Zakovat intellektual klubi
31.8K subscribers
12.9K photos
2.01K videos
137 files
6.77K links
RASMIY KANAL. "Zakovat" Intellektual klubiga oid yangiliklar, qiziqarli savollar, turli tanlovlar oʻtkazishga moʻljallangan.

Barcha videolar:
youtube.com/c/ZAKOVATTV

Sayt: zakovatklubi.uz
Download Telegram
609-савол:
Ит уриштириш катта бизнес бўлгани учун унда ўзига хос айёрликлар учраб туради. Шу сабаб итлар жангга киришдан олдин ҳакамларнинг махсус текширувидан ўтади. Воҳа тарафлардаги ит уруштирувчилар дастлаб итларнинг оғзини очиб, тишларини текширади. Тишлар чархланиб, ўткирланган бўлса, жангдан четлаштирилади. Шунингдек, ҳакамлар итнинг бўйнини қўллари билан силайди ва шу жойда яна бир ҳаракатни амалга оширади. Итлар жангини кўз олдингизга келтириб, ҳакамлар итлар бўйнини нима мақсадда текширишларини ёзиб беринг.

☝️ Жавоб: қалампир сепиб қўйишганми ёки йўқлигини аниқлаш учун.

Изоҳ: Яна бир ҳаракатни амалга оширади, дейилганда итлар бўйнини қўллари билан силаб, кейин уни ялаб кўриш назарда тутилган эди.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍3
610-савол:
1-жаҳон уруши вақтида ҳарбий дирижабллар душман артеллериясидан сақланиш мақсадида жудаям баланд учишган. Булутли ҳавода ҳаракатланиш учун немислар тросда анча пастгача тушадиган махсус сават ўйлаб топишган. Саватдаги зобит телефон алоқаси орқали дирижабль курсини бошқарган ва бомбани ташлаш ҳақида буйруқлар берган. Диққат савол, қандай имтиёз туфайли экипаж аъзолари саватга тушиб ишлашни жуда яхши кўришган.

☝️ Жавоб: Саватда чекишга рухсат берилган. Дирижабль ичида эса чекиш мумкин бўлмаган, чунки водород билан тўйинтирилган дирижабль портлаб кетиши мумкин эди.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
611-савол
611-савол:
Сиз 1994 йили Чикагодаги электроника кўргазмасида олинган суратни кўриб турибсиз. Мобил телефон ишлаб чиқарувчи компания ушбу суратда қайси ютуғини реклама қилиб турибди?

☝️ Жавоб: Мобил компанияси илк марта чизбургер каби енгил, атиги 110 граммли телефон ишлаб чиқаришни бошлаган эди.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍4
612-савол:
Кўплаб Европа мамлакатлари қаторида Франция ҳам еврога ўтгач, бир касб эгалари иш ташлаш эълон қилишади. Намойишда улар қуйидаги сўзлар ёзилган плакатларни кўтариб олишган эди: “1 евро 10 франкдан кам”. Диққат савол, кимлар иш ташлаган?

☝️ Жавоб: официантлар, чунки илгари чойчақа сифатида 10 франк олишган, эндиликда хўрандалар 1 евро бериб кета бошлаган.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1
613-савол:
Болтабой Муҳаммад Қурбоннинг “Ажаб, ёшулли” номли ҳикояси қаҳрамони иш вақтида шогирдларини ҳақиқий исмлари билан чақирмасдан, бир мақсадда уларга Олимбой ва Сотимбой деб мурожат қилади. Мутаффифун сурасида ШУНДАЙ мақсад билан иш тутганлар ҳалокатга учраши айтилади. Диққат савол, асар қаҳрамонининг мақсади нима бўлган?

☝️ Жавоб: Тарозидан уриш. Маҳсулот сотаётганда Олимбой тарозидан олиб қолган, маҳсулот сотиб олаётганда Сотимбой тарозига кўпроқ солиб қўйган.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍3
614-савол
614-савол:
Сиз суратда 18-19 асрларда Англияда бир касб эгаларига тегишли бўлган тўппончани кўриб турибсиз. Диққат, савол: бу тўппончадан кимлар фойдаланган?

☝️ Жавоб: Турма қоровуллари.

Изоҳ: Ундан ҳам калит, ҳам тўппонча сифатида фойдаланиш мумкин. Қамоқхона қўриқчилари хоналарни очаётганда уларга маҳбуслар тўсатдан ҳужум қилиб қолишса, тўппончани ишлатишган.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1
615-савол:
XI асрга келиб, даставвал, битта қизил рангдаги горизонтал чизиқ жорий қилинган. Кейинроқ, мовий рангдаги иккинчи чизиқ қўшилган. Шу асрда Гвидо д’Ареccо бу мақсадда 4 та чизиқлисидан фойдалана бошлаган. XV асрда эса ҳозирги кўринишга келтирилган.
Диққат савол! Гап нима ҳақида бораётганини англаган бўлсангиз, УНДА кўриш мумкин бўлган “предмет”ни топинг! ВАҚТ КEТДИ!

☝️ Жавоб: Нота калити
Изоҳ: Гап нота чизиқлари ҳақида бормоқда. Унда нота калитини кўриш мумкин.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1
616-савол:
Бу жараён билан машғул бўлган одамнинг асабийлашиши мумкин эмас, аксинча қўшиқ куйлаши, турли хил ўйинлар ўйнаши, расмлар чизиши тавсия қилинади. Буларнинг ҳаммасидан мақсад битта – юқорида айтилган жараённи тугатиб олиш.
Диққат савол! Қандай жараён ҳақида сўз бормоқда?

☝️ Жавоб: Болани овқатлантириш
Изоҳ: “Самолёт қошиқлардан” овқатланмаган одам залда кам бўлса керак :)

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1
617-савол:
Эронда шеърият қадимдан жуда қадрланиб келган ва унинг довруғи бутун жаҳонга маълум. Айтишларича, султон Маҳмуд Ғазнавий саройида ҳар доим 300 – 400 тагача шоирлар бўлиб, унинг кўнглини хушнуд этишар экан. Шу тариқа султон кўнглига хуш келган шоирни тақдирлашда қадимдан султон ва хонлар қўллаган усулни қўллар экан. Бундай тақдирлаш натижасида ҳатто битта ибора ҳам келиб чиққан. Айнан шу ибора сизга шоирларни қандай усулда тақдирлшганини топишда ёрдам беради.
Диққат савол: Ушбу усулни аниқ айтинг.

☝️ Жавоб: Оғзини тилла тангалар ёки қимматбаҳо тошлар билан тўлдириш.
Изоҳ: Ибора “Оғзингга сиққанича тилла (пул) берман…” дегани эди.

618-савол