Zakovat intellektual klubi
31.7K subscribers
13K photos
2.01K videos
137 files
6.78K links
RASMIY KANAL. "Zakovat" Intellektual klubiga oid yangiliklar, qiziqarli savollar, turli tanlovlar oʻtkazishga moʻljallangan.

Barcha videolar:
youtube.com/c/ZAKOVATTV

Sayt: zakovatklubi.uz
Download Telegram
486-савол:
Сиз 16-асрда яшаган Индонезиялик фуқаросиз. Чўнтагингизни қаппайтириб бозорга харид қилиш учун тушдингиз. Албатта пул дея олмадик, пул ўрнига ерлик аҳоли ундан фойдаланган. Ҳозир саволни ўқиётган канал аъзоларининг анча-мунчасининг ёнида ҳам Индонезия муллажиринги бор. Мен аниқ айта оламан. Савол: ўша давр пул бирлигини нима бўлган?

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида

☝️ Жавоб: Жавоб: Бу дастрўмол эди. Чўнтагингизда шундай антиквар пул бор экану билмай юрган экансиз.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍3
487-савол:
Биласиз, шимол тарафларда қиш қаттиқ келади. Қарғалар қишда бирон дарахт шохларига гала-гала қўниб тунашади. Қишда қарғалар тунаган айрим мўртроқ дарахт шохлари баҳорга чиқиб қуриб қолиш ҳоллари кузатилади. Совуқ уриб кетади. Айтингчи, нима учун бу шохлар қуриб қолади?

☝️ Жавоб: Қарғалар гала-гала бўлиб шохларга кечқурун қўниб, эрталаб учиб кетади. Бу шохлар кечаси улар тафтидан қизийди, кундузи музлайди. Бу ҳол сурункали равишда такрорланавергач, ўша шохнинг ўсиш жараёни бузилади ва баҳорга келиб аста-секин қурий бошлайди.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
🔥1
488-савол:
Буюк ипак йўли тарихидан маълумки, қишли-қировли кунларда карвонлар сафарга чиқишдан тийилишган. Эрта баҳорда сафарга чиқадиган карвонлар зиммасида масъулиятли бир юмуш бўлган. Карвонлар доимо тўхтайдиган жойларни улар таъмирлаб, қудуқларни тозалаб кетишган. Илк юрадиган карвон зиммасида яна бир масъулиятли, зарур юмуш бўлганки, бутун мавсум давомида ҳамма карвонларга асқотган. Савол: улар яна нима ишни амалга оширишган?

☝️ Жавоб: Эрта баҳорда йўлга тушган карвонлар, тўхташ жойларида унча парвариш талаб қилмайдиган қовун-тарвуз, шолғом каби экинлардан экиб кетишган.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
489-савол:
Хоразмда айрим хонадонларда яқин-яқинларгача катта-катта хумлар сақлашган. Йилнинг маълум бир пайтлари улардан фойдаланишган. Саволим шундай бу хумлар ичига нима солишган ва улар қандай вазифани бажарган?

☝️ Жавоб: Улар ҳимоя вазифасини ўтаган. Айрим хонадонлар баҳор ойлари уйларини ҳимоя қилиб, ташқаридан хумларни териб ичига қум солиб қўйишган. Шунда катта хумлар оғирлашиб хонадонларни селдан асраган.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1
490-савол:
Табиат билан доимо юзма-юз бўлувчи касблардан бири – чўпонлик. Чўпонлар баҳордан то кеч кузгача қўйларини дала-даштларда боқиб, қишга яқин отарларга қайтаришади. Ўз ишининг моҳир устаси бўлган чўпонлар қўйлар сақланадиган қўтонларга қўйларни киритмасдан беш-ўн кун қўра атрофида қўйларни сақлашиб, шундан кейингина қўрага киритишади. Нима деб ўйлайсиз, нега улар қўйларни аввал қўра ташқарисида сақлашади?

☝️ Жавоб: Бунга сабаб, қўра ичидаги ўтган йилдан қолиб кетган ҳашарот-қўйлар исини сезиб ташқарига интилади. Ташқарида совуқ ҳавога йўлиқиб нобуд бўлиб кетади. Бир-икки ҳафтадан кейин, бу профилактика тугагач, қўйлар қўрага киритилади.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍2❤1
491-савол
491-савол:
Юқоридаги суратда 1920 йиллардаги совет противогазларини кўриб турибсиз. Айтингчи, ушбу противогазларда пешонада турган “шох” нима учун мўлжалланган?

☝️ Жавоб: Ойнасини ичидан тозалаш учун
Изоҳ: Ўша пайтларда ҳали противогазлар ўта мукаммал тизимда ишламаган ва улар тез-тез ичидан буғланиб, ойнаси буғ билан бекилиб қолган. Ойнани тозалаш учун противогазни ечиш мумкин эмас, лекин сиз кўриб турган “шох”нинг устидан бармоқ билан босиб ойнани ичидан тозалаш мумкин.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
492-савол
492-савол:
Олимпиа ўйинлари ташкилотчилари спорт турларини ифодаловчи классик пиктограммалар мавзусига тез-тез қайтиб туриши Сиз учун янгилик эмас. Диққат савол, қўлингиздаги пиктограммалар қайси давлатда ўтган Олимпиада баҳслари учун яратилган?

ДИҚҚАТ ЯНГИЛИК!

Ҳурматли юртдошлар.

Бутун юртимиз бўйлаб Наврўз умумхалқ байрамининг шукуҳи кезиб юрибди. Наврўз ўз номи билан янги йил, янги кун ва янгиланишлар байрами.

Шу муносабат билан биз ҳам Сизга янги лойиҳа ҳақида маълум қилмоқчимиз.

Телеграмдаги «Заковат» интеллектуал клубининг расмий канали (@zakovat) ҳамда юртимиздаги энг машҳур ва аъзолар сони жиҳатдан энг йирик каналларидан бири бўлган «Вақт қадри» канали (@vaqtqadri) ўзаро ҳамкорликда янги интеллектуал лойиҳага старт бермоқда.

Мазкур лойиҳа "Катта жамоа" деб номланиб, лойиҳа доирасида ҳар куни соат 18:00 да сўровнома шаклидаги қизиқарли мантиқий саволлар бериб борилади. Саволларга 4 та жавоб варианти ҳам илова қилинади. Иштирокчилар эса битта катта жамоани ташкил қилган ҳолда саволга ўз жавоб вариантларини қолдиришади.

Маълум муддат ўтгач, берилган овозлар сонига қараб, “Катта жамоа” тўғри жавоб берган ёки йўқлиги эълон қилинади ва умумий ҳисоб олиб борилади. Агар жавоб тўғри бўлса, унда канал аъзоларига, агар нотўғри бўлса, бошловчига очко ёзилади.

Мазкур лойиҳа барчангизга манзур бўлади, деган умиддамиз. Илм-заковат доимий ҳамроҳингиз бўлсин деймиз.
🔥1
Бугунги кунгача "Заковат" каналида ўтказилган "Катта жамоа" лойиҳаси натижалари бекор қилинади ва ҳисоб янгидан бошланади. Маълумот ўрнида айтиш жоизки, бугунгача лойиҳа доирасида 4 та савол берилганди, умумий ҳисоб эса - 2️⃣:2️⃣.

Демак, синов тариқасида ўтказилган лойиҳада дўстлик ғалаба қозонди дейиш мумкин 😊

Янги бошланаётган лойиҳада барчага омад тилаймиз!
492-савол:
Олимпиа ўйинлари ташкилотчилари спорт турларини ифодаловчи классик пиктограммалар мавзусига тез-тез қайтиб туриши Сиз учун янгилик эмас. Диққат савол, қўлингиздаги пиктограммалар қайси давлатда ўтган Олимпиада баҳслари учун яратилган?

☝️ Жавоб: Австралия.
Изоҳ: Агар эътибор берган бўлсангиз, 2000 йил Сидней шаҳрида ўтган Олимпиададаги барча пиктограммаларда бумеранг тасвирланган. Савол матнидаги “тез-тез қайтиб туради” жумласи ҳам жавоб топишга ёрдам берган бўлса керак.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍3
493-савол
493-савол:
Қўлингиздаги ушбу қўнғироқча Токио шаҳри дизайнерлари томонидан ўйлаб топилган. Токиода уларнинг йўқлиги мазкур қўнғироқчанинг пайдо бўлишига олиб келган. Диққат савол, ушбу мослама кимлар учун мўлжалланган?