Zakovat intellektual klubi
31.9K subscribers
12.9K photos
2.01K videos
137 files
6.77K links
RASMIY KANAL. "Zakovat" Intellektual klubiga oid yangiliklar, qiziqarli savollar, turli tanlovlar oʻtkazishga moʻljallangan.

Barcha videolar:
youtube.com/c/ZAKOVATTV

Sayt: zakovatklubi.uz
Download Telegram
631-савол:
Саид Аҳмаднинг Ойбек домла ҳақидаги эсдаликларидан:
“Ойбекнинг ўлимидан уч-тўрт ой олдин… домланинг уйига чиқдим. Ойбек дарахт соясида чирманда (чилдирма) чалиб ўтирарди. Кулгим қистадию ўзимни босдим. Шундоқ буюк одамнинг чилдирма чалиши менга ғалати туюлди. Зарифа хоним жуда ҳушёр аёл эди. Дарров изоҳ берди…”
Диққат савол! Зарифа хоним ушбу ҳолатга қандай изоҳ берганлар?

☝️ Жавоб: “Чилдирма чалса қўлларининг ишлашига ёрдам беради, буни докторлар тавсия қилишди”
Изоҳ: Ойбек домла ҳаётининг сўнгги вақтларида қўлларини ишлата олмай ва гапира олмай қолган эканлар

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1
632-савол
632-савол:
Ўтган асрнинг ўрталари Европада болалар аравачаларида сиз кўриб турган конструкцияни учратиш мумкин бўлаган.
Диққат савол: Бу конструкциядан қандай мақсадда фойдаланилган?

632-савол жавоби

☝️ Жавоб: Велосипед улаш учун

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
633-савол:
Кўп йиллар мобайнида мутахассислар 10:00 ва 14:00 ни тавсия қилиб келишар эди. Аммо охирги йилларда 9:00 ва 15:00 ёки 8:00 ва 16:00 ни маслаҳат беришмоқда. Уларнинг фикрича бунда чарчаш камроқ бўлар экан.
Диққат савол! Ким бу мутахассислар?

☝️ Жавоб: Автомобил ҳайдашни ўргатувчи инструкторлар
Изох: автомобил рулини ушлаганда қўлларнинг жойлаши соатдаги стрелкаларга ўхшаб вақтни кўрсатишига ишора қилинган эди

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍4
634-савол:
Машҳур армян шахматчиси, блоггери Ашот Наданян афоризмини тингланг.
“Ҳар доим ҳам олдинга ҳаракатланиш – яхши, ортга ҳаракатланиш эса – ёмон” деган фараз нотўғри”. Сўзларининг давомида Наданян УНИ мисол келтиради. Википедияда ёзилишича УНИНГ асосий атрибутининг параметри 33,5 метрдан кам бўлмаслиги керак экан.
Диққат савол! УНИ икки сўз билан ёзиб беринг!

☝️ Жавоб: Арқон тортиш

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍2❤1
635-савол
635-савол:
Қаршингизда Исроил давлатида амалда бўлган йўл белгиси.
Диққат савол! У нима ҳақида маълумот бермоқда?

☝️ Жавоб: Пуллик автомагистрал (йўл пуллик эканлиги)/
Изоҳ: Исроил пул бирлиги шекелнинг рамзи тасвирланган

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1
636-савол:
Тасаввур қилинг. Қора сандиқча. Жанубий Африканинг маҳаллий аҳолиси – бушменлар қурғоқчилик пайтида сувни ушбу предмет ичига қуйиб қумга кўмиб қўйишган.
Диққат савол. Сандиқчада нима предмет жойлашганини аниқ қилиб ёзиб беринг.

☝️ Жавоб: Туяқуш тухуми пўчоғи. Бушменлар бу усулда чўлни ўртасида сув заҳираси ҳосил қилишган.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
637-савол:
Қардош қозоқ халқида одатий исмларни қисқартириб чақириш кенг тарқалган, масалан кўпам ўйлаб ўтирмасдан, Саидааққос - Сакенга айланади, Тасмуҳамат - Такега, Бекназар – Бакега айланади.
Диққат савол. Айтингчи Абдирахим исмини қўшниларимиз қандай қискартиришади?

☝️ Жавоб: Абиш
Изоҳ: жавобни топиш учун узоққа бориш шартмас, юзаки ўйлаб Нурсултон Назарбаевнинг оталарини эсласак кифоя эди.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1
638-савол:
Турли мамлакатлар байроқларида турли хил предметларни учратиш мумкин. Масалан Мозамбик давлат байроғида Калашников автомати тасвирлангани барчамизга маълум.

Диққат савол. Қайси Европа давлати байроғида астрономик қурилма тасвири туширилган.

☝️ Жавоб: Португалия
Изоҳ: Португалия байроғида армилляр сфера – муҳим астрономик ва навигацион қурилма тасвирланган, ундан денгизчилар номаълум денгизларда буюк географик кашфиётлар даврида кенг фойдаланишган. Сфера миллий ғурур рамзига айланган ва Мануэль 1 Португалия қироли уни ўз байроғига қўшган.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍2
639-савол:
Олтин талвасаси даврида Калифорнияда Джон Джон исмли хитойлик халқ орасида телбанамо ҳисобланган. У аҳолига мутлақо текин хизмат кўрсатган. Кейинчалик эса уни топқирлигига ҳамма тан берган.
Диққат савол. Джон Джон қандай хизмат тури билан шуғулланган.

☝️ Жавоб: Кир ювиш шахобчасини юритган
Изоҳ: кийим юқларидан қолган олтинлардан бойиб кетган