Zakovat intellektual klubi
31.8K subscribers
12.9K photos
2.01K videos
137 files
6.77K links
RASMIY KANAL. "Zakovat" Intellektual klubiga oid yangiliklar, qiziqarli savollar, turli tanlovlar oʻtkazishga moʻljallangan.

Barcha videolar:
youtube.com/c/ZAKOVATTV

Sayt: zakovatklubi.uz
Download Telegram
605-савол:
(жамоаларга металл қопқоқлар тарқатилади)

19 аср охирларида АҚШда газли сув истеъмоли катта миқдорни ташкил этарди. Мавжуд эҳтиёжни ўрганган инженер Уильям Пейнтер илк марта қўлингизга тарқатилган метал қопқоқларни ихтиро қилади. Бироқ ушбу ихтиро фойдасиз деган қарашлар мавжуд эди ва у дастлабки йилларда ишлаб чиқарувчилар томонидан унча илиқ кутиб олинмайди. Уильям Пейнтер 2 йил ўтиб, ўз ихтиросига ўзгариш киритгандан кейингина унинг бозори чаққон бўлиб кетади. Диққат савол, ихтирочи қопқоқларга қандай ўзгариш киритган эди?

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍2

☝️ Жавоб: Ихтиронинг дастлабки вариантида газ сувларнинг кучли гази эвазига қопқоқ ичи занглаб қола бошлайди. Шу сабабли ишлаб чиқарувчилар илк йилларда бундай қопқоқлардан фойдаланишмайди. Шундан сўнг, ихтирочи қопқоқлар ичига бир қават махсус таглик ўйлаб топади. У газни қайтариб, метални занглашдан ҳимоя қилади.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
606-савол:
“Олмослар абадийдир” (“Diamond are forever”) фильмидан сўнг, Шон Коннери келгусида Бонд ролини бошқа ижро этмаслиги ҳақида интервью беради. Лекин орадан 12 йил ўтиб, Бонд ҳақидаги яна бир фильмда иштирок этишга рози бўлади. Диққат савол, Шоннинг рафиқаси Мишлен ушбу фильмни қандай номлашни таклиф этган?

☝️ Жавоб: “Ҳеч қачон ҳеч қачон дема”. Шон Коннери бошқа ҳеч қачон Бонд ролини ўйнамайман деган эди.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1
607-савол:
Ўрта Осиёда энг биринчи ёқилғи электростанция Тошкентнинг янги шаҳар қисмида, таҳминан Курант атрофларида жойлашган экан. Революциягача фақат 2 та электростанция фаолият олиб борган бўлиб, 1-станция Чор Россияси амалдорларининг хўжаликлари ва идоралари учун энергия ишлаб чиқарган. Диққат савол, 2-станция нима мақсадда ишлатилган?

❤1

☝️ Жавоб: Трамвайлар юриши учун.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1
608-савол:
“О Ишу!” “О Йўхан!”
Йилдирим Боязид билан жанглардан бирида бақир-чақир қилиб, экранда келтирилган сўзларни айтиб, дод солаётганларни эшитиб қолган Амир Темур аввалига бу сўзларни тушунмаган. Сабаби у биринчи бор уларга дуч келаётган эди. Кейинчалик қароргоҳда турклар бу сўзлар маъносини тушунтириб берган. Сизлар ҳам 1 дақиқадан сўнг шу сўзларни ҚАНДАЙ маъно англатишини топинг.

☝️ Жавоб: Исо, Яҳё

Изоҳ: Ўша куни Амир Темур биринчи бор яҳудий жангчиларга дуч келганди.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍2❤1
609-савол
609-савол:
Ит уриштириш катта бизнес бўлгани учун унда ўзига хос айёрликлар учраб туради. Шу сабаб итлар жангга киришдан олдин ҳакамларнинг махсус текширувидан ўтади. Воҳа тарафлардаги ит уруштирувчилар дастлаб итларнинг оғзини очиб, тишларини текширади. Тишлар чархланиб, ўткирланган бўлса, жангдан четлаштирилади. Шунингдек, ҳакамлар итнинг бўйнини қўллари билан силайди ва шу жойда яна бир ҳаракатни амалга оширади. Итлар жангини кўз олдингизга келтириб, ҳакамлар итлар бўйнини нима мақсадда текширишларини ёзиб беринг.

☝️ Жавоб: қалампир сепиб қўйишганми ёки йўқлигини аниқлаш учун.

Изоҳ: Яна бир ҳаракатни амалга оширади, дейилганда итлар бўйнини қўллари билан силаб, кейин уни ялаб кўриш назарда тутилган эди.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍3
610-савол:
1-жаҳон уруши вақтида ҳарбий дирижабллар душман артеллериясидан сақланиш мақсадида жудаям баланд учишган. Булутли ҳавода ҳаракатланиш учун немислар тросда анча пастгача тушадиган махсус сават ўйлаб топишган. Саватдаги зобит телефон алоқаси орқали дирижабль курсини бошқарган ва бомбани ташлаш ҳақида буйруқлар берган. Диққат савол, қандай имтиёз туфайли экипаж аъзолари саватга тушиб ишлашни жуда яхши кўришган.

☝️ Жавоб: Саватда чекишга рухсат берилган. Дирижабль ичида эса чекиш мумкин бўлмаган, чунки водород билан тўйинтирилган дирижабль портлаб кетиши мумкин эди.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
611-савол
611-савол:
Сиз 1994 йили Чикагодаги электроника кўргазмасида олинган суратни кўриб турибсиз. Мобил телефон ишлаб чиқарувчи компания ушбу суратда қайси ютуғини реклама қилиб турибди?

☝️ Жавоб: Мобил компанияси илк марта чизбургер каби енгил, атиги 110 граммли телефон ишлаб чиқаришни бошлаган эди.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍4
612-савол:
Кўплаб Европа мамлакатлари қаторида Франция ҳам еврога ўтгач, бир касб эгалари иш ташлаш эълон қилишади. Намойишда улар қуйидаги сўзлар ёзилган плакатларни кўтариб олишган эди: “1 евро 10 франкдан кам”. Диққат савол, кимлар иш ташлаган?

☝️ Жавоб: официантлар, чунки илгари чойчақа сифатида 10 франк олишган, эндиликда хўрандалар 1 евро бериб кета бошлаган.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1
613-савол:
Болтабой Муҳаммад Қурбоннинг “Ажаб, ёшулли” номли ҳикояси қаҳрамони иш вақтида шогирдларини ҳақиқий исмлари билан чақирмасдан, бир мақсадда уларга Олимбой ва Сотимбой деб мурожат қилади. Мутаффифун сурасида ШУНДАЙ мақсад билан иш тутганлар ҳалокатга учраши айтилади. Диққат савол, асар қаҳрамонининг мақсади нима бўлган?

☝️ Жавоб: Тарозидан уриш. Маҳсулот сотаётганда Олимбой тарозидан олиб қолган, маҳсулот сотиб олаётганда Сотимбой тарозига кўпроқ солиб қўйган.