Zakovat intellektual klubi
31.7K subscribers
13K photos
2.01K videos
137 files
6.78K links
RASMIY KANAL. "Zakovat" Intellektual klubiga oid yangiliklar, qiziqarli savollar, turli tanlovlar oʻtkazishga moʻljallangan.

Barcha videolar:
youtube.com/c/ZAKOVATTV

Sayt: zakovatklubi.uz
Download Telegram
462-савол:
XIX асрнинг 20-йилларида бир буғ кемаси Ирландия соҳилларига яқинлашади. Шунда қирғоқдаги Ирландия крейсери (катта ҳарбий кема) яқинлашаётган кема томон шошилиб йўлга чиқади. Диққат, савол: уларнинг мақсади нима бўлган?

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1

☝️ Жавоб: Ёнғинни ўчириш.
Изоҳ: Тарихдан биласизки, илк буғ кемалари ўша пайтлар пайдо бўла бошлаганди. Илк марта буғ кемасини кўрган ирландлар кемада ёнғин бўляпти деб ўйлашади ва оловни ўчириш учун шошиб йўлга чиқади

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
463-савол:
Тафтиш вақтида ундан оқ гилам, кумуш сандиқ ва парк панжарасини топишган. Диққат савол, ушбу персонажни топинг.

☝️ Жавоб: Лэмюэль Гулливер. Изоҳ: Жонатан Свифтнинг "Гулливернинг саёҳатлари" асари бош қаҳрамони. Лилипутлар ундан аслида оқ дастрўмол, кумуш портсигар ва тароқ топишган.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1🔥1
464-савол:
1407 йили Парижда қаттиқ совуқ бўлади. Ўша вақтда ёзилган қўлёзмалардан маълум бўлишича, бундай совуқда хатто УЛАР ҳам музлаб қолган ва қийинчилик туғдирган экан. УЛАР деганда нима назарда тутилган?

☝️ Жавоб: Сиёҳлар
Изоҳ: Ўша вақтдаги қўлёзмаларда бундай совуқда нафақат сувлар, балки сиёҳлар ҳам музлаб қолди, ёзишга қийналяпмиз деган ёзувлар топилган.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1
465-савол:
Пифогор мактабининг ўқувчиларига сабр-тоқат қилиш ҳам ўргатилган. Шу сабабли уларга БУ ИШНИ ҚИЛИШ тақиқланган. Агар бир анекдотга ишонадиган бўлсак, менга, яъни бошловчига, 7 рақами хуш ёқар экан. Диққат савол, БУ ИШНИ ҚИЛИШ деганда нима назарда тутилган?

☝️ Жавоб: Савол бериш
Изоҳ: Ўқувчилар сабр-тоқат билан дарс вақтида ўқитувчини тинглаши ва ҳеч қандай савол бермаслиги керак бўлган. Анекдотга кўра, савол беришни хуш кўрувчиларнинг клавиатураларида 7 рақами тез ишдан чиқар экан. Чунки сўроқ белгиси 7 рақами билан бир катакда жойлашган.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
❤1👏1
466-савол:
Софи Лорен кўпроқ оддий қишлоқ қизлари ролини ўйнашни ёқтирган. У шунда фикрини яхшилаб бир жойга жамлай олган. Айтингчи, қолган ролларда актрисага нима диққатни жамлашга ҳалақит берган?

☝️ Жавоб: Баланд пошнали туфли. У шунинг учун ҳам қишлоқ қизлари ролини бажаришни кўпроқ хоҳлаган.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
❤1
467-савол:
Замонавий қирувчи самолёт учувчиларининг реакцияси тезлиги 20-30 йилдагига қараганда сезиларли даражада юқорилаган. Бир немис мутахассиси фикрича, бунга сабабчи бўлган омиллардан бири УЛАРни охирги йиллар ичида жуда кенг тарқалгани бўлаётган экан. Уларни топинг.

☝️ Жавоб: Компьютер ўйинлари

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍2
468-савол:
Хитой ва Японияда карлик дарахтларини етиштириш ва у билан савдо қилиш санъат даражасига кўтарилган деса ҳам бўлади. Бу турдаги дарахтларни етиштириш жуда қийин ва мураккаб жараён, бунинг устига уларни узоқ умр кўриши ҳам амри маҳол. Қизиқ томони карлик дарахтларига бир модда сурилиб, унга чумолиларни чақиришар экан. Бундан кўзланган мақсад нима бўлган?

☝️ Жавоб: Саволда айтилганидек, карлик дарахти узоқ умр кўриши қийин бўлган ва бундай узоқ умрли дарахтлар қадрланган. Улар чумолиларни дарахтга чорлашади, улар дарахтнинг айрим жойларини кемириб тешиклар ҳосил қилади. Бу усул билан дарахт ёшини қалбакилаштиришмоқчи бўлишган. Бу эса унинг нархини баландлашишига олиб келади. Юқорида айтилгандек, уни етиштиришдан асосий мақсад унинг савдоси билан шуғулланишдир.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
469-савол:
Француз ёзувчиси Монтен фикрича, у баъзида оёқларимизга қанот бағишлайди, баъзан уларни ерга михлаб қўяди. Ёзувчи нима ҳақида бундай фикрларни билдирган?

☝️ Жавоб: Қўрқув. Баъзида қўрққанимизда оёғимизни қўлимизга олиб қочамиз, баъзида эса жойимизда михлангандек туриб қоламиз.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
470-савол:
“Стемфорд Бридж” стадиони ёнидаги дўконда “Челси” футбол клубининг олдин ўйнаган ва ҳозирда тўп сураётган аъзолари портретлари туширилган ўйин карталари сотилади. Савол қуйидагича: қайси 4 та картада футболчилар сурати йўқ ва ишлаб чиқарувчилар у карталарда нима тасвирлашган?

☝️ Жавоб: Саволда иккита нарса сўралганди. Бу 4 та карта 4 та қиролича (дама) эди, уларда “Челси” футбол клубининг эмблемаси тасвирланган. Ҳар холда футболчиларини тасвирлашмайдику :)

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
471-савол:
Бир фантастик ҳикояда кичик шаҳардаги зоомагазинда олтин балиқ пайдо бўлади. У инсонларнинг 3 та тилагини бажо келтира бошлайди. Албатта, барча шаҳар аҳолиси унга ўз тилагини айтиш учун навбатларни тўлдириб ташлашади. Ҳикояда кўпчилик танийдиган ва ҳурмат қиладиган собиқ ўт ўчирувчи, бир қўлли Эрик исмли қаҳрамон ҳам бор эди. Афсуски унга балиқ омад келтирмайди. Ҳамма унда 20 та қўл ўсиб чиққанининг гувоҳи бўлади. Энди сиз саволни яхшилаб тушуниб айтингчи, агар қаҳрамон ўз тилагини нотўғри айтмаган бўлса, унда Эрик билан бундай нохуш ҳолат нега содир бўлган?

☝️ Жавоб: У ўт ўчирувчилиги пайтида бир қўлидан айрилган бўлади. Ва табиийки ўзидан яна битта қўл ўсиб чиқишини сўрайди. Аммо саволда айтилганидек, шаҳарнинг кўплаб аҳолиси уни таниган, ҳурмат қилган. Ўзидан бошқа яна 19 та одам “Эрикдан яна битта қўл ўсиб чиқсин” деб ният қилган эди.

🤩1