Zakovat intellektual klubi
31.7K subscribers
13K photos
2.01K videos
137 files
6.78K links
RASMIY KANAL. "Zakovat" Intellektual klubiga oid yangiliklar, qiziqarli savollar, turli tanlovlar oʻtkazishga moʻljallangan.

Barcha videolar:
youtube.com/c/ZAKOVATTV

Sayt: zakovatklubi.uz
Download Telegram
481-савол:
Вьетнам шимолида тоғлик монлар қабиласи яшайди. Улар жуда ҳам меҳмон дўст халқ. Улар одатда ўз уйларига келадиган меҳмонларни кутиб олиш учун, бутун оила уйларидан ташқарига чиқиб туради, баъзида эса ҳатто қишлоқлари ташқарисига чиқиб ҳам кутиб олишар экан. Бир кўринишда жуда ғалати бўлган бундай одатнинг сабабини изоҳлашга ҳаракат қилиб кўринг.

☝️ Жавоб: Саволда улар шимолий ҳудудлардаги тоғда яшаши айтиб ўтилган эди. Бу жойларда йилнинг асосий қисми қорлар билан ўтади. Шу сабабли меҳмондўст уй эгаси оиласи билан ўз меҳмонини уйи ташқарисида ёки яхшиси қишлоғи олдида кутиб олади. Бундан кўзланган асосий мақсад эса кўпчилик бўлиб, ердаги қорларни босиш ва меҳмон учун қорда йўл очиш экан.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1
482-савол:
Афсонавий Сулаймония масжидини архитектор Меъмор Синон қурган. Масжиднинг қурилиш ишлари 7 йил давом этган. Шундай кунларнинг бирида султон Сулаймон Буюкка хабар етказишадики, архитектор қурилиш ишларидан ташқари, баъзи-баъзида меҳробда ўтирволиб, чилим чекаётган вазиятларни кўп бора гувоҳи бўлишибди. Султон ушбу миш-мишларга ишонмай, шахсан ўзи бориб текшириб кўришга аҳд қилади ва масжидга келади. Ва гувоҳи бўладики, султон масжидга кирганида Меъмор Синон ҳақиқатдан ҳам чилим чекиб ўтирган эди. Меъмор ўз ҳаракатларини султонга қандай изоҳлаб берган?

☝️ Жавоб: Масжид учун акустика катта рол ўйнайди. Сабаби имомнинг овози барчага эшитилиши керак. Чилим чекаётган вақтда сувнинг қулқуллаган овози чиқади. Аслида Меъмор Синон чекаётган чилимда тамаки бўлмаган, шунчаки оддий сув билан тўлдирилган бўлган. Архитектор бу иш билан масжиддаги овоз акустикасини текшириб кўраётган бўлади.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍3
483-савол:
Африкадаги бир қанча қабилалар қонунга кўра, баъзи инсонлардан маълум бир вазиятларда бир оёқда туришни талаб қилишар экан. Мен сизлардан қандай ҳолатда дея сўрамайман, қабила қонунига кўра кимларга бундай талаб қўйилади?

☝️ Жавоб: Нотиқларга ёки сўзга чиқувчиларга. Яъни кўп гапириб ўзгалар вақтини беҳудага ўғирламаслик учун, сўзга чиққан инсонларга шундай талаб қўйишар экан.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1
484-савол:
Қирол Людовик XIV даврида дворянлар, қирол оиласи аъзолари хоҳ эркак, хоҳ аёл бўлсин матога гул солиш билан шуғулланишган (вишивка). Аммо у сўзаналар бугунгача етиб келмаган. Людовик-14 ни ўзи уларни ёқишни буюрган. Айтингчи, қирол ўзи ёқтирган, ўз қўли билан тиккан матоларни нега ёқтирган?

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1
484-савол:
Қирол Людовик XIV даврида дворянлар, қирол оиласи аъзолари хоҳ эркак, хоҳ аёл бўлсин матога гул солиш билан шуғулланишган (вишивка). Аммо у сўзаналар бугунгача етиб келмаган. Людовик XIV ни ўзи уларни ёқишни буюрган. Айтингчи, қирол ўзи ёқтирган, ўз қўли билан тиккан матоларни нега ёқтирган?

☝️ Жавоб: Людовик XIV жуда узоқ ҳукмронлик қилган. Унинг даврида давлат бир кучайиб, бир кучсизланиб турган. Давлат ҳатто шундай ночор ҳолга тушиб қолганки, ўз қўллари билан тикилган сўзаналарни ёқишгача боришган. Чунки унинг иплари тилладан бўлган. Тилласини олиш учун ёқилган.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
❤1👍1
485-савол:
Австралиянинг Флиндер ороли аҳолиси умуман яшил кийим кийишмайди, яшил предметлардан ҳам фойдаланишмайди. Айтингчи, нега бу орол аҳолиси яшил рангли кийимлар кия олмайди?

☝️ Жавоб: Кимда-ким яшил рангли кийим билан кўчага чиқса кўчада уларни безовта қилишлари мумкин. Бу оролда жуда чигирткалар кўп. Улар яшил нарсага парвонадек ўзини ураверади.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
486-савол:
Сиз 16-асрда яшаган Индонезиялик фуқаросиз. Чўнтагингизни қаппайтириб бозорга харид қилиш учун тушдингиз. Албатта пул дея олмадик, пул ўрнига ерлик аҳоли ундан фойдаланган. Ҳозир саволни ўқиётган канал аъзоларининг анча-мунчасининг ёнида ҳам Индонезия муллажиринги бор. Мен аниқ айта оламан. Савол: ўша давр пул бирлигини нима бўлган?

☝️ Жавоб: Жавоб: Бу дастрўмол эди. Чўнтагингизда шундай антиквар пул бор экану билмай юрган экансиз.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍3
487-савол:
Биласиз, шимол тарафларда қиш қаттиқ келади. Қарғалар қишда бирон дарахт шохларига гала-гала қўниб тунашади. Қишда қарғалар тунаган айрим мўртроқ дарахт шохлари баҳорга чиқиб қуриб қолиш ҳоллари кузатилади. Совуқ уриб кетади. Айтингчи, нима учун бу шохлар қуриб қолади?

☝️ Жавоб: Қарғалар гала-гала бўлиб шохларга кечқурун қўниб, эрталаб учиб кетади. Бу шохлар кечаси улар тафтидан қизийди, кундузи музлайди. Бу ҳол сурункали равишда такрорланавергач, ўша шохнинг ўсиш жараёни бузилади ва баҳорга келиб аста-секин қурий бошлайди.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
🔥1
488-савол:
Буюк ипак йўли тарихидан маълумки, қишли-қировли кунларда карвонлар сафарга чиқишдан тийилишган. Эрта баҳорда сафарга чиқадиган карвонлар зиммасида масъулиятли бир юмуш бўлган. Карвонлар доимо тўхтайдиган жойларни улар таъмирлаб, қудуқларни тозалаб кетишган. Илк юрадиган карвон зиммасида яна бир масъулиятли, зарур юмуш бўлганки, бутун мавсум давомида ҳамма карвонларга асқотган. Савол: улар яна нима ишни амалга оширишган?

☝️ Жавоб: Эрта баҳорда йўлга тушган карвонлар, тўхташ жойларида унча парвариш талаб қилмайдиган қовун-тарвуз, шолғом каби экинлардан экиб кетишган.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
489-савол:
Хоразмда айрим хонадонларда яқин-яқинларгача катта-катта хумлар сақлашган. Йилнинг маълум бир пайтлари улардан фойдаланишган. Саволим шундай бу хумлар ичига нима солишган ва улар қандай вазифани бажарган?

☝️ Жавоб: Улар ҳимоя вазифасини ўтаган. Айрим хонадонлар баҳор ойлари уйларини ҳимоя қилиб, ташқаридан хумларни териб ичига қум солиб қўйишган. Шунда катта хумлар оғирлашиб хонадонларни селдан асраган.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1
490-савол:
Табиат билан доимо юзма-юз бўлувчи касблардан бири – чўпонлик. Чўпонлар баҳордан то кеч кузгача қўйларини дала-даштларда боқиб, қишга яқин отарларга қайтаришади. Ўз ишининг моҳир устаси бўлган чўпонлар қўйлар сақланадиган қўтонларга қўйларни киритмасдан беш-ўн кун қўра атрофида қўйларни сақлашиб, шундан кейингина қўрага киритишади. Нима деб ўйлайсиз, нега улар қўйларни аввал қўра ташқарисида сақлашади?

☝️ Жавоб: Бунга сабаб, қўра ичидаги ўтган йилдан қолиб кетган ҳашарот-қўйлар исини сезиб ташқарига интилади. Ташқарида совуқ ҳавога йўлиқиб нобуд бўлиб кетади. Бир-икки ҳафтадан кейин, бу профилактика тугагач, қўйлар қўрага киритилади.

👍2❤1
491-савол