Zakovat intellektual klubi
31.9K subscribers
12.9K photos
2.01K videos
137 files
6.77K links
RASMIY KANAL. "Zakovat" Intellektual klubiga oid yangiliklar, qiziqarli savollar, turli tanlovlar oʻtkazishga moʻljallangan.

Barcha videolar:
youtube.com/c/ZAKOVATTV

Sayt: zakovatklubi.uz
Download Telegram
737-савол:
Машҳур археолог Генри Шлеман жуда ҳам оригинал инсон бўлган. Масалан, ўғлини чўқинтириш маросимида қилган иши руҳонийни ҳайратга ва даҳшатга солган. Археологнинг хотини бир амаллаб руҳонийни маросимни давом эттиришга кўндирган. Диққат савол, археолог ўғлини чўқинтириш маросими вақтида нима иш қилган?

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍2

☝️ Жавоб: бола чўқинтириладиган сувга термометр солиб ҳароратини текшириб кўрган.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
738-савол:
1-жаҳон уруши пайтида учувчиларга самолётга ўзлари билан парашют олиб чиқиш қатъий тақиқланган. Диққат савол, бунинг сабаби нима бўлган?

☝️ Жавоб: Ўша пайтда ҳарбий самолётлар энди-энди чиқарила бошланган ва жуда камёб ҳамда қимматбаҳо эди. Агар самолёт шикастланса, учувчилар парашют орқали уни осонгина тарк этиб кетмасдан, ҳар қандай вазиятда ҳам уни ерга қўндиришга ҳаракат қилсин, деган маънода уларга парашют олиб чиқиш тақиқланган.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
739-савол:
Яҳудийларнинг Бутун дунё халқлари орасида нақадар билимли эканлигини кўрсатувчи бир статистикада 0,2% ва 20% ни учратиш мумкин. Бу ҳар иккала фоизлар нималарни англатишини топинг.

☝️ Жавоб: Яҳудийлар lунё аҳолисининг 0,2 % ини ташкил қилади, Нобел мукофоти совриндорларининг 20 % ини эса яҳудийлар ташкил қилади

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1
740-савол:
Ўзбек тилига кўплаб сўзлар каби, мақоллар ҳам кириб келган. Тожик тилида мавжуд бўлган бир мақол бизнинг тилимизга қисқарган ҳолда ўтган. Бу мақолни эшитинг: "…(3 нуқта) муш дорад, муш гўш дорад". Мақолдаги "Муш дорад" сўзлари ўзбек тилида “сичқон бор” деган маънони билдиради. Сиз 3 нуқта ўрнидаги бир сўзни топинг

☝️ Жавоб: Девор
Изоҳ: Бу мақол асл ҳолида қуйидагича бўлган: "Деворда сичқон бор, сичқонда қулоқ бор"

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
741-савол:
Версиялардан бирига кўра бу ном араукан тилидан келиб чиққан бўлиб "чуқурлик" деган маънони беради. Бошқа бир версияга кўра, кечуа тилида "дунёнинг охири" деган маънони беради. Бу қайси сўз?

☝️ Жавоб: Чили
Изоҳ: араукан ва кечуа халқлари Жанубий Америка туб аҳолилари ҳисобланади. Чили Анд тоғлари паст текисликларида жойлашган. Агар Чилининг дунё сиёсий харитасида жойлашишини эсласангиз, кечуа халқи ҳақидаги версия нисбатан тоғрироқ, бизнингча.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
742-савол:
Тошкент шаҳрида 1905 йилгача ҳарбий қалъада йирик пушка бўлган. Бу қалъа Тошкент астрономик ва физик обсерваториялари билан ҳамкорликда фаолият юритган. Диққат савол: Бу пушка нима вазифани бажарган?

☝️ Жавоб: Шаҳар соати
Изоҳ: Бу пайтда шаҳар аҳолиси асосан қуёшдан ёки шу пушка овозидан вақтни аниқлаган. Бу пушка ҳар доим куннинг ярмида отилган. Вақтдаги ўта аниқликни таъминлаш мақсадида обсерватория билан ҳамкорликда иш юритилган. Хусусий соатлар эса фақат бой хонадонларда бўлган. 1905 йилда эса Тошкентда биринчи шаҳар соати ўрнатилган.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Обид Асомов "Заковат"даги жамоа аъзоларини таништиришни "қийиб қўйди" 😂

#zakovat #arxiv

"Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналига аъзо бўлинг
https://t.me/joinchat/AAAAADxn9ogpPLTn7hbgsQ
743-савол
743-савол:
Сиз суратда Мель Гибсон иштирокидаги “Ватанпарвар” фильмидан лавҳани кўриб турибсиз. Фильмнинг айрим саҳналари ўзининг тарихий ҳолатини нисбатан кўпроқ сақлаб қолган Чарльстон шаҳрида суратга олинган.
Шаҳар маъмурияти декораторларга фақат 2 та нарса учун рухсат берган – вивескаларни алмаштириш ва асфальт устини тупроқ билан қоплаш.
Диққат савол, нима учун оммавий саҳнадаги (массовка) айрим аёлларга фақат бир жойда туриш буюрилган?

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1
Хайрли кун, хайрли ҳафта!

Ҳурматли каналимиз аъзолари. Айрим техник носозликлар сабабли қисқа муддатга канал фаолияти тўхтаб қолган эди. Бугундан унинг фаолиятини яна қайта тикладик. Худо хоҳласа, бошқа узилишлар бўлмаслигига ҳаракат қиламиз.

Биз билан қолинг ва ҳар куни энг қизиқ мантиқий саволлардан баҳраманд бўлинг.

Барчага раҳмат!
👍1
743-савол жавоби
743-савол:
Сиз суратда Мель Гибсон иштирокидаги “Ватанпарвар” фильмидан лавҳани кўриб турибсиз. Фильмнинг айрим саҳналари ўзининг тарихий ҳолатини нисбатан кўпроқ сақлаб қолган Чарльстон шаҳрида суратга олинган.
Шаҳар маъмурияти декораторларга фақат 2 та нарса учун рухсат берган – вивескаларни алмаштириш ва асфальт устини тупроқ билан қоплаш.
Диққат савол, нима учун оммавий саҳнадаги (массовка) айрим аёлларга фақат бир жойда туриш буюрилган?

☝️ Жавоб: Шаҳар маъмурияти хавфсизлик нуқтаи назаридан кўчаларда жойлашган ўт ўчириш гидрантларини ўзгартиришга рухсат бермаган. Шу сабабли айрим аёллар оммавий саҳна жараёнларида ўзларининг кенг юбкалари билан гидрантларни беркитиб туришган ва жойидан қимирлашмаган.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
744-савол
744-савол:
Сиз суратда учинчи жаҳон чемпиони Хосе Рауль Капабланкани кўриб турибсиз.
1929 йили Капабланка Москвада бир пайтда бир неча киши билан ўйналадиган шахмат сеанси ўтказади. Кутилганидек, тадбир жамоатчиликда катта қизиқиш уйғотади. Мазкур тадбирда қатнашган шахматчи Андрэ Лилиенталь ўз эсдаликларида Капабланка иштирокидаги ўша сеанс бошқаларидан фарқ қилганини ёзиб қолдирган. Диққат савол, Лилиентални нима ҳайратга солган?