Zakovat intellektual klubi
31.5K subscribers
13K photos
2.01K videos
138 files
6.79K links
RASMIY KANAL. "Zakovat" Intellektual klubiga oid yangiliklar, qiziqarli savollar, turli tanlovlar oʻtkazishga moʻljallangan.

Barcha videolar:
youtube.com/c/ZAKOVATTV

Sayt: zakovatklubi.uz
Download Telegram
Бугун, 1 март куни, Зулфияхоним таваллудининг 101 йиллиги юртимиз бўйлаб кенг нишонланмоқда. Шу сабабли ҳам, Ҳамид Олимжон ва Зулфияхонимнинг гўзал севги қиссаси ҳақида савол беришни лозим топдик.
❤12👍8🤔3
31-савол: Ҳинд афсоналарида ҳам худди Прометей каби қаҳрамон бўлиб, у ҳам худодан оловни ўғирлаб, одамларга етказади. Бунга жазо сифатида худо уни занжирбанд қилади. Гарчи бир қарашда уятли иш бўлса-да, аммо афсонанинг жасур қаҳрамони занжирлардан қутилиш мақсадида бир ишни амалга оширади. Қандай ишни?

Саволнинг жавобини 1 соатдан сўнг, шу ердан ўқишингиз мумкин 👉 https://telegram.me/joinchat/ABZB3zxn9oh_j_hEK0yMYQ
👍8🔥1
31-савол жавоби: Ҳинд афсоналарида ҳам худди Прометей каби қаҳрамон бўлиб, у ҳам худодан оловни ўғирлаб, одамларга етказади. Бунга жазо сифатида худо уни занжирбанд қилади. Гарчи бир қарашда уятли иш бўлса-да, аммо афсонанинг жасур қаҳрамони занжирлардан қутилиш мақсадида бир ишни амалга оширади. Қандай ишни?

☝️Жавоб: Йиғлайди
Изоҳ: Темир занжирлардан қутилиш мақсадида афсона қаҳрамони йиғлайди. Чунки кўз ёш (сув) орқали темирлар занглайди. Занг эса темирларни емиради.

📚 Қизиқарли ва мантиқий саволлар 👉 @zakovat!
Каналга обуна бўлиш учун бу ерни босинг: https://telegram.me/joinchat/ABZB3zxn9oh_j_hEK0yMYQ
👍20🔥1
32-савол. Сиз суратда Сочида 2000 йилда ўрнатилган скамейкани кўриб турибсиз. Айтингчи дизайнерлар ушбу скамейкани кимлар учун мўлжаллашган?
👍23🔥1
32-савол жавоби: Сиз суратда Сочида 2000 йилда ўрнатилган скамейкани кўриб турибсиз. Дизайнерлар ушбу скамейкани мантиқан кимлар учун мўлжаллашган?

☝️ЖАВОБ: Кўриб турганингиздек, ушбу скамейканинг чеккаларида ўтиришнинг имкони йўқ, чунки чеккасига ўтирадиганлар марказга сирпаниб кетишади. Бу скамейка, ўзаро урушиб қолган жуфтликлар учун ўрнатилган эди. Мақсад уларни бир-бирига яқинлаштириш, яраштириш.

Бугундан баҳор келди. Урушиб қолган инсонларингиз билан ярашинг, демоқчимиз 😄

📚 Қизиқарли ва мантиқий саволлар 👉 @zakovat!
Каналга обуна бўлиш учун бу ерни босинг: https://telegram.me/joinchat/ABZB3zxn9oh_j_hEK0yMYQ
👍14🤩4🕊3🔥1👏1🐳1
🕊3❤1
33-савол: Бир сафар Ибн Синога бир беморни олиб келишади, унинг сон суяги чиқиб кетган эди. Ибн Сино бир сигирни олиб, уни фақат пичан ва туз билан боқади. Кейин беморни сигирнинг устига миндириб, икки оёғини боғлаб, сўнг сигирга сув беради. Бир неча кун қаттиқ чанқаган сигир жуда кўп миқдорда сув ичади, натижада унинг қорни шишиб, беморнинг суяги жойига тушади. Айтингчи, нега Ибн Сино бу беморни даволашда ушбу усулни танлаган?
👍19❤1🔥1
33-савол жавоби: Бир сафар Ибн Синога бир беморни олиб келишади, унинг сон суяги чиқиб кетган эди. Ибн Сино бир сигирни олиб, уни фақат пичан ва туз билан боқади. Кейин беморни сигирнинг устига миндириб, икки оёғини боғлаб, сўнг сигирга сув беради. Бир неча кун қаттиқ чанқаган сигир жуда кўп миқдорда сув ичади, натижада унинг қорни шишиб, беморнинг суяги жойига тушади. Айтингчи, нега Ибн Сино бу беморни даволашда ушбу усулни танлаган?

☝️Жавоб: бундайин қийин усулни қўллашдан мақсад, Ибн Сино номаҳрамнинг суягини ўз қўли билан жойига солишни истамаган, чунки бемор аёл киши эди! Шу жойида раҳматли Хожибой Тожибоевнинг "медбратлар" ҳақидаги гаплари эсимизга тушади: "Шуууунча жойдан келиб, қўлига укол қилиб кетавераманми?" 😄

📚 Қизиқарли ва мантиқий саволлар 👉 @zakovat!
Каналга обуна бўлиш учун бу ерни босинг: https://telegram.me/joinchat/ABZB3zxn9oh_j_hEK0yMYQ
👍27❤9🔥2
34-савол: Артур Конан Дойлнинг бир ҳикоясида мисршунос олим Беллингем изланишлари натижасида қадимий Мисрда мумиёланган инсон жасадини топади. Шунда у мумиёнинг оёғига кичкина ва деярли кўзга ташланмайдиган қилиб ёзилган бир ёзувга кўзи тушиб, бу ёзув нима маънони англатишини шеригидан сўрайди. Шериги аниқ бир жавоб беришга қийналади. Шунда Беллингем бу ёзув нимани англатишини ўзича таҳмин қилади. Сиз ҳам уруниб кўрингчи, олим фикрича бу ёзув нимани англатган?
👍15🔥3
34-савол жавоби: Артур Конан Дойлнинг бир ҳикоясида мисршунос олим Беллингем изланишлари натижасида қадимий Мисрда мумиёланган инсон жасадини топади. Шунда у мумиёнинг оёғига кичкина ва деярли кўзга ташланмайдиган қилиб ёзилган бир ёзувга кўзи тушиб, бу ёзув нима маънони англатишини шеригидан сўрайди. Шериги аниқ бир жавоб беришга қийналади. Шунда Беллингем бу ёзув нимани англатишини ўзича таҳмин қилади. Сиз ҳам уруниб кўрингчи, олим фикрича бу ёзув нимани англатган?

☝️Жавоб: Бу саволда ҳам оддийгина тасаввур қилиш билан жавобга етиб бориш мумкин эди. Тасаввур қилинг, мумиёнинг пастки қисмида кичкина қилиб ёзув ёзиб қўйилган. Ўша пайтларда мумиёлаш ҳам санъат даражасида бўлган. Мумиё эса санъат асари сифатида қаралган. Санъат асарларининг остида нима ёзилади? Ўша асарнинг муаллифи. Демак, ўз-ўзидан, ўша ёзув жасадни мумиёлаган инсоннинг исмини билдирган.
👍27🔥2
35-савол: Келинг, Зулфияхоним ҳақида яна бир мантиқий савол бериб кўрайлик.
Зулфия қайдномаларида шундай ёзувлар бор:
«Иккинчи китобни ёзаётганимда, — деб ёзади шоира, — бир куни Ҳамид Олимжондан шундай деб сўраганим эсимда: «Нима учун мен ёзган шеърларнинг ҳеч поёни бўлмайди? Қайси бандда тўхтамасин, яна давом эттирса бўлаверади-я!»
У кулиб туриб, бундай деган эди: «Чунки сиз ҳар бир шеърингизда биратўла ҳамма гапни айтиб олмоқчи бўласиз, ваҳоланки, бундай қилиш ярамайди. Кейин, биласизми, шеърни .......... ёзиш керак».
Диққат, савол. Ҳамид Олимжон шеърни қандай ёзиш керак деб маслаҳат берганлигини топиб, нуқталар ўрнини тўлдиринг.
👍9🔥2
35-савол: Келинг, Зулфияхоним ҳақида яна бир мантиқий савол бериб кўрайлик.
Зулфия қайдномаларида шундай ёзувлар бор:
«Иккинчи китобни ёзаётганимда, — деб ёзади шоира, — бир куни Ҳамид Олимжондан шундай деб сўраганим эсимда: «Нима учун мен ёзган шеърларнинг ҳеч поёни бўлмайди? Қайси бандда тўхтамасин, яна давом эттирса бўлаверади-я!»
У кулиб туриб, бундай деган эди: «Чунки сиз ҳар бир шеърингизда биратўла ҳамма гапни айтиб олмоқчи бўласиз, ваҳоланки, бундай қилиш ярамайди. Кейин, биласизми, шеърни .......... ёзиш керак».
Диққат, савол. Ҳамид Олимжон шеърни қандай ёзиш керак деб маслаҳат берганлигини топиб, нуқталар ўрнини тўлдиринг.

☝️Жавоб: Охиридан бошлаб
Изоҳ: Зулфияхоним "шеърларимнинг ҳеч поёни йўқ, уларни яна давом эттириш мумкин" деганларида, Ҳамид Олимжон "шеърни охиридан бошлаб ёзиш керак" дея маслаҳат берган эканлар.

📚 Қизиқарли ва мантиқий саволлар 👉 @zakovat!
Каналга обуна бўлиш учун бу ерни босинг: https://telegram.me/joinchat/ABZB3zxn9oh_j_hEK0yMYQ
👍16🔥4
36-савол: “Титаник” чўкканида омон қолган Ноэль Макфрай исмли аёл бир йилдан кейин дўстлари билан ресторанда ўтирганида, бирданига танасини титроқ босиб, қўрқувга тушади – худди “Титаник” чўкаётган вақтдагидек. Айтингчи, бу аёл нима учун бундай қўрқув ҳолатига тушган?
👍9🔥1
36-савол жавоби: “Титаник” чўкканида омон қолган Ноэль Макфрай исмли аёл бир йилдан кейин дўстлари билан ресторанда ўтирганида, бирданига танасини титроқ босиб, қўрқувга тушади – худди “Титаник” чўкаётган вақтдагидек. Айтингчи, бу аёл нима учун бундай қўрқув ҳолатига тушган?

☝️ Жавоб: Ресторанда ижро этилаётган мусиқа “Титаник” чўкаётганида кемада ижро этилаётган эди.
👍25🔥6
37-савол: Бир неча йил олдин "GreenPeace" ташкилоти аъзолари мўйнаси учун ов қилинадиган Гренландия тюлени болаларини броконьерлар ҳужумидан сақлаб қолиш мақсадида яшил ранга бўяб чиқишади. Овчилар учун мўйнаси бузилган тюлен болалари керак эмасди ва шу орқали ташкилотчилар ёш тюлен болалари ҳаётини сақлаб қолишни мақсад қилишганди. Дастлаб лойиҳа ўз самарасини беради, ҳақиқатдан ов қилишмайди. Аммо бир неча кун ўтиб, улар барибир қирилиб кета бошлайди. Уларнинг ўлимига нима сабаб бўлган?
👍11🔥1
37-савол жавоби: Бир неча йил олдин "GreenPeace" ташкилоти аъзолари мўйнаси учун ов қилинадиган Гренландия тюлени болаларини броконьерлар ҳужумидан сақлаб қолиш мақсадида яшил ранга бўяб чиқишади. Овчилар учун мўйнаси бузилган тюлен болалари керак эмасди ва шу орқали ташкилотчилар ёш тюлен болалари ҳаётини сақлаб қолишни мақсад қилишганди. Дастлаб лойиҳа ўз самарасини беради, ҳақиқатдан ов қилишмайди. Аммо бир неча кун ўтиб, улар барибир қирилиб кета бошлайди. Уларнинг ўлимига нима сабаб бўлган?

☝️Жавоб: Яшил ранга бўялган тюлен болалари оппоқ қорда яққол кўриниб қолади, натижада улар йиртқич ҳайвонларнинг осонгина қурбонига айланишади.

📚 Қизиқарли ва мантиқий саволлар 👉 @zakovat!
Каналга обуна бўлиш учун бу ерни босинг: https://telegram.me/joinchat/ABZB3zxn9oh_j_hEK0yMYQ
👍12🔥1
38-савол: Ҳазил савол. Мерилин Монро фикрича, эркаклар ҳар доим ўз турмуш ўртоқлари туғилган куни санасини эслаб юришлари лозим, буни унутиб бўлмайди. Актриса фикрини давом эттирган ҳолда айтингчи, эркаклар нимани эслаб қолмаслиги керак?
👍13🔥4
38-савол жавоби: Ҳазил савол. Мерилин Монро фикрича, эркаклар ҳар доим ўз турмуш ўртоқлари туғилган куни санасини эслаб юришлари лозим, буни унутиб бўлмайди. Актриса фикрини давом эттирган ҳолда айтингчи, эркаклар нимани эслаб қолмаслиги керак?

☝️ Жавоб: Турмуш ўртоқлари туғилган йилини. Демак, актриса улар санани билсинлари, аммо туғилган йилни унутсинлар демоқчи бўлган.

📚 Қизиқарли ва мантиқий саволлар 👉 @zakovat!
Каналга обуна бўлиш учун бу ерни босинг: https://telegram.me/joinchat/ABZB3zxn9oh_j_hEK0yMYQ
👍14🔥1
39-савол: Санъатшунослар уларни икки турга ажратиб, биринчиларни қисқа масофага югурувчилар, иккинчи тоифадагиларни эса узоқ масофага югурувчилар дея аташади? Айтингчи, қисқа масофага ва узоқ масофага югурувчилар деганда санъатшунослар кимларни назарда тутишган?
👍14❤2🔥1
39-савол жавоби: Санъатшунослар уларни икки турга ажратиб, биринчиларни қисқа масофага югурувчилар, иккинчи тоифадагиларни эса узоқ масофага югурувчилар дея аташади? Айтингчи, қисқа масофага ва узоқ масофага югурувчилар деганда санъатшунослар кимларни назарда тутишган?

☝️Жавоб: Қисқа масофага югурувчилар – кинода рол ўйнайдиган актёрлар, улар жуда кўп бир марталик ролларни ижро этишади. Узоқ масофага югурувчилар эса – театр актёрлари, улар битта ролни, узоқ йиллар қайта-қайта саҳнада ижро этишади.

📚 Қизиқарли ва мантиқий саволлар 👉 @zakovat!
Каналга обуна бўлиш учун бу ерни босинг: https://telegram.me/joinchat/ABZB3zxn9oh_j_hEK0yMYQ
👍17🤯2🔥1