Zakovat intellektual klubi
31.8K subscribers
12.9K photos
2.01K videos
137 files
6.77K links
RASMIY KANAL. "Zakovat" Intellektual klubiga oid yangiliklar, qiziqarli savollar, turli tanlovlar oʻtkazishga moʻljallangan.

Barcha videolar:
youtube.com/c/ZAKOVATTV

Sayt: zakovatklubi.uz
Download Telegram
502-савол:
1915 йили Биринчи жаҳон урушини энг қизғин паллага кирган пайти немис лагери устида француз самолёти пайдо бўлади ва катта бомба ташлайди. Немис аскарлари ҳар тарафга тумтарақай бўлиб қочади. Бироқ кутилмагаида бомба портламайди. Аксинча бомба ўрнига катта копток тушади. Унинг ичида эса бир қоғозча бор эди. Диққат савол, қоғозчада нима деб ёзилган эди?

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида

☝️ Жавоб: 1 апрелингиз билан. Бу воқеа 1915 йилнинг 1 апрелида юз берганди.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👏3👍1🤩1
⭐️"Катта жамоа" лойиҳасидаги 3-савол ⭐️
Хитой халқ мақолида БУ ИШНИ бошлашдан олдин, иккита қабр қазиб қўйиш маслаҳат берилган. Диққат савол, БУ ИШ дейилганда нима назарда тутилмоқда?

Иккинчи хотинга уйланиш – 603
👍👍👍👍👍👍👍 48%

Қасос олиш – 458
👍👍👍👍👍 36%

Қарз олиш – 138
👍👍 11%

Никоҳдан ажрашиш – 70
👍 6%

👥 1269 people voted so far. Poll closed.
👍1
503-савол:
Айтишларича, Шом (Сурия) ҳокими Музаффариддин Мусо кимда-ким бир аждодимизнинг машҳур асарини ёд олса, унга 5 минг кумуш танга ва сарупо совға қилишни ваъда берган. Бир қанча кишилар асарни ёд олиб, мукофотга сазовор бўлишган экан. Савол: сиз ушбу асарни айтишингиз шарт эмас, унинг муаллифини топсангиз кифоя.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
503-савол:
Айтишларича, Шом (Сурия) ҳокими Музаффариддин Мусо кимда-ким бир аждодимизнинг машҳур асарини ёд олса, унга 5 минг кумуш танга ва сарупо совға қилишни ваъда берган. Бир қанча кишилар асарни ёд олиб, мукофотга сазовор бўлишган экан. Савол: сиз ушбу асарни айтишингиз шарт эмас, унинг муаллифини топсангиз кифоя.

☝️ Жавоб: Араблар бу асарни бунчалик улуғлаганлиги албатта бекорга эмас. Гап шундаки, мазкур асар араб тилининг грамматикасини ўз ичига қамраб олган эди. Аждодимиз Маҳмуд аз Замахшарий, унинг бу машҳур асари эса "Ал Муфассал" ҳисобланади.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1
504-савол:
Аввалги саволда Маҳмуд аз Замахшарий араблар учун қанчалик катта иш қилганлиги ҳақида сўз юритган эдик. Бунинг натижасида буюк аждодимиз “араб ва ғайри араблар устози” деган мақомга эга бўлган. У умрининг анчагина қисмини Макка шаҳрида ўтказган. Унинг уйи Каъбага яқин бўлганми, йўқми, буни билмадим-у, лекин араблар унга "Жоруллоҳ" деган яна бир фахрли ном беришган. Савол: ушбу ном қандай маънони англатишини 2 сўз билан ёзиб беринг.

☝️ Жавоб: Худонинг қўшниси
Изоҳ: араблар Каъбани Худонинг уйи деб аташи барчангизга маълум, яъни Худонинг уйига яқин жойда яшаган Замахшарийни Худонинг қўшниси деб аташган.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
505-савол:
Қишлоқларимиздаги уйларда, молхоналарда ва бошқа биноларда калтакесаклар кўп учрайди. Улар аслини олганда пашша ва чивинлар билан озиқланишини ҳисобга олсак, фойдали жонивор ҳисобланади. Аммо, халқимиз калтакесакларни унча хушламайди ва қаерда бўлмасин калтакесакни учратиб қолса, уни ўлдиришга ва йўқотишга ҳаракат қилади. Энди савол: Хўш, калтакесакларнинг баъзи фойдали жиҳатларига қарамай, одамларимиз нега иложи борича калтакесаклардан уй-жойларини тозалашга ҳаракат қилади?

☝️ Жавоб: саволда калтакесакларнинг нима билан озиқланиши ҳақида айтиб ўтган эдик, ушбу озиқ занжирини давом эттирса, жавоб анча осон топилган бўларди. Калтакесакнинг ўзи нимани жалб қилади? Саволнинг жавоби, калтакесак кўпайса, илонларни жалб қилади. Бу албатта 1-ўринда инсонлар, қолаверса мол-ҳол учун хавфлидир.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍2❤1
506-савол:
Абу Райҳон Беруний дунёқараши кенг қомусий олим сифатида тарихда қолган. Савол: Беруний қайси 2 фанни бўлмағур, ёлғондан иборат деб айтиб, уларни илм соҳаси сифатида тан олмаган?

Forwarded from Zakovat intellektual klubi via @vote
Хитой халқ мақолида БУ ИШНИ бошлашдан олдин, иккита қабр қазиб қўйиш маслаҳат берилган. Диққат савол, БУ ИШ дейилганда нима назарда тутилмоқда?

Иккинчи хотинга уйланиш – 603
👍👍👍👍👍👍👍 48%

Қасос олиш – 458
👍👍👍👍👍 36%

Қарз олиш – 138
👍👍 11%

Никоҳдан ажрашиш – 70
👍 6%

👥 1269 people voted so far. Poll closed.
👍2❤1
"Катта жамоа" лойиҳасининг 3-саволи натижалари:

=•=•=•=•=•=•=•=•=•=

САВОЛ:
Хитой халқ мақолида БУ ИШНИ бошлашдан олдин, иккита қабр қазиб қўйиш маслаҳат берилган. Диққат савол, БУ ИШ дейилганда нима назарда тутилмоқда?
ЖАВОБ: Қасос олиш.
Изоҳ: Хитойликлар мазкур мақоли билан қасос ўти инсонни адойи тамом қилиши ва албатта бу орқали ўзига ҳам ёмонлик келишини билдирмоқчи бўлишган.

=•=•=•=•=•=•=•=•=•=

Мазкур саволга жами 1269 киши овоз берди. Бу сафар иккита вариант орасида қаттиқ кураш кетди. Буни биронта вариант 50% дан кўп овоз ололмаганидан ҳам кўриш мумкин. “Иккинчи хотинга уйланиш” вариантини 48% (603 овоз) киши танлаган бўлса, “Қасос олиш” вариантини 36% (458) киши тўғри деб ўйлади. Эссиз, озгина етмади холос.

Ҳозирча ҳисоб:

Бошловчи 2️⃣:1️⃣ Катта жамоа

Кейинги савол бугун соат 18.00 дан сўнг берилади. Ўтказиб юборманг!

Ҳурмат билан, ташкилотчилар

@zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий канали
@vaqtqadri - Ўзбекистондаги энг йирик маърифий-оммабоп канал
👍1
506-савол:
Абу Райҳон Беруний дунёқараши кенг қомусий олим сифатида тарихда қолган. Савол: Беруний қайси 2 фанни бўлмағур, ёлғондан иборат деб айтиб, уларни илм соҳаси сифатида тан олмаган?

☝️ Жавоб: Алкимё ва мунажжимлик (астрология)

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
507-савол:
Чингиз Айтматовнинг “Чингизхоннинг оқ булути” қиссасида ёзилишича, Чингизхон юришларидан бирида эр-хотинни белгиланган тақиқни бузгани учун ўлим жазосига ҳукм қилади. Чўлда йўғон ва узун ёғочлар етишмаслиги сабабли осиб ўлдириш жазосини айнан шу йўл билан бажартирган. Савол: қандай?

👍2
⭐️"Катта жамоа" лойиҳасидаги 4-савол ⭐️
Машҳур табиб Гален бир неча йиллар Коринф, Лемнос, Фаластинда таҳсил олиб ҳамда ишлаб бир нечта хорижий тилларни ўзлаштирган ва эркин гаплаша олар эди. Айтингчи, Гален ўз ватанига қайтиб келгач, унга кимларни даволаш вазифаси юклатилади?

Элчиларни – 394
👍👍👍👍👍👍👍 42%

Гладиаторларни – 292
👍👍👍👍👍 31%

Хорижий меҳмонларни – 171
👍👍👍 18%

Аскарларни – 92
👍👍 10%

👥 949 people voted so far. Poll closed.
👍1
507-савол:
Чингиз Айтматовнинг “Чингизхоннинг оқ булути” қиссасида ёзилишича, Чингизхон юришларидан бирида эр-хотинни белгиланган тақиқни бузгани учун ўлим жазосига ҳукм қилади. Чўлда йўғон ва узун ёғочлар етишмаслиги сабабли осиб ўлдириш жазосини айнан шу йўл билан бажартирган. Савол: қандай?

☝️ Жавоб: Қўшин таркибида шундай улкан туялар бўлган эканки, улардан дор вазифасида ҳам фойдаланишган экан. “Туяга осишган”, “туя ўркачига осишган” деган жавоблар ҳам қабул қилинади.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1
508-савол:
Диққат, Заковат сандиқчаси.
А.Қаҳҳорнинг бир ҳикоясида икки дўст орадан бироз вақт ўтгандан сўнг учрашишади. Ҳайдар ота ўз дўсти Асрорқулни биринчи кўришда таний олмайди, чунки унинг дўсти сўнгги вақтларда қорайиб, озиб-тўзиб кетганди. Дўстининг нима ҳақида ўйлаётганини тахмин қилган Асрорқул унга шундай савол беради:
- Қорайибманми, озибманми?
Бунга Ҳайдар ота шундай жавоб беради:
- Йўқ, жойида. ИКС бўлибсан.
ИКС ҳозир сандиқча ичида турибди. Савол: сандиқчада нима бор?

☝️ Жавоб: майиз.
Изоҳ: инсон ҳам худди узум каби вақт ўтган сайин қораяди, озади, юзига ажин тушади, буришади, лекин янада мазмунли ва донолашади. Абдулла Қаҳҳорнинг бир дона майиз сўзи орқали қанча кўп маъно англата олиш қобилиятини мана шу ўринда ҳам кўриш мумкин.