошқа шаҳарга кўчиб ўтди. Диққат савол, ИКС ва ИГРЕКни топинг.

☝️ Жавоб: Трамвай ва травма. Трамвайлар яқинда Тошкент шаҳридан Самарқанд шаҳрига кўчиб ўтди.
@zakovat
354-савол:
Баҳор келиб, об-ҳаво исигач, асаларичилар асалариларнинг учишини кузата туриб, баъзи ташхисларни қўя олади. Масалан, улар уядан учиб чиққанидан кейин қорин қисмлари шишган бўлса, судралиб юрса, у ҳолда бу асалари оиласи қишда сифатсиз озиқ билан озиқланганлигидан далолат беради. Арилар уядан суст учиб чиқиб, секин учса, у ҳолда бу асалари оиласига озиғи етишмаганлигини билдиради. Диққат савол, уялардан чиққан арилар тартибсиз ҳаракатланиб, ўзини ҳар томонга уриб уча бошласа, бу нимадан далолат беради?
👍3

☝️ Жавоб: Уялардан чиққан арилар тартибсиз ҳаракатланиб, ўзини ҳар томонга уриб, худди бирон нарсасини қидираётгандек туюлса, у ҳолда асаларилар оиласида она ари ўлган бўлади.