Zakovat intellektual klubi
31.9K subscribers
12.9K photos
2.01K videos
137 files
6.77K links
RASMIY KANAL. "Zakovat" Intellektual klubiga oid yangiliklar, qiziqarli savollar, turli tanlovlar oʻtkazishga moʻljallangan.

Barcha videolar:
youtube.com/c/ZAKOVATTV

Sayt: zakovatklubi.uz
Download Telegram
662-савол:
Қутб акуласи Шимолий Муз океанидаги энг йиртқич мавжудотлардан бири ва жуда узоқ умр кўради. Шунингдек, унинг гўшти заҳарли бўлишига қарамасдан шимол аҳолисининг севимли деликатеси ҳисобланади. Агар ресторанга бориб акула гўшти буюртма қилсангиз сиздан алоҳида хонага ўтишни, таомни олиб келишгач эса тановвул вақтида бу ишни қилмаслик тавсия этилади. Диққат савол: Бу ишни 3 та сўзда ёзиб беринг.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида

☝️ Жавоб: Бурундан нафас олиш
Изоҳ: айтиб ўтганимиздек, акула гўшти заҳарли ва ўз ўрнида қўлланса ҳидга эга. Рестораннинг бошқа мижозларига ноқулайлик туғдирмаслик учун бошқа хонага, ўзингизга ноқулайлик бўлмаслиги учун эса бурундан нафас олмаслик тавсия этилар экан.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍2
663-савол:
«Мен болалигимда жуда шўх эдим. Бир куни чумчуқни ушлаб олиб, оёғига ип боғлаб учириб юргандим, тўсатдан бир тирқишга кириб кетди. Ипдан тортсам чиқмади, қаттиқрок тортган эдим оёғи узилиб кетди. Буни кўрган онам мени қаттиқ уришди, чумчуққа раҳми келиб йиғлади ва қўлини дуога очиб нимадурлар дея дуо қилди...»
Диққат савол: охирига етказмаган бу гапларимиз қайси алломамизга тегишли?

☝️ Жавоб: Махмуд аз-Замахшарий.
Изоҳ: " ...нимадурлар дея дуо қилди. Бир кун сафарга кетаётгандим, туядан йиқилдим, оёғим синди, тузатиб бўлмади, кесиб ташлашди. Кейин тахта оёқда юрадиган бўлдим”. Арабларда шундай гап бор: “Агар чўлоқ Замахшарий бўлмаганада эди, араблар араб тилини билмасди"

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍2
664-савол:
Гарри Поттернинг “Борлиқ мавжудотлари” энциклопедиясида ушбу мавжудотлар ҳақида “Уларда ноодатий сеҳрли ҳимоя хусусияти мавжудлиги сабабли улар ўзларини Жанубий Грецияда ҳам, Шимолий Англияда ҳам қулай ҳис қила олишган бўлса керак” деган фиклар ёзилган. Шунингдек, энциклопедияда уларда юрак битта бўлганми ёки иккитами деган саволга жавоб бериш қийин эканлиги келтирилган. Диқат савол: гап мифологик қаҳрамон ҳақида эканлигини ҳисобга олиб, уларни топинг.

☝️ Жавоб: Кентавр

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1
665-савол:
“Рамаяна”ни ўқиганмисиз? Бу эпоснинг давоми борлигини биласизми? Унга кўра Рам Ситанинг ҳали ҳам поклигини исботлашни талаб қилади. Шунда бундан жаҳли чиққан Сита: Эй Она Ер, мен шунча йил эримга вафодор ва номусимни сақлаган бўлсам, мени ўз бағрингга ол” дейди. Ер ёрилиб Ситани ўз бағрига тортиб кетаётганида Рам уни ушлаб қолишга уринади, бироқ эплай олмайди, Сита қўлидан чиқиб кетади. Бунинг натижасида одамларда Улар пайдо бўлган дейишади. Диққат савол: уларни 2 та сўз билан айтинг.

☝️ Жавоб: Кафтдаги чизиқлар
Изоҳ: Рам Ситанинг сочларидан тутиб қолишга интилади. Шу даржада қаттиқ ушлайдики сочлари кафтида из қолдиради.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
666-савол:
Қадимги фарғонага келган хитойлик элчилар фарғонанинг отларини самовий отлар деб аташган, бунга сабаб уларнинг тез чопиши бўлган. Ўша пайтлар отлар териси остига кириб оладиган каналар бўлган экан. Бундай отларни югурганидан сўнг кўрган хитойликлар уларга яна бир тариф беришган. Савол улар берган тарифни бир нечта сўз билан айтинг.

☝️ Жавоб: Қон билан терлайдиган отлар.
Изоҳ: отлар чопганида тери тортилиб, тери остига кириб қолган каналар қисилиб ўлган ва бунда от териси остида қонталаш доғлар пайдо бўлган. Буни кўрган хитойликлар бу отларни қон билан терлайдиган отлар деб аташган экан

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍2
667-савол:
Самолётлар аэропортдан учишида ва аэропортга қўнишида уларни орасида албатта 10-15 дақиқалик оралиқ вақт бўлади, улар ҳеч қачон кетма-кет учиб, қўнмайди.
Бунга сабаб ИКСдир. ИКСни физик атама билан айтинг.

☝️ Жавоб: Турбулентность. Турбулент оқим.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
668-савол:
"Декамерон" асаридан парчани эшитинг: “Қадимда бизда шундай одат бўларди - марҳумнинг уйига унинг аёл қариндошлари ва қўшнилари тўпланиб, аъза тутиб йиғлашарди. Энди бўлса кулиш, ҳазил-ҳузул, гаплашиш одат бўлган”. Диққат савол: бу одатни ўзгартирган сабабни айтинг.

☝️ Жавоб: Вабо касали
Изоҳ: вабодан одамлар шу қадар кўп вафот этганидан бу оддий ҳолга айланиб қолган.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
669-савол:
Бир ҳаким уйланиш қудуққа тушиб кетиш демакдир, дебди.
“Қудуқдан чиқишнинг иложи борми”, деб сўрашса, ҳаким: қудуқнинг оғзига ҳарсангтош бостиришмаса қутулса бўлади, дебди. Ҳарсангтош нимаси? - деб сўрашганда, ҳаким шундай жавоб берибди: Ҳарсангтош бу ….? Диққат савол, ҳаким нима деб жавоб берган?

☝️ Жавоб: Ҳар бир туғилган фарзанд

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1
670-савол:
Биласизки, Саид Аҳмад турли хил бўхтонлар асосида қамалиб чиққан эди. Қамоқда унга бир-биридан кулгули айблар қўйила бошланди, улар жумласига: “Отинг нега Саид Аҳмад, нима саидлар авлодиданмисан? Ё ота-онанг Саид Олимхонга таассуб қилиб қўйганми?”
Сўнг унинг бир ҳикоясига ёпишиб олишади. Ҳикояда сельсовет раиси бўлмиш аёлнинг жонкуярлиги мақталган бўлиб, бу ҳикоянинг номини русчага тўғридан-тўғри таржима қилса, маъно ўзгариб кетарди. Улар шуни баҳона қилиб “Сен феодалсан” дея таъна қилишади. Диққат савол: ҳикоя номини айтинг.

❤1

☝️ Жавоб: Оқсоқол аёл
Изоҳ: Русчага "Бело бородатая женщина" деб таржима қилиб, "Сен совет аёлини ҳақорат қилдинг" дейишади…

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
671-савол:
Бир интернет сайтида хотирани яхшилаш учун маслаҳатлар берилган, улар қуйидагилар: сотиб оладиган нарсаларни хотирада сақланг, фильм кўриб бўлгач фильм воқеаларини миянгизда такрорланг, ҳар куни бадиий китоб ўқинг, ҳар куни биттадан шеър ёдланг, эрталаб туриб тишингизни ШУНДАЙ ювинг. Диққат савол: хотирани кучайтириш учун тишни қандай ювиш тавсия этилади?

☝️ Жавоб: Агар сиз ўнақай бўлсангиз тишингизни чап қўлда ювиш тавсия этилади ёки аксинча. Шунда миянинг 2-ярим шари ҳам ишлайди бу эса тез фикрлашга ва хотира яхшиланишига сабаб бўлади.

👍8