Zakovat intellektual klubi
31.9K subscribers
12.9K photos
2.01K videos
137 files
6.77K links
RASMIY KANAL. "Zakovat" Intellektual klubiga oid yangiliklar, qiziqarli savollar, turli tanlovlar oʻtkazishga moʻljallangan.

Barcha videolar:
youtube.com/c/ZAKOVATTV

Sayt: zakovatklubi.uz
Download Telegram
778-савол:
Улар ҳаётининг катта қисмини санъатга бахшида қилишди, дейиш мумкин. Бироқ ҳаёт мураккаб синовларни ҳозирлаб туради. Улар ҳам юзага келган қийинчиликлар туфайли санъатни ташлаб бозорга чиқишга мажбур бўлишди. Йиллар ўтди, бозордан, машиналар шовқинидан чарчаган кўнгиллар ором олгиси келди ва 1 йилча расман дам олишди. Уларнинг тақдири ва босиб ўтган йўлига назар солиб, беихтиёр халқимизнинг от билан боғлиқ мақоли эсга тушади.
Диққат савол: уларни 3 сўз билан ёзиб беринг.

☝️ Жавоб: “Халқлар дўстлиги” монументи
Ҳисоб: Шомаҳмудовлар оиласи монументи
Ҳисоб эмас: монумент, ҳайкал ва шу маънодаги сўзлар бўлмаса.
Изоҳ: Монумент 1982 йилдан буён “Халқлар дўстлиги” санъат саройи олдида турган, кейинчалик 2008 йилда “Отчопар” ва “Абу-Сахий” бозорлари тарафга, йўл ёқасига ўрнатилган. 2017 йил май ойида “Дўстлик” истироҳат боғига кўчирилди ва 1 йилга яқин боғда тургач, яна ўзларининг аввалги жойларига қайтарилди. Ўзбекларда от айланиб, ўз қозиғини топади, деган мақол ҳам бор.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
779-савол:
Француз хорижий легиони дунёдаги энг обрўли ҳарбий бўлинмалардан бири ҳисобланади. Ҳарбий парадлар вақтида Хорижий легион ҳар доим энг охирига қўйилади, чунки уларнинг маршировка темпи қолган қўшинларга қараганда секинроқ. Аниқроғи жаҳоннинг кўплаб давлатлари каби Франция миллий армиясида ҳам маршировка вақтида минутига 120 қадам ташланади. Бироқ Хорижий легионда бу кўрсаткич минутига 88 тага тенг. Диққат савол, маршировкада нима учун бундай фарқ юзага келган?

☝️ Жавоб: Гап айнан Хорижий легион ҳақида кетмоқда эди. Маълумки, Франциянинг Хорижий легиони асосий ҳарбий юришларини Африкада, саҳрода ўтказган. Саҳрода эса қадам ташлаш осон эмас.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍2❤1
780-савол:
“Самарқанд вилоятидаги тарихий жой номлари” китобида Нуробод туманидаги Жом қишлоғи номининг пайдо бўлиш сабаби баён қилинган. Сиз шу сабабни 3 та бир хил ҳарф билан бошланувчи сўзлар билан ёзиб беринг.

☝️ Жавоб: тўрт томони тоғ
Изоҳ: Ҳамма томони тоғ билан ўралган жой идишга ўхшайди. Азалдан уй-рўзғор буюми ҳисобланган ичи чуқур ва ёйиқ (кенг) мис тоғора ёки металл қадаҳ (коса, пиёла) жом деб аталган.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
781-савол
781-савол:
Ушбу кнопкаларни американинг айрим кийим дўконларида учратиш мумкин. Биз сизлардан кнопкалар остидаги 3 та сўзни беркитганмиз. Диққат, савол: беркитилган сўзларни мантиқий кетма-кетликда ёзиб беринг.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
781-савол жавоби
👍2

☝️ Жавоб: кун, шафақ, тун
Ҳисоб: куннинг турли вақтлари ёзилган 3 та сўз.
Изоҳ: Кийиб кўриш хоналарида мана шундай кнопкалар ўрнатилган, мижоз киради, кийимни кияди ва куннинг қайси пайтида кийим қанақа кўринишини кўриб, ТАНЛАБ олишади.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
782-савол:
Агар Европага сафар қилсангиз, сафарингиз давомида хавфсизлик нуқтаи назаридан айрим эшикларга кичикроқ шрифтлар билан “Агар ушбу ёзувни ўқиётган бўлсанг, сени кўрмаяпман” деб ёзиб қўйилганини учратишингиз мумкин. Диққат савол, юқоридаги огоҳлантириш қаерда ёзилганини 3 сўз билан айтинг.

👍2🥰1

☝️ Жавоб: юк машинаси эшигига
Изоҳ: ҳаракат хавфсизлиги нуқтаи назаридан юк машиналарининг ёнида яқин юрмаслик керак. Чунки ҳайдовчи баландда ўтириши сабабли ён томондан яқин келган машинани кўрмай қолиши мумкин. Саволда атайин “юқоридаги огоҳлантириш” ибораси ишлатилди, бу тўғридан-тўғри эшик ва ёзув баландда эканлигига ишора эди.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1
783-савол:
1944 йил май ойида Ғофур Ғулом йўлакда учратиб қолган танишига “Юринг мен билан қишлоққа - Янгиерга, у жойда эртага далаларга биринчи сув берилади. Она сифатида, сиз боришингиз керак”, деди. Таниши миннатдорона табассум қилди-да, боролмаслик сабабини айтди. Ғофур Ғулом эса Саида Зуннуновани чақириб, “хавотир олманг, Сизга Саида ҳамроҳ бўлади” деди.
Биз исмини сир тутаётган қаҳрамонимиз она томондан 15 асрда яшаган Олтин Ўрда хонининг авлоди саналади. Диққат, савол, Ғофур Ғуломнинг таниши ким эди?

☝️ Жавоб: Анна Ахматова
Изоҳ: Уруш вақти Анна Ахматова бир қатор рус ёзувчилари қаторида Тошкентда яшаган. Анна Ахматова ўзига тахаллус сифатида она томондан бобоси Аҳмадхоннинг исмини олган. Боролмаслик сабаби - ўзбекча билмаслигида эди. Лекин Саида Зуннуновани таржимон сифатида олиб боришади.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍3
784-савол:
Ушбу реклама плакатлари сериясининг шиори “Тўлиқ тарихга саёҳат қил” деб номланади. Диққат савол, ушбу реклама кампанияси қайси муассаса томонидан ўтказилганини 2 сўз билан максимал аниқликда ёзиб беринг.

☝️ Жавоб: Архитектура музейи.
Изоҳ: Расмларда машҳур бинолар тасвирланган. Сайт номи muar.ru - 2 та сўз билан айтиш керак бўлса, "музей архитектуры" бўлади. Муассасанинг логотипи ҳам қизил бино шаклида.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
785-савол:
Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан 2017 йили чиқарилган глобал ҳисоботда бутун дунёда 40 миллион инсон “замонавий қуллик” жабрланувчиси эканлиги маълум қилинди. Шундан 25 миллиони мажбурий меҳнатга жалб қилинган, қолган 15 миллиони эса ИКС қурбони эканлиги айтилди. Инсоният тарихидан маълумки, ИКСнинг тинчлик сулҳи, бартер, ҳадя каби ўнлаб турлари бўлган. Хотирангизни ишга солинг ва айтинг, қайси кимёвий бирикма ИКСни аниқлаш индикаторларидан бири бўлиб хизат қилади?

☝️ Жавоб: NaCl
Ҳисоб: натрий хлор
Ҳисоб эмас: кўз ёши, туз
Изоҳ: гап мажбурий никоҳ ҳақида кетмоқда эди. Қадимдан тинчлик сулҳининг гарови сифатида босқинчиларга қиз ёки сингиллари турмушга берилган, бирор моддий манфаат эвазига қизлар бартер ёки ҳадя қилинган. Хотирангизни ишга солинг деганда, аввалроқ "Заковат" каналида ўйналган 760-рақамли саволга ишора бор эди. Яъни исломда никоҳ ўқувчи мулла келинянгадан келиннинг кўз ёшини ялаб кўришни сўраган, агар кўз ёш шўр бўлса никоҳ мажбурий, агар туз миқдори кам бўлса ихтиёрийлигини билдирган.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍2🔥1
786-савол:
Ушбу суриштирув жараёнлари 1919 йил февраль ойида бўлиб ўтган. Суриштирувга Зуҳробегим, Қамарнисо, Сабоҳат, Шамсиддинлар жалб қилиниб, обдон сўроққа тутилган. Барча гувоҳларга бир хил савол берилган, лекин турлича жавоблар олинган. Сизлардан гувоҳларни айнан ким сўроқ қилганини сўраб ўтирмаймиз, бизга ушбу суриштирув жараёнларига расман қандай ном берилганини айтинг.

☝️ Жавоб: “Гўзал”
Изоҳ: Зуҳро – энг ёруғ юлдуз, Қамар – ой, Сабо – шамол, Шамс – қуёш.
1919 йил феврал ойида ёзилган Чўлпоннинг "Гўзал" шеърида юлдуз, ой, шамол ва қуёш шоир томонидан сўроққа тутилади. Дарвоқе, энг ёруғ юлдузни Зуҳро билан бир қаторда, Чўлпон юлдузи ҳам дейишади.

Қоронғу кечада кўкка кўз тикиб,
Энг ёруғ юлдуздан сени сўраймен...

787-савол