Zakovat intellektual klubi
31.9K subscribers
12.9K photos
2.01K videos
137 files
6.77K links
RASMIY KANAL. "Zakovat" Intellektual klubiga oid yangiliklar, qiziqarli savollar, turli tanlovlar oʻtkazishga moʻljallangan.

Barcha videolar:
youtube.com/c/ZAKOVATTV

Sayt: zakovatklubi.uz
Download Telegram
753-савол:
Саволда алмаштириш бор.
Ўзбек хонадонларида азалдан қутлуғ уйдан қуруқ кетилмайди деган нақл бор, шунинг учун ҳам ўзбек хонадонларида ушбу келинчакни кузатиб қўйишаётганда “қилган хизматингга розимиз” деган маънода бир пиёла туз билан кузатиб қўйишади. Диққат савол: Алмаштирилган сўзларни топинг.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1

☝️ Жавоб: тандир.
Изоҳ: "келинчак" - бу тандир кўринишларидан бирининг халқ орасидаги номи.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
754-савол:
1988 йилнинг август ойи кунларидан бирида Сирдарё вилояти Сайхунобод туманининг дарё бўйи хўжаликларидан бирида хизмат сафарида бўлган савол муаллифининг қариндоши таъкидлашича, маҳаллий алоқачилар шоличилик хўжаликларидан ўтган алоқа симлари тез-тез ишдан чиқаётганидан шикоят қилиб қолишибди. Ҳақиқатдан ҳам бундай ҳолат мазкур хўжаликларда ҳар йили кўп карра рўй берар экан.
САВОЛ: шоликор хўжаликларда алоқа симлари тез-тез ишдан чиқиши сабабини 2 сўз билан айтинг.

☝️ Жавоб: Ўтган асрнинг 80-йиллари шоли ҳосилига қирон келтирувчи чумчуқлар милтиқларда сочма ўқлар билан отилиши туфайли улар қўнадиган алоқа симларига шикаст етган ва улар тез ўтмай ишдан чиқа бошлаган.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
755-савол:
Бу қурилманинг бизга маълум илк лойиҳалари таҳминан 15-16 асрда ишлаб чиқилган. Лекин биринчи нусхалари 20 асрнинг бошида қурилди. 1914 йилда улар Англиядан Россияга катта сув бакларида беркитиб олиб ўтилади ва шундан кейин уларнинг ҳозирги номи билан атай бошлашади.
Савол: Бу қандай қурилма?

☝️ Жавоб: ТАНК
ИЗОҲ: Танкларнинг биринчи лойиҳалари Леонардо да Винчи томонидан ишлаб чиқилгани маълум. Сув бакининг инглизчадаги номи “water tank”.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
756-савол:
Хитой эртакларидан бирининг қахрамони баҳайбат бургут қўйган тухумни синдириб қўяди. Натижада иккита объект – Синхай ва У пайдо бўлади. Уни топинг.

☝️ Жавоб: Хуанхе дарёси
Ҳисоб: Сариқ дарё
Изоҳ: Тухумнинг оқиб чиққан оқи (КукунОр номи билан машхур) Cинхай кўлига, сариғи эса Сариқ дарё – Хуанхега айланган.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
Forwarded from Zakovat Sayyorasi (Rancho)
#ANONS. 6-may kuni soat 18-30 da va 7-may kuni soat 02-05 da ZAKOVAT ning navbatdagi soni efirga uzatiladi. Juda tajribali bilimdonlarni o'z safiga jamlagan va chempionlikka intilayotgan FARRUX RAFIQOV JAMOASI 1-turning 10- o'yinida qatnashadi. Jamoadan yorqin g'alaba kutib qolamiz!

Jamoa tarkibi:
👨‍🎓 Farrux Rafiqov (c)
👨‍🎓 Azizbek Abdullayev
👨‍🎓 Sheroz Ismatullayev
👨‍🎓 Shavkat Ulug'ov
👨‍🎓 Asror Norqulov
👨‍🎓 Ravshan Ismoilov

O'TKAZIB YUBORMANG!

ONLINE TRANSLYATSIYA FAQAT VA FAQAT @ranchoningranchosi kanalida! Hammaga ulashing!
👍1
757-савол:
Америкалик файласуф Жон Роулз У ҳақида шундай фикр билдирган: «У – сўзсиз, аммо самимий мулоқотдир, талвасали фаоллик, триумф ва трагедия, умид ва тушкунлик, ҳаёт ва ўлим, шеърият ва фан, қадимги Шарқ ва замонавий Европанинг уйғунлигидир».
Диққат савол! Жон Роулз нимага шундай таъриф берган?

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
757-савол:
Америкалик файласуф Жон Роулз У ҳақида шундай фикр билдирган: «У – сўзсиз, аммо самимий мулоқотдир, талвасали фаоллик, триумф ва трагедия, умид ва тушкунлик, ҳаёт ва ўлим, шеърият ва фан, қадимги Шарқ ва замонавий Европанинг уйғунлигидир».
Диққат савол! Жон Роулз нимага шундай таъриф берган?

☝️ Жавоб: Шахмат

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
758-савол:
ДУПЛЕТ. Иккита савол берилади.

Интернетда эълон қилинган ҳазиломуз мақолада, талабалар ҳаётида учрайдиган воқеаларга машҳур асарлар билан бир хил ном берилган. Мисол учун, имтиҳонга – «Даҳшат» деб, Абдулла Қаҳҳор ҳикояси номи берилган, маърузалар – «Тушда кечган умрлар» деб аталган, конспект бу – «Дафтар ҳошиясидаги битиклар», семинар – «Жимжитлик» ва ҳ.к.

Диққат, биринчи савол! Давлат имтиҳонларига кириш олдидан бўладиган текширув, 1929 йилда Америкада чоп этилган жаҳон адабиётининг қайси дурдона романи номи билан аталган?

Диққат, иккинчи савол! Қайта топширишга қолган охирги талабалар 1967 йилда ёзилган қайси ҳикоя номи билан аталган?

🔥1

☝️ Жавоб: 1. «Алвидо, қурол!»
2. «Урушнинг сўнгги қурбони»

Изоҳ: 1. Эрнест Ҳеменгуэй романи. Одатда бу текширувдан кейин баъзи абитуриентлар ”қуроллари” билан хайрлашишига тўғри келади.
2. Ўткир Ҳошимов ҳикояси.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
❤1
759-савол:
M C L N S O

Илм-фан ва технологиялар университетининг сўнгги тадқиқотлари шуни кўрсатдики, УЛАРнинг энг кўп қўлланиладиганлари сиз юқорида кўриб турган ҳарфларга ўхшар экан.
Диққат савол! УЛАР ни иккита сўз билан аниқ ёзиб беринг!

☝️ Жавоб: График калит ёки график пароль
Изоҳ: График калитлар одатда Андроид ва бошқа операцион тизимларда ишловчи мобил телефонларни блоклашда ишлатилади.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
760-савол:
Ислом динида қизларни никоҳга мажбурлаб узатиш тақиқланган. Қадимда уламолар фиқҳга оид китобларда қиз бола мажбуран, яъни ўз кўнглига қарши узатилаётганини бир йўл билан аниқлаш мумкинлигини ёзиб қолдиришган. Бунинг учун домла келин янгасига, келин билан боғлиқ ҳолда БИР ИШни қилишни буюриши мумкин бўлган ва натижага қараб никоҳнинг табиатини билиб олган экан, қиз боладан ёки унинг яқинларидан сўраш шарт эмас.
Диққат савол! Нимага асосан домла никоҳнинг мажбурий ёки кўнгилли эканлигини билиб олган?

👍4

☝️ Жавоб: Келин кўз ёшларининг шўрлиги ёки чучуклигига қараб
Изоҳ: Домла келин янгасига келиннинг кўз ёшларини татиб кўришига буюриши мумкин. Агар кўз ёшлар жуда шўр бўлса, қиз мажбуран узатилаётганини, агар чучукроқ таъм бўлса ҳаммаси жойида. Домла бу маълумот асосида ва бошқа факторлардан келиб чиқиб никоҳнинг мажбурий тарзда бўлаётганлигига ишонч ҳосил қилса никоҳ ўқимасликка ҳаққи бор экан.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍4
761-савол:
Ривоятларга кўра, бир подшоҳ бозор айлангани чиқибди. Қайтиб келгач жаҳл билан салтанатдаги барча йўлларни мол териси билан қоплаб чиқишга фармон беради. Бу иш жуда катта харажат эканлигига ақли етган зийрак вазир фармоннинг ўрнини босувчи бошқа таклифни беради ва подшоҳ унга рози бўлади. Натижада катта харажатларнинг олди олинади. Диққат савол, вазир қандай таклиф берган эди?

☝️ Жавоб: Подшоҳга чармли юмшоқ этик тикиб бериш
Изоҳ: Подшоҳ бозор баҳонасида шаҳар айланиб келгач, йўллар унинг оёғига озор етказади. Доно вазир эса "бутун йўлларни мол териси билан қоплагандан кўра, оёғингизни ўзини қопласак, осон эмасми", деган таклифни берган.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍2
762-савол:
Роман Гомес де ла Серна бир дўсти ҳақида ёза туриб, унга "дўстим ва осмон орасида ҳеч нарса йўқ" дея таъриф беради. Диққат савол, бу билан ёзувчи нимага ишора қилмоқчи бўлган?