Zakovat intellektual klubi
31.6K subscribers
13K photos
2.01K videos
138 files
6.79K links
RASMIY KANAL. "Zakovat" Intellektual klubiga oid yangiliklar, qiziqarli savollar, turli tanlovlar oʻtkazishga moʻljallangan.

Barcha videolar:
youtube.com/c/ZAKOVATTV

Sayt: zakovatklubi.uz
Download Telegram
45-савол: Таниқли америкалик дирижёр Вилли Ферреро 7 ёшлик вақтидаёқ Филадельфия симфоник оркестрини бошқарган. Ёш вундеркинднинг чиқишини мухлислар жуда катта қувонч билан кутиб олишган.
Вилли Ферреронинг ота-онаси уни ўз кучига, иқтидорига ишонтириш мақсадида доимо қўллаб-қувватлаб келишган.
Диққат кутилмаган савол, айтингчи, ёш дирижёрнинг ота-онаси ҳар куни кечқурун фарзандини ухлаши учун ўз хонасига қандай кузатиб қўйишган?
❤7👍5🔥1
45-савол жавоби: Таниқли америкалик дирижёр Вилли Ферреро 7 ёшлик вақтидаёқ Филадельфия симфоник оркестрини бошқарган. Ёш вундеркинднинг чиқишини мухлислар жуда катта қувонч билан кутиб олишган.
Вилли Ферреронинг ота-онаси уни ўз кучига, иқтидорига ишонтириш мақсадида доимо қўллаб-қувватлаб келишган.
Диққат кутилмаган савол, айтингчи, ёш дирижёрнинг ота-онаси ҳар куни кечқурун фарзандини ухлаши учун ўз хонасига қандай кузатиб қўйишган?

☝️ Жавоб: Қарсак чалиб туришган. Сабаби ёш вундеркинднинг ҳар бир чиқишини мухлислар катта олқиш ва қарсаклар билан кутиб олишган, ота-онаси ҳам ўз фарзандини иқтидорига ишонтириш мақсадида ухлашидан олдин ҳам қарсак чалиб туришган.
👍16🔥4
46-савол: Бир мактаб ўқитувчисининг эътироф этишича, ўқувчиларининг ёзма ишларини текшира туриб, улар томонидан қилинган бир имловий хатони кўриб, “худди арабларга ўхшаб ёзибди” деб ҳазил қилар экан. Агар бу хатони ўнгдан чапга ёзишга алоқаси бўлмаса, унда қандай хато ҳақида гап кетмоқда?
👍5🔥1
46-савол жавоби: Бир мактаб ўқитувчисининг эътироф этишича, ўқувчиларининг ёзма ишларини текшира туриб, улар томонидан қилинган бир имловий хатони кўриб, “худди арабларга ўхшаб ёзибди” деб ҳазил қилар экан. Агар бу хатони ўнгдан чапга ёзишга алоқаси бўлмаса, унда қандай хато ҳақида гап кетмоқда?

☝️Жавоб: Янги гапни бош ҳарф билан эмас, кичик ҳарф билан бошлаган ўқувчиларни кўрганда, “худди арабларга ўхшаб ёзибди” деб ҳазил қилар экан. Сабаби, биласизки араб ёзувида бош ҳарфлар бўлмайди.
🔥10👍6❤2
47-савол: 1969 йили Буюк Британиялик эшкакчи Жон Ферфакс биринчи марта Атлантика океанини эшкакли қайиқда ёлғиз сузиб ўтади. Британиядан йўлга чиққан эшкакчи 21 июнь куни Маями қирғоғига қадам қўяди. Ўша куниёқ у ўзининг қадрдон бир дўстидан табрик хати қабул қилиб олади. Мантиқан ўйлаб, ўша мухлис исм-шарифини айтинг.
👍8🔥1
47-савол жавоби: 1969 йили Буюк Британиялик эшкакчи Жон Ферфакс биринчи марта Атлантика океанини эшкакли қайиқда ёлғиз сузиб ўтади. Британиядан йўлга чиққан эшкакчи 21 июнь куни Маями қирғоғига қадам қўяди. Ўша куниёқ у ўзининг қадрдон бир дўстидан табрик хати қабул қилиб олади. Мантиқан ўйлаб, ўша мухлис исм-шарифини айтинг.

☝️ЖАВОБ: Нейл Армстронг. Ўша куни у Ойни забд этган эди.
🤩13👍12🔥1
48-савол: Ҳиндистондаги Самбар кўли жуда ғаройиб хусусиятга эга экан. Бу кўл 8 ой одатдагидай бўлса, июндан октябргача бутунлай бошқача бўлади. Савол, июндан октябргача мазкур кўл хусусиятида қандай ўзгариш рўй беради?
👍6🔥1
48-савол жавоби: Ҳиндистондаги Самбар кўли жуда ғаройиб хусусиятга эга экан. Бу кўл 8 ой одатдагидай бўлса, июндан октябргача бутунлай бошқача бўлади. Савол, июндан октябргача мазкур кўл хусусиятида қандай ўзгариш рўй беради?

☝️Жавоб: Кўл суви 8 ой шўр бўлса, 4 ой давомида муссон даврида тинимсиз ёғган ёмғирлар натижасида чучук бўлар экан.
👍11🔥4💯1
Ассалому алайкум!

“Заковат” интеллектуал клуби барча юртдошларимизни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллик тантаналари билан табриклайди. Илоҳим, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, халқимиз дастурхони тўкин-сочин бўлсин. Ватанимизнинг барча ўғил-қизлари - ёшларига эса ақлу заковатлари янада теран бўлишини тилаб қоламиз. Юртимизнинг ҳар бир хонадонидан илм нури ёғилиб турсин.

Мустақиллигимиз абадий бўлсин!
👍10
Бугундан бошлаб мазкур каналда яна қизиқарли мантиқий саволларни юбориб туришга ҳаракат қиламиз. Техник сабаблар билан ўртада танаффус бўлиб қолгани учун узр сўраймиз.
👍6
49-савол: 2016 йил 6 март куни “Chustiy’s Cuisine” ресторанлар тармоғи томонидан “Samarqand davoza” савдо марказида озиқ-овқат маҳсулотларидан Ўзбекистоннинг энг катта харитаси тайёрланди ҳамда “Интеррекорд” халқаро агентлиги рекорд қайд этилганлиги ҳақидаги сертификат тақдим этди.
Ушбу харитада юртимизнинг ҳар бир ҳудуди ўзига хос озиқ-овқат маҳсулотларидан “чизилди”. Масалан, Навоий вилояти олтин конларини акс эттириш учун новвотдан, Жиззах вилояти сомсадан, Бухоро вилояти шўрданакдан, Фарғона вилояти ҳолвадан, Тошкент шаҳри қазидан ва ҳ.к. Хоразм вилояти ҳудуди эса ҳеч шубҳасиз гуручдан ташкил топди. Энг қизиғи ишлатилган гуручлар сони аниқ 8953 донадан иборат эди.
Диққат савол, мазкур харитадаги 8953 дона гуруч қандай маънони берар эди?
👍11🔥2❤1
@zakovat
49-савол жавоби:
Бу гуручлар мустақиллик кунларини ифодалайди. Яъни то 1991 йил 1 сентябрь кунидан тадбир ўтказилган (6 март) кунга қадар роппа-роса 8953 кун ўтган.
Маълумот учун, бугунги кунгача, яъни мустақиллигимизнинг 25 йиллигида биз 9132 кун истиқлол ҳавосидан нафас олиб яшадик.
👍7🔥2⚡1
@zakovat
50-савол:
Ўзбек футбол афсонаси Миржалол Қосимовнинг футболчилик даврида Дмитрий Роман исмли шахснинг ўзига хос ўрни бор. Ушбу Дмитрийнинг 2005 йилда қилган бир иши тарихга кирган. Диққат савол, Дмитрий Роман ким ва унинг қилган иши нима учун тарихга кирган?
👍9🔥1
@zakovat

50-савол жавоби:
Ўзбек футбол афсонаси Миржалол Қосимовнинг футболчилик даврида Дмитрий Роман исмли шахснинг ўзига хос ўрни бор. Ушбу Дмитрийнинг 2005 йилда қилган бир иши тарихга кирган. Диққат савол, Дмитрий Роман ким ва унинг қилган иши нима учун тарихга кирган?

Жавоб: Дмитрий Роман футбол ҳаками эканлигини кўпчилик яхши билса керак. Ушбу ҳакам 2005 йилги Олий лиганинг 6-турида “Машъал” футболчиси Миржалол Қосимовга қизил карточка кўрсатади. Бу Қосимов футболчилик даврида олган ягона қизил карточка бўлиб тарихга кирган.

@zakovat
👍9🔥2
Билдиришнома:

Саволлар кетма-кетлиги (рақамлашда) техник хатолик бўлди.

Биз "Заковат"нинг саволлар канали учун махсус бот яратган эдик. Ушбу бот маълум муддат ичида автоматик равишда каналга саволларни ўзи юбориб туради. Илгари бу иш инсонлар томонидан қўлда (ручной) қилинарди ва шу сабабли ҳам баъзан савол юбориш, баъзан жавоб юбориш эсдан чиқиб қолаётган эди.

Энди унақа бўлмайди. @zakovat канали обуначиларига ҳар куни доимий равишда 5 марта - соат 9:00, 12:00, 15:00, 18:00 ва 21:00 да ўзбекча қизиқарли мантиқий саволлар юборилиши учун ҳаракат қиламиз.

Янги яратилган ботда ҳали тўла синовдан ўтмаганлиги учун 2-3 кун кичик техник носозликдар бўлиб туради, тўғри тушунасизлар деган умиддамиз.
👍12🤩3🔥2
@zakovat

51-савол:
Афсоналарга кўра, Ўзбекистон ҳудудида ҳукмронлик қилган хонлардан бири сафарга чиқади ва бир ҳудудга келиб тўхтайди. Аммо бу ерда сув муаммосига дуч келишади. Ҳеч қаердан сув топа олишмайди. Шунда ўша ҳудуд ёнидаги тоғдан махсус қувурлар орқали хон учун сув тортиб келишади. Бир неча ўн километрдан тортиб келтирилган мазкур қувурлар хоннинг вақтинчалик қароргоҳига уланади ва хон ўша сувдан ичиб кўради. Вазифа уддалангани, яъни “Хон сувдан ичди” деган хушхабар халқ орасида тезда тарқаб кетади. Айтишларича, шу воқеа сабаб, Ўзбекистондаги бир туман ўзининг ҳозирги номини олган экан. Диққат савол, бу қайси туман?

@zakovat
👍11❤2🔥2
@zakovat

51-савол жавоби:
Афсоналарга кўра, Ўзбекистон ҳудудида ҳукмронлик қилган хонлардан бири сафарга чиқади ва бир ҳудудга келиб тўхтайди. Аммо бу ерда сув муаммосига дуч келишади. Ҳеч қаердан сув топа олишмайди. Шунда ўша ҳудуд ёнидаги тоғдан махсус қувурлар орқали хон учун сув тортиб келишади. Бир неча ўн километрдан тортиб келтирилган мазкур қувурлар хоннинг вақтинчалик қароргоҳига уланади ва хон ўша сувдан ичиб кўради. Вазифа уддалангани, яъни “Хон сувдан ичди” деган хушхабар халқ орасида тезда тарқаб кетади. Айтишларича, шу воқеа сабаб, Ўзбекистондаги бир туман ўзининг ҳозирги номини олган экан. Диққат савол, бу қайси туман?

Жавоб: Самарқанд вилоятидаги Иштихон тумани. “Хон сув ичди” деган хайқириқлар “Ичди хон” деган шаклда ўзгариб, кейинчалик Иштихон кўринишига келган экан.

@zakovat
👍20🔥3
@zakovat

52-савол:
Юртимиз ҳақидаги саволларда давом этамиз.
1936 йилда яратилган “Қасам” фильми ўзбек киноси тарихида ўз ўрнига эга. Мутахассислар фикрича, айнан шу фильм Ўзбекистондаги театр актёрларига кино сари йўл очиб берган экан. Диққат савол, ушбу фильмнинг ўзига хослиги нимада эди?

@zakovat
👍8🔥1
@zakovat

52-савол жавоби:
1936 йилда яратилган “Қасам” фильми ўзбек киноси тарихида ўз ўрнига эга. Мутахассислар фикрича, айнан шу фильм Ўзбекистондаги театр актёрларига кино сари йўл очиб берган экан. Диққат савол, ушбу фильмнинг ўзига хослиги нимада эди?

👆Жавоб: “Қасам” фильми ўзбек киноси тарихидаги биринчи овозли фильмдир.

@zakovat
👍6❤1🔥1
53-савол:
Бу ўнликда 1 нафар инглиз, 2 нафар испан, 2 итальян, 1 венгер, 1 турк, 1 голланд ва 1 немис бор эди. Савол, ушбу ўнликда етишмаёт миллатни ва Сизу бизга яхши таниш исм-шарифни айтинг.

@zakovat
👍7🔥2