Zakovat intellektual klubi
31.8K subscribers
12.9K photos
2.01K videos
137 files
6.77K links
RASMIY KANAL. "Zakovat" Intellektual klubiga oid yangiliklar, qiziqarli savollar, turli tanlovlar oʻtkazishga moʻljallangan.

Barcha videolar:
youtube.com/c/ZAKOVATTV

Sayt: zakovatklubi.uz
Download Telegram
592-савол:
Apple компанияси яқинда ўз қурилмалари учун iOS 11 (айос) операцион дастурини чиқарди. Унинг йўриқномасида тизимнинг янгиликлари ҳақида маълумот берилган. Хусусан, бир янги функцияда барча огоҳлантиришлар (уведомление) автоматик ўчади, телефон овозсиз ва вибрациясиз режимга ўтади ҳамда экран ҳам ёнмайди. Диққат савол, ушбу функция нима деб номланишини мазмунан ёзиб беринг?

☝️ Жавоб: Ҳайдовчини безовта қилманг.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
593-савол:
Сталинград жанги вақтида руслар руҳий босимнинг янги турини ўйлаб топишади. Руслар тарафга ўрнатилган овоз кучайтиргич орқали соатнинг чиққиллаши эшитилиб турган. Диққат савол, ҳар 7 сониядан кейин рус диктори немис тилида нимани эълон қилган?

☝️ Жавоб: «Ҳар 7 секундда битта немис аскари ўлди», дея эълон қилган

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍4
594-савол
594-савол:
Сиз Эдгар Деганнинг “Рақс синфи” асарини кўриб турибсиз. Диққат савол, нима учун 19 асрда рақс синфларида албатта гулчелак (лейка) бўлган? (Гулчелак суратнинг чап пастки бурчагида кўриниб турибди)

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1
594-савол:
Сиз Эдгар Деганнинг “Рақс синфи” асарини кўриб турибсиз. Диққат савол, нима учун 19 асрда рақс синфларида албатта гулчелак (лейка) бўлган?

☝️ Жавоб: синфхонадаги чангни бостириш ва нафас олишни осонлаштириш учун. Чунки рақс пайтида жуда ҳам чанг кўтарилади, раққосалар эса корсетда бўлишган. Биласизки, корсет кўкрак қафасини сиқиб, нафас олишни қийинлаштириб қўяди. Бундай корсет билан чанг хонада кўплаб қизлар ҳушидан кетиб қолишган.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍2
595-савол
595-савол:
Эроннинг Язд минтақаси атрофи саҳро бўлишига қарамасдан ўзининг энг ширин анорлари билан машҳур. Яздликлар ўз анорларини одатда антиқа усулда истеъмол қилишади. Дастлаб анорни обдон эзишади, сўнгра унинг тепасидан тешикча очиб сувини ичишади. Диққат савол, нима сабабдан Язд аҳолиси анорни шундай истеъмол қилишини аниқ айтинг?

☝️ Жавоб: чунки Язд анорининг шираси ўткир бўлиши билан бир қаторда у қолдирган доғни кетказиш учун жуда кўп сув сарфлаш керак. Саҳроликлар учун эса бир томчи сув ҳам тиллога тенг. Демак, тўғри жавоб сувни исроф қилмаслик мақсадида.

Ҳисоб эмас: анорнинг доғи кетмайди, кийимга доғ тегади, каби жавоблар. Албатта кўп сув исроф бўлиши жавобда назарда тутилиши лозим.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍3
596-савол:
Жавобда расми кўрсатиладиган ИКС Филиппин оролидагиларга бахт ва бойлик улашади. Фантазиянгизни ишга солингда, айтинг, филиппинликлар нимани осмоннинг зинаси деб айтишади?

596-савол жавоби

☝️ Жавоб: Филиппиннинг машҳур гуруч далалари

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
597-савол
597-савол:
Франциянинг Страсбург шаҳрида расмдаги йўл кўрсаткичларини учратиш мумкин. Бу йўл кўрсаткичлар анча аввал ўрнатилган ҳамда пиёдалар йўлкаси ва асосий йўл ўртасида огоҳлантириш вазифасини бажаради.

Диққат савол иккита! Ушбу шаҳарда илгари қайси касб эгалари жуда кўп сонли бўлган ҳамда бу йўл кўрсаткич ниманинг рамзи?

☝️ Жавоб: денгизчилар

Изоҳ: Ушбу йўл кўрсаткич бир қарашда маёқни эслатади. Страсбург эса энг йирик порт шаҳарлардан бири.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍2
598-савол:
1913 йил Романовлар уйининг 300 йиллиги муносабати билан Санкт-Петербургдаги Невский проспектидан тантанали кортеж ўтади. Кортеждаги ҳар бир отга кумуш тақа қоқилган эди. Диққат савол, нима учун тақалар фақат 1 та мих билан қоқилганди?

Ушбу каналда «Заковат» интеллектуал кўрсатувининг эфир ўйинлари видеосини ҳам бериб боришга ҳаракат қиламиз.

Охирги ўйин: Олий лига-2017. 3-тур. Фаррух Рафиқов жамоаси. 19.11.2017

👇👇👇

https://youtu.be/CsE8QdrwHB0
598-савол:
1913 йил Романовлар уйининг 300 йиллиги муносабати билан Санкт-Петербургдаги Невский проспектидан тантанали кортеж ўтади. Кортеждаги ҳар бир отга кумуш тақа қоқилган эди. Диққат савол, нима учун тақалар фақат 1 та мих билан қоқилганди?

☝️ Жавоб: Чунки ҳукумат ушбу катта юбилейдан халққа қимматбаҳо эсдалик қолишини хоҳлаган. 1 та мих билан қоқилган кумуш тақалар йўл давомида осонгина тушиб қолган ва байрам кортежи ўтиб кетгач тақаларни халқ ўзига олиши мумкин бўлган.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
599-савол:
Қадимги Хитойдаги ҳарбий мактабларда отлиқ аскарлар ҳам тайёрланган. Ўқув машғулотларининг дастлабки босқичида отлиқлар учун унча чуқур бўлмаган узун ҳандақ (траншея)лар қазилган. Диққат савол, ушбу узун ҳандақлардан нима мақсадда фойдаланишган?

☝️ Жавоб: Ҳарбий отлиқлар жанг пайтида от устида ҳам камондан ўқ ота олиши керак бўлган. Ўқ отиш учун эса иккала қўлини қўйиб юбориб отни бошқариш керак. Дастлабки босқичда ўша ҳандақлардан отни югуртириб ўқ отишни машқ қилишган.