Zakovat intellektual klubi
31.9K subscribers
12.9K photos
2.01K videos
137 files
6.77K links
RASMIY KANAL. "Zakovat" Intellektual klubiga oid yangiliklar, qiziqarli savollar, turli tanlovlar oʻtkazishga moʻljallangan.

Barcha videolar:
youtube.com/c/ZAKOVATTV

Sayt: zakovatklubi.uz
Download Telegram
626-савол:
"Икки порция" деб номланган ҳужжатли фильмда McDonald’s ҳақида гап боради. Ушбу фильмда қачонлардир ИКС сифатида фойдаланилган фортепиано қутиси ҳам эсга олиб ўтилади.
Диққат савол! ИКС ни бир сўз билан ёзиб беринг!

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
626-савол:
"Икки порция" деб номланган ҳужжатли филмда McDonald’s ҳақида гап боради. Ушбу фильмда қачонлардир ИКС сифатида фойдаланилган фортепиано қутиси ҳам эсга олиб ўтилади.
Диққат савол! ИКС ни бир сўз билан ёзиб беринг!

☝️ Жавоб: Тобут
Изоҳ: McDonald’s ва шу каби фастфуд гўштлари сабабли семириб кетган америкаликлар учун ҳатто стандарт тобутлар ҳам тўғри келмай қолган экан

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1
627-савол:
1932 йил Лос-Анжелосда бўлиб ўтган олимпиада ўйинларига Бразилиядан 82 та атлетдан иборат гуруҳ тузилади. Қизиғи, олимпиада иштирокчилари ҳукуматнинг қарорига мувофиқ ўзлари билан кўп миқдорда кофе олиб кетишади.
Диққат савол! Бундан кўзланган мақсад нима эди?

☝️ Жавоб: Олимпиада сафари харажатлари учун пул топиш
Изоҳ: 1932 йилда Буюк депрессия давом этаётган эди. Қашшоқлашиб қолган Бразилия ҳукумати атлетларнинг сафар харажатларини қоплаш учун етарли маблағ топа олишмайди. Шу сабабли улар кофеларни йўл давомида сотиб пул йиғишади. Шунда ҳам 15 та атлетнинг пули етмаганлиги сабабли Сан-Педро портидан орқага қайтишга мажбур бўлади.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍2
628-савол:
Ўрта асрлар шифокори Андреас Везалий черков таъқибига учраган, сабаби Везалий барча инсонларда УЛАР бир хил бўлади деган фикрни илгари сурган.
Диққат савол! УЛАР ни икки сўз билан ёзиб беринг!

👍3

☝️ Жавоб: Қовурғалар сони
Изоҳ: Черков эркакларда қовурғалар сони биттага кам деб ҳисоблаган.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍2
629-савол:
Психологларнинг таъкидлашлашича ИКС дан чиқаётган овозлар тинчлантирувчи хусусиятга эга экан. Сабаби ИКС боланинг она қорнидалик пайтида эшитилувчи юрак уриши ва суюқлик товушларини эслатар экан. Африкалик дизайнерлар унинг ҳамёнбоб варианти сифатида футбол тўпи кўринишидагисини ишлаб чиқишибди.
Диққат савол! ИКС ни 3 сўз билан ёзиб беринг.

☝️ Жавоб: Кир ювиш машинаси

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1
630-савол:
“Роҳиҳул Маҳтун” асарида ёзилишича арабларда қадимда шундай одат бўлган экан: шаҳар аҳли болалари соғлом, бақувват, ҳар хил касалликларга бардошли ва тоза араб тилини гўдаклигиданоқ ўрганишлари учун ШУНДАЙ йўл тутишган.
Диққат савол! Улар АНИҚ нима иш қилишган?

☝️ Жавоб: Саҳройи араблардан эмизувчи аёлларни ёллашган

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1
631-савол:
Саид Аҳмаднинг Ойбек домла ҳақидаги эсдаликларидан:
“Ойбекнинг ўлимидан уч-тўрт ой олдин… домланинг уйига чиқдим. Ойбек дарахт соясида чирманда (чилдирма) чалиб ўтирарди. Кулгим қистадию ўзимни босдим. Шундоқ буюк одамнинг чилдирма чалиши менга ғалати туюлди. Зарифа хоним жуда ҳушёр аёл эди. Дарров изоҳ берди…”
Диққат савол! Зарифа хоним ушбу ҳолатга қандай изоҳ берганлар?

☝️ Жавоб: “Чилдирма чалса қўлларининг ишлашига ёрдам беради, буни докторлар тавсия қилишди”
Изоҳ: Ойбек домла ҳаётининг сўнгги вақтларида қўлларини ишлата олмай ва гапира олмай қолган эканлар

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1
632-савол
632-савол:
Ўтган асрнинг ўрталари Европада болалар аравачаларида сиз кўриб турган конструкцияни учратиш мумкин бўлаган.
Диққат савол: Бу конструкциядан қандай мақсадда фойдаланилган?

632-савол жавоби

☝️ Жавоб: Велосипед улаш учун

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
633-савол:
Кўп йиллар мобайнида мутахассислар 10:00 ва 14:00 ни тавсия қилиб келишар эди. Аммо охирги йилларда 9:00 ва 15:00 ёки 8:00 ва 16:00 ни маслаҳат беришмоқда. Уларнинг фикрича бунда чарчаш камроқ бўлар экан.
Диққат савол! Ким бу мутахассислар?

☝️ Жавоб: Автомобил ҳайдашни ўргатувчи инструкторлар
Изох: автомобил рулини ушлаганда қўлларнинг жойлаши соатдаги стрелкаларга ўхшаб вақтни кўрсатишига ишора қилинган эди

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍4
634-савол:
Машҳур армян шахматчиси, блоггери Ашот Наданян афоризмини тингланг.
“Ҳар доим ҳам олдинга ҳаракатланиш – яхши, ортга ҳаракатланиш эса – ёмон” деган фараз нотўғри”. Сўзларининг давомида Наданян УНИ мисол келтиради. Википедияда ёзилишича УНИНГ асосий атрибутининг параметри 33,5 метрдан кам бўлмаслиги керак экан.
Диққат савол! УНИ икки сўз билан ёзиб беринг!

☝️ Жавоб: Арқон тортиш

👍2❤1