Zakovat intellektual klubi
31.7K subscribers
12.9K photos
2.01K videos
137 files
6.78K links
RASMIY KANAL. "Zakovat" Intellektual klubiga oid yangiliklar, qiziqarli savollar, turli tanlovlar oʻtkazishga moʻljallangan.

Barcha videolar:
youtube.com/c/ZAKOVATTV

Sayt: zakovatklubi.uz
Download Telegram
498-савол:
1854 йилнинг февралида Япония қирғоқларига командор Перри бошчилигидаги америка эскадраси яқинлашади. Японлар илгари умуман учратмаган янгилик сабаб, меҳмонлар кемасига “қора эскадра” деб ном беришган. Айтингчи, японлар нима учун бундай ном беришган?

☝️ Жавоб: Чунки мазкур кемадан қора тутун чиқиб турар эди. Японлар буғ машиналарида ҳаракатланадиган кемаларни илк бор кўриб туришлари эди.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
499-савол:
Баланд бўй, узун оёқлар, йирик кўзлар, кичик қулоқлар - бир сўз билан айтганда, уларда жозибадорликнинг барча элементлари мавжуд. Уларнинг иши жуда оғир ва шу сабабли ўртача 40-60 ёш яшашади. Саккиз ой ишлашганидан сўнг, уларга таътил берилади - баъзилари ҳомиладорлиги учун, баъзилари эса шунчаки дам олиш мақсадида. 25 йиллик меҳнат стажидан сўнг, улар пенсияга чиқишади. Уларнинг иши ҳар доим ўзини тийиш ва диета қилишни талаб қилади, агар улар ўзларини тийиб юришмаса тезда ортиқча вазни пайдо бўлади. Диққат савол, уларнинг меҳнат жамоаси нима деб аталади?

👍1
499-савол жавоби

☝️ Жавоб: Карвон.
Изоҳ: Гап туялар ҳақида кетаётган эди.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
500-савол:
Диққат қилинг, “Заковат” сандиқчаси.
Сандиқчада римлик саркардаларнинг ажралмас атрибути бўлган тессералар бор. Тессералардан жанг операцияларини режалаштириш вақтида, шунингдек, қийин вазиятга тушиб қолганда унга ечим топиш вақтида фойдаланишган. Диққат савол, сандиқчада нима бор?

"Катта жамоа" лойиҳасининг 2-саволи натижалари:

=•=•=•=•=•=•=•=•=•=

САВОЛ:
Фавқулодда вазиятда қоронғу хонада чиқиш йўлини қидириш вақтида агар ток уриш хавфи бўлса (м-н, очиқ электр симлари), унда хавфсизлик қоидаси бўйича қўлнинг айнан МАНА ШУ қисми билан деворни пайпаслашни тавсия қилишади. Мантиқан ўйланг, қайси қисми билан?

ЖАВОБ: Кафтнинг ташқи қисми билан.
Изоҳ: Инсонни ток урганда, мушаклар қисқаради. Агар бундай вазиятда кафтнинг ички томони билан электр сими бехосдан ушлаб олинса, унда қўл симга қаттиқ ёпишиб қолади ва уни мустақил равишда, ҳаттоки ўзгаларнинг ёрдами билан ҳам ажратиб олиш деярли имконсиз.
Агар кафтнинг ташқи қисми электр симига тегиб кетса, унда симни қисиб қолмайди, аксинча тескари тарафга "отиб юборади". Эҳтиёт бўлинг!

=•=•=•=•=•=•=•=•=•=

Мазкур саволга жами 2214 киши овоз берди. Ва овоз берганларнинг 63%и тўғри жавобни танлашди. Бу "Катта жамоа"нинг илк очкоси, барчангизни табриклаймиз!

Демак, ҳисоб ўзгарди:

Бошловчи 1️⃣:1️⃣ Катта жамоа

Кейинги савол бугун соат 18.00 дан сўнг берилади. Ўтказиб юборманг!

Ҳурмат билан, ташкилотчилар

@zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий канали
@vaqtqadri - Ўзбекистондаги энг йирик маърифий-оммабоп канал
500-савол жавоби
500-савол:
Диққат қилинг, “Заковат” сандиқчаси.
Сандиқчада римлик саркардаларнинг ажралмас атрибути бўлган тессералар бор. Тессералардан жанг операцияларини режалаштириш вақтида, шунингдек, қийин вазиятга тушиб қолганда унга ечим топиш вақтида фойдаланишган. Диққат савол, сандиқчада нима бор?

☝️ Жавоб: Шашқол (нарда тошлари).

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍2
501-савол:
1794 йилнинг декабрь ойида француз армияси Нидерландияга бостириб киради, бироқ нидерландлар тўтонни бузиб ташлаб, деярли барча кириш йўлларини сув билан тўсиб қўйишади. Французлар чекинишга тайёрлана бошлаганди.Аммо ҳарбий асирга тушган француз генерали ўз камерасидаги ўргимчакнинг ҳаракатларини кузатиб, бир маълумотдан хабар топади ва бу ҳақида ватандошларига хуфия хат жўнатади. Хат олган француз қўшини чекиниш режасидан воз кечади. Диққат савол, ҳарбий тутқунликдаги француз генерали қандай маълумотни етказган эди?

☝️ Жавоб: Тез орада қаҳратон совуқнинг келиши. Саволда декабрь ойи дея таъкидланган эди. Ҳақиқатдан январь ойининг бошидан қаттиқ совуқ келади ва сув музлайди. Натижада француз қўшини муз устидан бемалол Амстердамгача кириб боради.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1
502-савол:
1915 йили Биринчи жаҳон урушини энг қизғин паллага кирган пайти немис лагери устида француз самолёти пайдо бўлади ва катта бомба ташлайди. Немис аскарлари ҳар тарафга тумтарақай бўлиб қочади. Бироқ кутилмагаида бомба портламайди. Аксинча бомба ўрнига катта копток тушади. Унинг ичида эса бир қоғозча бор эди. Диққат савол, қоғозчада нима деб ёзилган эди?

☝️ Жавоб: 1 апрелингиз билан. Бу воқеа 1915 йилнинг 1 апрелида юз берганди.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👏3👍1🤩1
⭐️"Катта жамоа" лойиҳасидаги 3-савол ⭐️
Хитой халқ мақолида БУ ИШНИ бошлашдан олдин, иккита қабр қазиб қўйиш маслаҳат берилган. Диққат савол, БУ ИШ дейилганда нима назарда тутилмоқда?

Иккинчи хотинга уйланиш – 603
👍👍👍👍👍👍👍 48%

Қасос олиш – 458
👍👍👍👍👍 36%

Қарз олиш – 138
👍👍 11%

Никоҳдан ажрашиш – 70
👍 6%

👥 1269 people voted so far. Poll closed.
👍1
503-савол:
Айтишларича, Шом (Сурия) ҳокими Музаффариддин Мусо кимда-ким бир аждодимизнинг машҳур асарини ёд олса, унга 5 минг кумуш танга ва сарупо совға қилишни ваъда берган. Бир қанча кишилар асарни ёд олиб, мукофотга сазовор бўлишган экан. Савол: сиз ушбу асарни айтишингиз шарт эмас, унинг муаллифини топсангиз кифоя.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
503-савол:
Айтишларича, Шом (Сурия) ҳокими Музаффариддин Мусо кимда-ким бир аждодимизнинг машҳур асарини ёд олса, унга 5 минг кумуш танга ва сарупо совға қилишни ваъда берган. Бир қанча кишилар асарни ёд олиб, мукофотга сазовор бўлишган экан. Савол: сиз ушбу асарни айтишингиз шарт эмас, унинг муаллифини топсангиз кифоя.

☝️ Жавоб: Араблар бу асарни бунчалик улуғлаганлиги албатта бекорга эмас. Гап шундаки, мазкур асар араб тилининг грамматикасини ўз ичига қамраб олган эди. Аждодимиз Маҳмуд аз Замахшарий, унинг бу машҳур асари эса "Ал Муфассал" ҳисобланади.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1
504-савол:
Аввалги саволда Маҳмуд аз Замахшарий араблар учун қанчалик катта иш қилганлиги ҳақида сўз юритган эдик. Бунинг натижасида буюк аждодимиз “араб ва ғайри араблар устози” деган мақомга эга бўлган. У умрининг анчагина қисмини Макка шаҳрида ўтказган. Унинг уйи Каъбага яқин бўлганми, йўқми, буни билмадим-у, лекин араблар унга "Жоруллоҳ" деган яна бир фахрли ном беришган. Савол: ушбу ном қандай маънони англатишини 2 сўз билан ёзиб беринг.

☝️ Жавоб: Худонинг қўшниси
Изоҳ: араблар Каъбани Худонинг уйи деб аташи барчангизга маълум, яъни Худонинг уйига яқин жойда яшаган Замахшарийни Худонинг қўшниси деб аташган.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
505-савол:
Қишлоқларимиздаги уйларда, молхоналарда ва бошқа биноларда калтакесаклар кўп учрайди. Улар аслини олганда пашша ва чивинлар билан озиқланишини ҳисобга олсак, фойдали жонивор ҳисобланади. Аммо, халқимиз калтакесакларни унча хушламайди ва қаерда бўлмасин калтакесакни учратиб қолса, уни ўлдиришга ва йўқотишга ҳаракат қилади. Энди савол: Хўш, калтакесакларнинг баъзи фойдали жиҳатларига қарамай, одамларимиз нега иложи борича калтакесаклардан уй-жойларини тозалашга ҳаракат қилади?

☝️ Жавоб: саволда калтакесакларнинг нима билан озиқланиши ҳақида айтиб ўтган эдик, ушбу озиқ занжирини давом эттирса, жавоб анча осон топилган бўларди. Калтакесакнинг ўзи нимани жалб қилади? Саволнинг жавоби, калтакесак кўпайса, илонларни жалб қилади. Бу албатта 1-ўринда инсонлар, қолаверса мол-ҳол учун хавфлидир.

👍2❤1