Zakovat intellektual klubi
31.8K subscribers
12.9K photos
2.01K videos
137 files
6.77K links
RASMIY KANAL. "Zakovat" Intellektual klubiga oid yangiliklar, qiziqarli savollar, turli tanlovlar oʻtkazishga moʻljallangan.

Barcha videolar:
youtube.com/c/ZAKOVATTV

Sayt: zakovatklubi.uz
Download Telegram
696-савол:
Буюк бастакор ва мусиқачи Амадей Моцарт айрим шогирдларидан бошқаларга қараганда 2 баравар кўп ҳақ олган. Бунга сабаб қилиб, ўша шогирдларига кўпроқ вақт сарфлашга мажбур бўлишини тушунтирган. Диққат савол, Моцарт қайси шогирдларидан 2 ҳисса кўпроқ пул олган?

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида

☝️ Жавоб: Моцартдан аввал бошқа ўқитувчига борган шогирдларидан. Оқ вароққа чизиш осон, лекин аввал чизиб, бузилган вароқни аввал оқартириб олиш учун қўшимча ишлаш керак, дея изоҳ берган.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
697-савол:
Қодирқулнинг гавдаси, айниқса боши ИКС-ДЕЛЬТА, уни кўтариб одамларга тик қарашга мадори йўқ.
А.Муҳиддиннинг "Чап чўнтак" асаридан парча.

1916 йилда ташкил қилинган муассасага 1956 йилга келибгина Иван Алексеевичнинг шарафига кўпчиликка машҳур ИКС номи берилган. Бошқа бир ИКС мусиқа асбоби ҳисобланади. Новдалардан тўқилган эшик эса ДЕЛЬТА деб аталади. Диққат савол, ИКС ва ДЕЛЬТАни ёзиб беринг.

☝️ Жавоб: Зил-замбил.
Изоҳ: Иван Алексеевич Лихачёв шарафига ЗИЛ заводи номи келиб чиққан (Завод Имени Лихачёва). ИКС ва ДЕЛЬТА олингани ҳам бежизгамас, ҳарфлар сони бўйича мутаносиблик бор эди. 3 ва 6 ҳарф.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1
698-савол:
Чўлпон "Кеча ва кундуз" асарида ИКСга "сувга айлангандан кейин супада ёнбошлашни яхши кўради" дея таъриф берган. ИКС ўзбек тилида омоним сўз ҳисобланиб, иккинчи маъноси Напалеонга ўхшашга ундаса, учинчи маъносини ҳеч кимга раво кўриб бўлмайди. Диққат савол, ИКСни топинг.

☝️ Жавоб: Ўсма.
Изоҳ: Ўсма – бу ҳаракатни чеклашни ҳам билдиради, яъни Напалеон каби кичкина бўл. Ўсма – саратон, рак маъносида ҳам ишлатилади.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
699-савол:
Шимолий қутб томонларда итлар галаси тортадиган чана энг кенг тарқалган транспорт тури ҳисобланади. Бундай галада одатда 14 тагача итлар бўлади. Улар орасида энг кучли, бақувват ва ақлли ит йўлбошчи сифатида танланади. Йўлбошчи итлар орасида ҳам айримлари алоҳида хусусиятга эга бўлганлари, яъни чана ҳаракатланаётган пайтда бир ишни тез-тез қиладиганлари жуда қимматга баҳоланган. Диққат савол, каюрлар (чана ҳайдовчилари) ўз хавфсизлиги учун йўлбошчи итларнинг қайси алоҳида хусусияти эвазига исталганча ҳақ тўлашга тайёр бўлган?

☝️ Жавоб: Тез-тез орқасига қараб кетиш хусусияти.
Изоҳ: Агар нимадир сабаб бўлиб ҳайдовчи чанадан тушиб қолган, аниқроғи йиқилган бўлса, унда тўдани дарров орқасига қайтаради. Одатда киноларда кўп кўрганмиз, ҳайдовчи нотекис, хавфли йўлда йиқилиб тушса, итлар тўдаси югурганча кетиб қолаверади, бу эса каюрнинг ҳаёти учун хавфли.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1
700-савол:
Бугунги муборак жума кунида барча учта саволни бундан 1 ойлар олдин содир бўлган бир воқеага бағишлаймиз ва жавоблар бир-бирига боғлиқ бўлади.

Мусо а.с. бир сафар “Қўлингдаги нима?” деган саволга “Бу менинг ҳассам. Унга суяниб юраман. Қўйларимга барг қоқиб бераман. Ва яна шунга ўхшаган бошқа бир қанча ишларим бор”, деб жавоб берган. Аслида бу саволга, шунчаки 1 та сўз билан “ҳасса” деб жавоб берсалар ҳам бўлар эди, бироқ Мусо а.с. суҳбатни атайин кўпроққа чўзиш мақсадида шунақа узун жавоб берган. Диққат савол, Мусо а.с.га савол берган суҳбатдошни топинг.

☝️ Жавоб: Аллоҳ.
Изоҳ: Мусо а.с. Аллоҳ билан бевосита гаплашган ягона пайғамбардир.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
🤯1
701-савол:
19 асрнинг 2-ярмида Озарбайжонда яшаган бойлардан бири Ҳожи Зейналабдин Тагиев бирор титул ёки медаль олиш орзусида бўлган. Александр III Бакуга ташриф буюришидан олдин, рус гарнизонининг казармасини ўз ҳисобидан капитал таъмирлаб беради. Шоҳ бойваччанинг ҳамроҳлигида казармага ташриф буюради ҳамда унга таъмирлаш ишлари жуда маъқул бўлади. Лекин Тегиев кутилган мукофотга эриша олмайди. Шу воқеадан сўнг бакуликлар ҳазиллашиб Тегиевга бир лақаб қўйишган. Ўша лақабни бир сўз билан ёзиб беринг.

☝️ Жавоб: Раҳмат.
Изоҳ: Императорга ҳаммаси ёққану, лекин у шунчанки “раҳмат” дейиш билан чекланган. Бунга киноя қилиб бутун халқ ўша бойни "раҳмат" деб чақирган.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
702-савол:
Ўзбек тилининг изоҳли луғатида бу туб сўзнинг бир нечта маънолари саналган бўлиб, шундай маънолардан бири қуйидагича: бирор бир ишга, лавозимга қўймоқ, белгиламоқ, тайинламоқ, лозим кўрмоқ, танлаб олмоқ, маъноларини беради. Сиз ушбу туб сўзнинг буйруқ майлидаги шаклини ёзиб беринг.

702-савол жавоби

☝️ Жавоб: қилсин

Изоҳ: Бугунги саволлар билан биз Қозоғистондаги автобус фожиасида ҳалок бўлган 52 нафар юртдошларимизни ёдга олдик ҳамда учала жавобни қўшиб чиққанда "Аллоҳ раҳмат қилсин" жумласи ҳосил бўлади.

Аллоҳ уларни ўз раҳматига олган бўлсин.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍2
703-савол:
Бир неча йил олдин июнь ойида қочоқлар учун ташкил этилган 47 та лагерда 57 та аёл фарзанд кўрган. Шулардан 20 та болага БИРИНЧИ деб исм берилган.
Савол БИРИНЧИ сўзи билан алмаштирилган исмни ёзиб беринг.

☝️ Жавоб: 2010 йили июнь ойида Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида бўлган миллатлараро жанжаллар пайтида Ўзбекистонда қочоқлар учун 47 лагер ташкил этилган эди. Ўша пайтда туғилган 20 нафар ўғил фарзандга Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти шарафига Ислом деб исм қўйишган. Бу савол Ислом Каримовнинг 80 йиллик юбелейига бағишланади.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
704-савол:
15 асрда бунёд этилган Трансилвания вилоятидаги Биертан қалъалар мажмуасида бир қатор черковлар орасида шундай муассаса ҳам мавжуд бўлганки, унда битта кароват, битта тўшак, битта тарелка, битта ложка ва битта стакан бўлган. Диққат савол, бу муассаса кимлар учун қурилганлигини аниқ айтинг?

❤1

☝️ Жавоб: Ажрашиш учун черковга келганларга. 3 ойгача бирга шунақа шароитда яшаб кўришар экан.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1
705-савол:
Напалеон туғилган уйда катта мемориал доскаси илинган бўлиб, унда Напалеоннинг туғилган куни 1769 йил 15 август сифатида кўрсатилган эди. Вақти келиб, Напалеон узил-кесил мағлубиятга учрагач, унинг туғилган кунини сохталаштириб, ярим йил орқага қайтармоқчи бўлишади. Тарих бўйича билимларингизни ёдга солингда айтинг, нима учун бунақа қилишмоқчи бўлишади?