Zakovat intellektual klubi
31.9K subscribers
12.9K photos
2.01K videos
137 files
6.77K links
RASMIY KANAL. "Zakovat" Intellektual klubiga oid yangiliklar, qiziqarli savollar, turli tanlovlar oʻtkazishga moʻljallangan.

Barcha videolar:
youtube.com/c/ZAKOVATTV

Sayt: zakovatklubi.uz
Download Telegram
781-савол:
Ушбу кнопкаларни американинг айрим кийим дўконларида учратиш мумкин. Биз сизлардан кнопкалар остидаги 3 та сўзни беркитганмиз. Диққат, савол: беркитилган сўзларни мантиқий кетма-кетликда ёзиб беринг.

☝️ Жавоб: кун, шафақ, тун
Ҳисоб: куннинг турли вақтлари ёзилган 3 та сўз.
Изоҳ: Кийиб кўриш хоналарида мана шундай кнопкалар ўрнатилган, мижоз киради, кийимни кияди ва куннинг қайси пайтида кийим қанақа кўринишини кўриб, ТАНЛАБ олишади.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
782-савол:
Агар Европага сафар қилсангиз, сафарингиз давомида хавфсизлик нуқтаи назаридан айрим эшикларга кичикроқ шрифтлар билан “Агар ушбу ёзувни ўқиётган бўлсанг, сени кўрмаяпман” деб ёзиб қўйилганини учратишингиз мумкин. Диққат савол, юқоридаги огоҳлантириш қаерда ёзилганини 3 сўз билан айтинг.

👍2🥰1

☝️ Жавоб: юк машинаси эшигига
Изоҳ: ҳаракат хавфсизлиги нуқтаи назаридан юк машиналарининг ёнида яқин юрмаслик керак. Чунки ҳайдовчи баландда ўтириши сабабли ён томондан яқин келган машинани кўрмай қолиши мумкин. Саволда атайин “юқоридаги огоҳлантириш” ибораси ишлатилди, бу тўғридан-тўғри эшик ва ёзув баландда эканлигига ишора эди.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1
783-савол:
1944 йил май ойида Ғофур Ғулом йўлакда учратиб қолган танишига “Юринг мен билан қишлоққа - Янгиерга, у жойда эртага далаларга биринчи сув берилади. Она сифатида, сиз боришингиз керак”, деди. Таниши миннатдорона табассум қилди-да, боролмаслик сабабини айтди. Ғофур Ғулом эса Саида Зуннуновани чақириб, “хавотир олманг, Сизга Саида ҳамроҳ бўлади” деди.
Биз исмини сир тутаётган қаҳрамонимиз она томондан 15 асрда яшаган Олтин Ўрда хонининг авлоди саналади. Диққат, савол, Ғофур Ғуломнинг таниши ким эди?

☝️ Жавоб: Анна Ахматова
Изоҳ: Уруш вақти Анна Ахматова бир қатор рус ёзувчилари қаторида Тошкентда яшаган. Анна Ахматова ўзига тахаллус сифатида она томондан бобоси Аҳмадхоннинг исмини олган. Боролмаслик сабаби - ўзбекча билмаслигида эди. Лекин Саида Зуннуновани таржимон сифатида олиб боришади.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍3
784-савол:
Ушбу реклама плакатлари сериясининг шиори “Тўлиқ тарихга саёҳат қил” деб номланади. Диққат савол, ушбу реклама кампанияси қайси муассаса томонидан ўтказилганини 2 сўз билан максимал аниқликда ёзиб беринг.

☝️ Жавоб: Архитектура музейи.
Изоҳ: Расмларда машҳур бинолар тасвирланган. Сайт номи muar.ru - 2 та сўз билан айтиш керак бўлса, "музей архитектуры" бўлади. Муассасанинг логотипи ҳам қизил бино шаклида.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
785-савол:
Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан 2017 йили чиқарилган глобал ҳисоботда бутун дунёда 40 миллион инсон “замонавий қуллик” жабрланувчиси эканлиги маълум қилинди. Шундан 25 миллиони мажбурий меҳнатга жалб қилинган, қолган 15 миллиони эса ИКС қурбони эканлиги айтилди. Инсоният тарихидан маълумки, ИКСнинг тинчлик сулҳи, бартер, ҳадя каби ўнлаб турлари бўлган. Хотирангизни ишга солинг ва айтинг, қайси кимёвий бирикма ИКСни аниқлаш индикаторларидан бири бўлиб хизат қилади?

☝️ Жавоб: NaCl
Ҳисоб: натрий хлор
Ҳисоб эмас: кўз ёши, туз
Изоҳ: гап мажбурий никоҳ ҳақида кетмоқда эди. Қадимдан тинчлик сулҳининг гарови сифатида босқинчиларга қиз ёки сингиллари турмушга берилган, бирор моддий манфаат эвазига қизлар бартер ёки ҳадя қилинган. Хотирангизни ишга солинг деганда, аввалроқ "Заковат" каналида ўйналган 760-рақамли саволга ишора бор эди. Яъни исломда никоҳ ўқувчи мулла келинянгадан келиннинг кўз ёшини ялаб кўришни сўраган, агар кўз ёш шўр бўлса никоҳ мажбурий, агар туз миқдори кам бўлса ихтиёрийлигини билдирган.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍2🔥1
786-савол:
Ушбу суриштирув жараёнлари 1919 йил февраль ойида бўлиб ўтган. Суриштирувга Зуҳробегим, Қамарнисо, Сабоҳат, Шамсиддинлар жалб қилиниб, обдон сўроққа тутилган. Барча гувоҳларга бир хил савол берилган, лекин турлича жавоблар олинган. Сизлардан гувоҳларни айнан ким сўроқ қилганини сўраб ўтирмаймиз, бизга ушбу суриштирув жараёнларига расман қандай ном берилганини айтинг.

☝️ Жавоб: “Гўзал”
Изоҳ: Зуҳро – энг ёруғ юлдуз, Қамар – ой, Сабо – шамол, Шамс – қуёш.
1919 йил феврал ойида ёзилган Чўлпоннинг "Гўзал" шеърида юлдуз, ой, шамол ва қуёш шоир томонидан сўроққа тутилади. Дарвоқе, энг ёруғ юлдузни Зуҳро билан бир қаторда, Чўлпон юлдузи ҳам дейишади.

Қоронғу кечада кўкка кўз тикиб,
Энг ёруғ юлдуздан сени сўраймен...

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍2
787-савол
787-савол:
Суратда дарахтда осилиб турган лиана ўсимлигини кўриб турибсиз. Унинг турли кўринишлари мавжуд ва яқин-яқингача паразит, ёввойи ўт дея ҳисоблашарди. Яқинда америкалик олимлар Панама ўрмонларида тадқиқот ўтказиб, лиана билан қопланган дарахтлар бошқаларига қараганда тропик ўрмонлар учун хос бўлган жароҳатни камроқ олишини аниқлашди. Диққат савол, лиана дарахтларни қандай зарар етишидан сақлайди?

☝️ Жавоб: Яшин уришидан
Изоҳ: Лиана ўсимлиги таркибида доимо сув йиғилиб турар экан. Ва ўзига хос яшин қайтаргич вазифасини ўтаркан.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
788-савол:
“Какку уяси узра парвоз” фильми воқеалари Кен Кизининг шу номдаги романи асосида суратга олинган. Фильмда бош қаҳрамон руҳий касалхонадан қочишни режалаштирар экан, бошқа беморлар билан полга мустаҳкамланган раковина ёрдамида ойнани синдириб қочишга гаров ўйнайди. Лекин ювиниш мосламасини жойидан кўтариб олишга кучи етмай гаровда ютқазади. Фильм сўнгида бир мунча бақувват бўлган бошқа бемор раковинани кўтариб деразага улоқтиради ва касалхонадан қочишга муваффақ бўлади. Савол муаллифининг фикрича, Кен Кизи ўз романини ёзиш вақтида шифокордан таъсирланган. Унга таъсир кўрсатган шифокор исмини ёзиб беринг.

☝️ Жавоб: А.П.Чехов
Изоҳ: Чеховнинг "саҳнага милтиқ осилган бўлса, у албатта охирида отилиши керак" деган машҳур ибораси бор. Асар воқеаларида ҳам бошида кўриниш берган раковина, охирида отилади.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1
789-савол
789-савол:
Сингапур ҳукумати одамлар гавжум жойларга мана шу каби плакатларни илиб чиқмоқда. Бунда аҳолининг хабардорлигини ошириш ва салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсад қилинган. Диққат савол, ҳукумат бу плакатлар билан нима ҳақида хабардор қилмоқчи?

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1🔥1
789-савол жавоби

☝️ Жавоб: Инсульт ҳақида
Изоҳ: Ушбу плакатда инсультнинг асосий учта белгиси тасвирланган бўлиб, плакатда агар мабодо шу каби симптомларни кимдадир кўрсангиз, зудликда тез ёрдам чақиринг, дея огоҳлантирилган эди.