Zakovat intellektual klubi
31.9K subscribers
12.9K photos
2.01K videos
137 files
6.77K links
RASMIY KANAL. "Zakovat" Intellektual klubiga oid yangiliklar, qiziqarli savollar, turli tanlovlar oʻtkazishga moʻljallangan.

Barcha videolar:
youtube.com/c/ZAKOVATTV

Sayt: zakovatklubi.uz
Download Telegram
767-савол
767-савол:
Қаршингизда АҚШда мактаб ходимларига қурол олиб юришга рухсат берилгандан сўнг чиққан карикатуралардан бири. 1-расмда тасвирланган қурол оддий ўқитувчиларники, 2-расмдагиси тарих фани, 3-расмдагиси эса меҳнат фани ўқитувчисиники. 4-расмдаги мактаб қоровулининг қуроли. Диққат савол, 1 дақиқадан сўнг 5-расмдаги қуролдан фойдаланувчиларнинг лавозимини айтинг.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍2❤1

☝️ Жавоб: Мактаб кутубхоначиси
Изоҳ: овоз пасайтириш қурилмаси ктубхонада жимликни таъминлашга ишора эди.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
768-савол:
Рим саркардаси Луций жорий қилган қоидага кўра, навбатчиликка юборилаётган қўриқчи аскарларнинг ҳушёрлигини ошириш мақсадида, қанчалик ғалати бўлмасин, аскарларга БУ ИШНИ ҚИЛИШНИ шарт қилиб қўйган экан. Ва бу ўз самарасини ҳам берган. Диққат савол, БУ ИШНИ ҚИЛИШ сўзлари қайси бир хил ҳарф билан бошланувчи 2 та сўзга алмаштирилган?

👍2

☝️ Жавоб: қуролини қолдириш
Изоҳ: Луций фикрича, қўлида қуроли йўқ ва ўзини ҳимоясиз ҳис қилган аскар навбатчиликда ҳар доимгидан ҳушёрроқ туради.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍2
769-савол:
АҚШ боғчаларида ажойиб қоидалар ҳукмрон экан. Масалан, ота-оналар болаларини боғчага бераётганда кундузи ухлаш ёки ухламаслигини анкетада ёзишади. Шўх болаларга энг оғир жазо 3-4 минут стулга ўтирғизиб қўйиш. Болалар кароватда эмас, ердаги матрасларда ётишади. Худди шу каби қоидалардан яна бири айрим штатларда болалар қандай кийимда бўлса, худди ўша кийимда ва ҳаттоки оёқ кийимларини ечмасдан ухлашади. Бундан 2 та мақсад кўзланган: бири болаларни эркинликка ўргатиш. Иккинчи сабабини 1 дақиқадан кейин Сиз айтинг.

👍1
Forwarded from Zakovat Sayyorasi (Bahodir Anorov)
#ANONS. 20-may kuni soat 18-30 da va 21-may kuni soat 02-05 da ZAKOVAT ning navbatdagi soni efirga uzatiladi. Bu mavsumda debyut qilayotgan, 1-turdan muvaffaqiyatli o'tgan OTABEK HAMZAYEV JAMOASI 2-turning 1- o'yinida qatnashadi. Jamoadan yorqin g'alaba kutib qolamiz!

Jamoa tarkibi:

👨‍🎓 Otabek Hamzayev (c) - Toshkent Tibbiyot Akademiyasi 5-bosqich talabasi.
👨‍🎓 Temurbek Tursunqulov - Toshkent Tibbiyot Akademiyasi 4-bosqich talabasi
👨‍🎓 Rustam Jabborov - jurnalist
👨‍🎓 Umarxon Sharif - ,,MAN Auto Uzbekistan'' korxonasi muhandisi
👩‍🎓 Rushana Rajabova - filolog
👨‍🎓 Nurali Yo'ldoshev - jurnalist

O'TKAZIB YUBORMANG!

ONLINE TRANSLYATSIYA FAQAT VA FAQAT @zakovat_sayyorasi kanalida! Hammaga ulashing!
❤2
769-савол:
АҚШ боғчаларида ажойиб қоидалар ҳукмрон экан. Масалан, ота-оналар болаларини боғчага бераётганда кундузи ухлаш ёки ухламаслигини анкетада ёзишади. Шўх болаларга энг оғир жазо 3-4 минут стулга ўтирғизиб қўйиш. Болалар кароватда эмас, ердаги матрасларда ётишади. Худди шу каби қоидалардан яна бири айрим штатларда болалар қандай кийимда бўлса, худди ўша кийимда ва ҳаттоки оёқ кийимларини ечмасдан ухлашади. Бундан 2 та мақсад кўзланган: бири болаларни эркинликка ўргатиш. Иккинчи сабабини 1 дақиқадан кейин Сиз айтинг.

☝️ Жавоб: Фавқулодда ҳолатда эвакуация қилишни осонлаштириш учун
Изоҳ: Маълумки, АҚШда тез-тез тўфон ёки шу каби табиий офатлар бўлиб туради.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
770-савол:
Колизей махсус секторларга ва қаватларга ажратилган. Ҳар бир қаватнинг ўз эгалари бўлган. Пастроқда амалдор-зодагонлар, кейин оддий халқ, энг юқори қаватда қуллар томоша қилган. Албатта қуллар мустақил чипта сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлмаган, қачонки хожаси қули учун ҳам чипта олиб берсагина, томошаларга қўйилган. Диққат савол, қуллар томоша пайтида яна қандай ҳуқуқдан маҳрум бўлишган?

☝️ Жавоб: Ўтириш. Қуллар томошаларни тик туриб томоша қилишган.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1
771-савол:
Том устида бир палак
Унда ўн икки ҳандалак.
Ўн бирини еса бўлар,
Бирин емай, бўласиз ҳалак.
Диққат савол, айтингчи, еёлмайдиган ўша ҳандалакнинг номини ёзиб беринг.

☝️ Жавоб: Рамазон ёки рўза.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍2
772-савол:
Буюк депрессия ҳақида Википедиядаги мақолада иқтисодий инқирозга сабаб бўлган 8 та назария санаб ўтилган. Шулардан бирида тиббиётнинг ривожланганлиги ҳам инқирознинг тахминий сабаби сифатида кўрсатилган. Диққат, савол: тиббиётнинг ривожи инқирозга қандай таъсир кўрсатган?

☝️ Жавоб: ўртача ёш ошган
Ҳисоб: ўлимлар сони камайган, аҳоли сони ортган
Изоҳ: Тиббиёт ривожланиши натижасида аҳолининг умумий ўртача ёши ортади, энди одамлар оддий сабаблар туфайли ҳам ўлиб кетаверишмайди, бунинг натижасида аҳоли сони кўпаяди ва табиийки иқтисодий тақчилликни пайдо қилади.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
773-савол
773-савол:
Диққат, тарқатма материал!
Сиз суратда 50-80-йиллар давомида бир ўзбек журналида чоп этилган материаллардан бирини кўриб турибсиз. Бу каби ўзига хос саҳифа ҳар сонда журналнинг ўртасига тикилган. Диққат савол, журнал номини сўрамайман, қўлингиздаги материал нималигини 2 сўз билан ёзиб беринг.

☝️ Жавоб: Кийим андозаси
Ҳисоб: Кўйлак андозаси, кийим бичими, кўйлак бичими
Изоҳ: Бу каби суратлар "Ўзбекистон хотин-қизлар журнали" («Саодат») журналида чоп этилган. Журналнинг ўртасида босилганига сабаб - уни суғуриб олиб, кўйлак бичишда фойдаланишган. Саволдаги «материал», «тикилган» каби сўзлар айнан кийимга ишора эди.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
774-савол:
2018 йил 24 март куни Санкт-Петербургдаги 5-рақамли тергов изолятори маҳбуслар номига интернет орқали хатларни қабул қилиш туфайли вақтинчалик тўхтатилганини маълум қилди. Бунга сабаб сифатида ИКСнинг ИГРЕКлиги кўрсатилган. Қадимда ИКСнинг ваколатларига қурилишлар устидан назорат қилиш ва давлатдаги барча биноларнинг деворларини текшириш ҳам кирган. ИГРЕК эса Абдула Қаҳҳорнинг ҳикояларидан бири. Диққат савол, ИКС ва ИГРЕКни ёзиб беринг.

🤩2👍1
774-савол жавоби

☝️ Жавоб: ИКС - цензор, ИГРЕК - бемор
Изоҳ: Интернет орқали хатлар қабул қилиш турмахона цензорининг беморлиги сабабли вақтинча тўхтатилган, чунки маҳбусларга хатлар албатта цензурадан ўтказилиб, кейин берилиши керак. Қадимги Римда цензор лавозими бўлган ва унинг ваколатларидан бири қурилишлар устидан назорат қилиш ва давлатдаги барча биноларнинг деворларини текшириш бўлган, агар деворларга ҳукуматга қарши турли ёзувлар ёзиб кетилган бўлса, тезда аниқлаб, жазога тортган. Абдулла Қаҳҳорнинг "Бемор" номли ҳикояси мавжуд.

❤2👍1