Zakovat intellektual klubi
31.8K subscribers
12.9K photos
2.01K videos
137 files
6.77K links
RASMIY KANAL. "Zakovat" Intellektual klubiga oid yangiliklar, qiziqarli savollar, turli tanlovlar oʻtkazishga moʻljallangan.

Barcha videolar:
youtube.com/c/ZAKOVATTV

Sayt: zakovatklubi.uz
Download Telegram
⭐️"Катта жамоа" лойиҳасидаги 8-савол ⭐️
“Гарри Поттер ва оташли жом” фильми воқеалари қабр тошлар билан тўла зим-зиё қабристондан бошланади. Томошабинларнинг келгусидаги даъволарини олдини олиш мақсадида фильм ижодкорлари антиқа қарорга келишган. Бу қандай қарор эди?

Қабр тошига ўз исмлари ёзишган – 473
👍👍👍👍👍👍👍 67%

Ҳақиқий қабристондан фойдаланишган – 134
👍👍 19%

Фанатлар орасида қабр тошига аукцион ўтказишган – 51
👍 7%

Ёзувларни кичкина қилиб ёзишган – 44
👍 6%

👥 702 people voted so far. Poll closed.
530-савол жавоби
530-савол:
Тадқиқотчилар фикрича, “қўлқоп”дан кўпинча сиёсий арбоблар фойдаланишар экан, дўстона ва ҳалол муносабатларини исботлаш мақсадида. Ҳаётда эса бундай “қўлқоп”ни одатда фақат ўзингизга яқин бўлган инсонларгагина ишлата оласиз. Диққат савол, марҳамат қилиб ушбу “қўлқоп”ни кўрсатиб беринг.

☝️ Жавоб: Суҳбатдошнинг қўлини иккала қўл билан қисиб қўйиш.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
531-савол:
Японлар мақолини тўлдиринг:
"Яхши эр доим соғлом бўлади ва ...... бўлмайди".

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
531-савол:
Японлар мақолини тўлдиринг:
"Яхши эр доим соғлом бўлади ва ...... бўлмайди".

☝️ Жавоб: Яхши эр доим соғлом бўлади ва уйда бўлмайди.
Изоҳ: японларда уйда бўлмайдиган эр яхши эр ҳисобланаркан. Бизда тескариси шекилли :)

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
532-савол
532-савол:
Ўз фрескасида польяк рассоми Ян Розен бир хил кийимдаги 3 нафар эркакни тасвирлаган. Эркаклардан бирининг юзини капюшон беркитиб турибди. 1 дақиқадан кейин, бу эркак ниманинг рамзи эканлигини айтасиз.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
532-савол жавоби

☝️ Жавоб: Келажак
Изоҳ: Мазкур эркаклар ўтмиш, ҳозирги замон ва келажакни ифодалайди. Агар эътибор берсангиз, савол 3 та гапдан иборат эди, 1-си ўтган замонда, 2-си ҳозирги замонда, 3-си эса келаси замонда.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
533-савол:
Корея халқ топишмоғининг жавобини топинг:
"10 га 10 ни қўшсам, барибир 10 чиқди. 10 дан 10 ни айирсам, 10 қолди"

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
533-савол:
Корейс халқ топишмоғининг жавобини топинг:
"10 га 10 ни қўшсам, барибир 10 чиқди. 10 дан 10 ни айирсам, 10 қолди"

☝️ Жавоб: Қўлқоп

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
534-савол:
Хитойдаги айрим таълим муассасаларида қоғоз қутилардан дарс вақти нима мақсадда фойдаланишади?

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
"Катта жамоа" лойиҳасининг 8-саволи натижалари:

=•=•=•=•=•=•=•=•=•=

САВОЛ:
“Гарри Поттер ва оташли жом” фильми воқеалари қабр тошлар билан тўла зим-зиё қабристондан бошланади. Томошабинларнинг келгусидаги даъволарини олдини олиш мақсадида фильм ижодкорлари антиқа қарорга келишган. Бу қандай қарор эди?

ЖАВОБ: Қабр тошига ўз исмларини ёзишган
Изоҳ: Чунки қабр тошидаги исм биронта томошабиннинг исми билан бир хил чиқиб қолса, фильм ижодкорларини судга бериши мумкин эди.

=•=•=•=•=•=•=•=•=•=

Мазкур саволга жами 702 киши овоз берди. Бу сафар ҳам «Катта жамоа» тўғри жавобни қийналмасдан топа олди. Овоз берганларнинг 473 нафари (67%) бошқа вариантларга чалғимасдан, тўғри жавобни белгилашди. Натижада ҳисоб тенглашди!

Бошловчи 4️⃣: 4️⃣ Катта жамоа

Эслатиб ўтамиз, ўйин худди “Заковат”нинг экран ўйинларидаги каби 6 очкогача давом этади. Кўрамиз, кимнинг қўли баланд келар экан...

Кейинги савол бугун соат 18.00 дан сўнг берилади. Ўтказиб юборманг!

Ҳурмат билан, ташкилотчилар

@zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий канали
@vaqtqadri - Ўзбекистондаги энг йирик маърифий-оммабоп канал
👍3
534-савол жавоби
534-савол:
Хитойдаги айрим таълим муассасаларида қоғоз қутилардан дарс вақти нима мақсадда фойдаланишади?

☝️ Жавоб: Талабалар бир-биридан кўчирмаслиги учун

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1
535-савол:
Ўртача ҳисобга кўра инсон умри давомида суҳбат қуришга 3 йил, ижтимоий тармоқларда ёзишишга 2 йил, муаммоларини яқинларига достон қилишга 0,5 йил, ухлашга 25 йил, овқатланишга 4 йил, телевизор кўришга 10 йил сарфлар экан. Сиз менга замон ўзгаргани туфайли инсон умрининг бор йўғи 305 кунини нимага сарфлашини айтинг?

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1
⭐️"Катта жамоа" лойиҳасидаги 9-савол ⭐️
Уларнинг ватани Чикаго шаҳри ҳисобланади (1884-1885). Уларнинг биринчиси пайдо бўлгандан сўнг, Чикаго ва Нью-Йорк шаҳарлари ўзаро рақобат қилишган, аммо ҳозирда Гонконг уларнинг сони бўйича дунёда етакчилик қилмоқда. У нима?

Осмонўпар бинолар – 571
👍👍👍👍👍👍👍 77%

Атракционлар – 102
👍 14%

Гипермаркетлар – 37
▫️ 5%

Тезюрар метро линиялари – 35
▫️ 5%

👥 745 people voted so far. Poll closed.
👍1
535-савол:
Ўртача ҳисобга кўра инсон умри давомида суҳбат қуришга 3 йил, ижтимоий тармоқларда ёзишишга 2 йил, муаммоларини яқинларига достон қилишга 0,5 йил, ухлашга 25 йил, овқатланишга 4 йил, телевизор кўришга 10 йил сарфлар экан. Сиз менга замон ўзгаргани туфайли инсон умрининг бор йўғи 305 кунини нимага сарфлашини айтинг?

☝️ Жавоб: Китоб ўқишга

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
❤1