Zakovat intellektual klubi
31.9K subscribers
12.9K photos
2.01K videos
137 files
6.77K links
RASMIY KANAL. "Zakovat" Intellektual klubiga oid yangiliklar, qiziqarli savollar, turli tanlovlar oʻtkazishga moʻljallangan.

Barcha videolar:
youtube.com/c/ZAKOVATTV

Sayt: zakovatklubi.uz
Download Telegram
715-савол:
Тошкент шаҳри Шота Руставели кўчасидаги "Pollo city" кафеси машҳур трендни давом эттирган ҳолда эшиги олдига ушбу табличкани қўйиб қўйган. Диққат савол, биз табличкада қайси сўзларни бекитганмиз?

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
715-савол жавоби

☝️ Жавоб: Қайси бири олдин пайдо бўлган
Изоҳ: Товуқ олдин пайдо бўлганми ёки тухумми, деган машҳур дилеммани такрорлашган.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
716-савол:
Wikipediya сайтининг “Тарихда из қолдирган 100 та инсон мақоласидаги жадвалда 100 та машҳур инсоннинг яшаган йиллари, фаолият олиб борган соҳаси ва уларнинг портретларини кўриш мумкин. Жадвалда икки кишининг портрети мавжуд эканлигига қарамай, уларни бу портретлардан таниб олишингиз учун сиздан махсус билим талаб этилади.
Диққат савол! Бу икки кишининг исмларини ёзиб беринг!

👍2

☝️ Жавоб: Муҳаммад (с.а.в.), Умар (р.а.)

Изоҳ: Маълумки ислом динида инсонлар ва жонзотлар сурати тақиқланган. Бу икки инсон портретидан таниш учун сизга араб тилини билиш талаб этилади, чунки портрет араб тилидаги ёзув билан тасвирланган.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍2
717-савол:
Турли касбларнинг инсон ҳаётида турли таъсири ва асоратлари бўлади. Мисол учун УЛАР, маълум бир даврда, бир неча ой давомида идиш-товоқ каби предметларни синдириб қўйиш ҳолатлари кўп кузатилар экан. Албатта, ўзлари истамаган ҳолатда.
Диққат савол: УЛАР кимлигини эмас, балки бу ҳолат юз беришига асосий сабабни, келиб чиқиши лотинча бўлган сўз билан ёзиб беринг!

☝️ Жавоб: Гравитация
Изоҳ: УЛАР - космонавтлар. Космосдан қайтгач улар бир неча ой давомида ер тортиш кучига кўникишади ва предметларни қўйиб юбориш одати сабаб уларни синдириб қўйишар экан.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
Кеча Россиядаги "Что? Где? Когда?" элитар клубида КВН клуби юлдузларидан иборат Гарик Мартиросян жамоаси ўйнади. Жуда қизиқ ўйин бўлганлиги сабабли, Сизларга ҳам кўришни тавсия қиламиз.
718-савол:
Ҳар йили 15 август ва 15 ноябрь оралиғида бутунлай ўзгача тунги Нью-Йоркнинг гувоҳи бўлишингиз мумкин экан. Бу давр оралиғида шаҳар ҳокимининг таклифига биноан осмонўпар биноларнинг тунда чирой учун ёқиладиган чироқлари ва барча катта аҳамият касб этмайдиган ёритиш мосламалари ўчириб қўйилади.

Айтингчи, бундай чоралар қандай хайрли мақсадни кўзланган ҳолда амалга оширилади?

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
718-савол:
Ҳар йили 15 август ва 15 ноябрь оралиғида бутунлай ўзгача тунги Нью-Йоркнинг гувоҳи бўлишингиз мумкин экан. Бу давр оралиғида шаҳар ҳокимининг таклифига биноан осмонўпар биноларнинг тунда чирой учун ёқиладиган чироқлари ва барча катта аҳамият касб этмайдиган ёритиш мосламалари ўчириб қўйилади.

Айтингчи, бундай чоралар қандай хайрли мақсадни кўзланган ҳолда амалга оширилади?

☝️ Жавоб: Миграция қилаётган (кўчманчи) қушларни чалғитмаслик учун.

Изоҳ: Чироқлар қишлаш учун кўчиб кетаётган қушларни чалғитади, бунинг оқибатида минглаб қушлар ҳалок бўлади. Кундузи қушлар қуёшга (ёки бошқа самовий белгиларга) қараб йўналиш олишса, тунда юлдузларга қараб мўлжал олишади.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
719-савол:
Ушбу савол сизга ёқади деб умид қиламиз!

Zuckerversary

Сиз кўриб турган неологизм ҳозирда кўплаб луғатлардан расмий равишда ўрин олиб бўлди. Ушбу неологизм қандай маънони англатади?

⚡1

☝️ Жавоб: Фейсбукдаги дўстликка 1 йил тўлганлигини
Изоҳ: Мазкур сўз Facebook асосчиси Марк Цукерберг фамилияси ва инглизча “anniversary”, яъни “бирор воқеанинг бир йиллиги (ёки юбилейи) муносабати билан ўтказиладиган тадбир” маъносини англатувчи сўзлардан ҳосил бўлган. Савол бошидаги «Сизга ёқади деган умиддамиз» дейилганда Like тугмасига ишора қилинганди.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
⚡1
720-савол:
Диққат, саволда икки сўз АЛФА сўзи билан алмаштирилган.
Биринчи АЛФАлар 19-асрда Германияда пайдо бўлиб, даставвал уларни тайёрлашда ғоз патларидан фойдаланишган экан. Ҳозирда АЛФАларни ишлаб чиқаришда поливинил хлориддан фойдаланилади. “Қизиқарли фактлар” каналида ёзилишича, 1930 йилда АЛФАнинг ҳозирги кўринишдагисини ишлаб чиқарган компания ҳожатхона ёршик (юмалоқ симчўтка) ларини ҳам ишлаб чиқарган экан.
Диққат савол: АЛФАни икки сўз билан ёзиб беринг!

720-савол жавоби

☝️ Жавоб: Сунъий арча

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
721-савол
721-савол:
Қаршингизда бир француз компаниясининг реклама плакати.
Диққат савол: расмда нима реклама қилинаётганлигини аниқ ёзиб беринг!

☝️ Жавоб: Электромобил
Изоҳ: Бир тарафдан штепсель вилкасини, бошқа тарафдан автомобил тасвирини ҳам кўриш мумкин.