Zakovat intellektual klubi
31.8K subscribers
12.9K photos
2.01K videos
137 files
6.77K links
RASMIY KANAL. "Zakovat" Intellektual klubiga oid yangiliklar, qiziqarli savollar, turli tanlovlar oʻtkazishga moʻljallangan.

Barcha videolar:
youtube.com/c/ZAKOVATTV

Sayt: zakovatklubi.uz
Download Telegram
576-савол:
19 аср иккинчи ярмида швед инженери Густав Деловар бутилка ишлаб чиқарадиган машина ихтиро қилади. Шишани осонгина махсус шаклга тушириш йўли билан бутилкалар ишлаб чиқариш қулай, ишончли ва самарадор эди. Диққат савол, шунга қарамасдан нима учун кенг миқёсда бутилка ишлаб чиқаришни йўлга қўйган корхона тез орада ёпилиб кетади?

☝️ Жавоб: Ишлаб чиқариш тизими осонлашгандан сўнг бутилкаларни қайта ишлаш жараёни жуда жадаллашиб кетади, оммавий тарзда бутилкалар ишлаб чиқарилади. Бутилкалар сони кўпайганидан унинг нархи тушиб кетади ва корхона ўз харажатларини қоплолмай, иш фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлади.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
577-савол
577-савол:
Юқоридаги суратда Коста-Рика гербини кўриб турибсиз. Унда тасвирланган 3 та тоғ мамлакатдаги 3 та тоғ тизимини англатади. Диққат, савол иккита: гербдаги 2 та кема ҳамда герб четидаги олтин мунчоқлар нимани англатади?

☝️ Жавоб: 2 та кема – бу Коста-Рика қирғоқларини 2 та сув ҳавзаси ювиб туришини англатади, Булар Тинч океани ва Кариб денгизи.
Олтин мунчоқлар эса – Коста-Риканинг асосий қишлоқ хўжалик маҳсулоти бўлган кофени билдиради.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
578-савол:
Полшалик сўз устаси Юзеф Булатович кўнгилсизликларни икки тоифага бўлган: катта ва кичик. Айтингчи, унинг фикрича қандай кўнгилсизликлар кичик ҳисобланади?

☝️ Жавоб: Ўзгаларнинг бошига тушган кўнгилсизликлар
Изоҳ: Юморист фикрича, кўнгилсизликларни икки тоифага бўлади, ўзимизники – катта, ўзгаларники – кичкина.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
579-савол
579-савол:
1935 йили совет авиасозлигининг ютуқларини кўрсатиш мақсадида халқ орасида Максим Горкий номи билан танилган АНТ-20 самолёти ҳақида ҳужжатли фильм ишланади. Сиз юқоридаги суратда ўша фильмни ишлаш жараёнидан лавҳани кўриб турибсиз. Унда 3 та самолёт тасвирланган. Ўртадагиси асосий қаҳрамон бўлган АНТ-20 самолёти. Унинг ёнида тасвирга олиш гуруҳи жойлашган Р-5 самолёти. Ва яна бир И-5 русумли самолёт ҳам бор. Диққат савол, фильм ижодкорлари учун 3-самолётни ҳавога кўтариш нима учун керак бўлган?

☝️ Жавоб: АНТ-20 ўз даври учун жуда катта ҳажмли самолёт бўлган. Фильм ижодкорлари самолётнинг нақадар катталигини кўрсатиш учун, И-5 русумли самолёт билан ёнма-ён тасвирга олишган. Бошқача айтганда, ўзига хос масштаб бўлиб хизмат қилган.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍2
580-савол:
Нима учун 1-жаҳон уруши вақтида учувчиларга самолётга ўзлари билан парашют олиб чиқишни тақиқлашган?

☝️ Жавоб: Чунки 1-жаҳон уруши вақтида самолётлар жуда кам ва жуда қиммат бўлган. Ҳаттоки улар инсон ҳаётидан ҳам қимматроққа баҳоланган. Фавқулодда вазиятларда учувчилар самолётни ташлаб кетмасдан, уни ерга қўндириш ва имкон қадар сақлаб қолиш учун охиригача курашишлари учун парашют олиб чиқишга рухсат беришмаган.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍3
581-савол:
Жанубий қутб экспедициясидан олдинги Антарктида қирғоқларидаги қишлов вақтида Амундсен ҳар куни эрталаб ҳамроҳлари ўртасида мусобақа ўтказган. Мусобақа шартига кўра, махсус воситаларсиз ҳавонинг даражасини аниқ айта олган экспедиция аъзоси совринни қўлга киритган. Диққат савол, қутбшуноснинг бундай мусобақа ўтказишидан мақсади нима бўлган?

☝️ Жавоб: Амундсен ҳар куни эрталаб ҳамроҳларини уйғотгач, уларнинг уйқусини қочириб, тетиклаштириш учун мана шундай мусобақа ўйлаб топган. Ҳаво даражасини тахмин қилиш учун ташқарига чиқиш керак-ку ахир.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
🫡1
582-савол
582-савол:
Ўрта асрлар вақтида қароқчилар кемаси очиқ денгизда тезюрар ҳарбий кема шарпасини сезиб қолишса, Сиз суратда кўриб турган байроқни кўтаришган. Диққат савол, бу байроқ қандай маънони билдирган?

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1

☝️ Жавоб: Қароқчилар тезюрар ҳарбий кемани кўриб қолса, қочишдан фойда йўқлигини билишган ва шундай байроқ илишган. Бу байроқ кемада қора ўлат тарқалгани ҳақида белги бўлган. Бу байроқни кўрган ҳарбий кема таваккал қилмасдан, қароқчиларга ҳужум қилиш фикридан қайтган.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍2
583-савол:
Rolls Royce заводларида автомобилллар ҳали ҳануз фақат инсон меҳнати билан йиғилади ва автомат-роботлардан фойдаланилмайди. Бу заводга ташриф буюрган бир журналист юқоридаги фактни таъкидлар экан, заводга киришингиз билан ИКС эътиборингизни тортади деб ёзади. Бундай заводлар учун ИКС ноодатий. Диққат савол: ИКС нима?

☝️ Жавоб: Сукунат, жимлик.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1
584-савол:
Маълумки грек мифологиясида Прометей худолардан оловни ўғирлаб одамларга келтириб беради. Бунга ўхшаш афсона Кения қабилаларида ҳам бор. Унга кўра бир ёш йигит осмонга кўтарилиб худоларни енгади ва одамларга уни келтиради. Диққат савол нимани?

☝️ Жавоб: Ёмғир
Изоҳ: Африка учун ёмғирдан бошқа нима ҳам олов каби зарур бўларди?