Zakovat intellektual klubi
31.9K subscribers
12.9K photos
2.01K videos
137 files
6.77K links
RASMIY KANAL. "Zakovat" Intellektual klubiga oid yangiliklar, qiziqarli savollar, turli tanlovlar oʻtkazishga moʻljallangan.

Barcha videolar:
youtube.com/c/ZAKOVATTV

Sayt: zakovatklubi.uz
Download Telegram
784-савол:
Ушбу реклама плакатлари сериясининг шиори “Тўлиқ тарихга саёҳат қил” деб номланади. Диққат савол, ушбу реклама кампанияси қайси муассаса томонидан ўтказилганини 2 сўз билан максимал аниқликда ёзиб беринг.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида

☝️ Жавоб: Архитектура музейи.
Изоҳ: Расмларда машҳур бинолар тасвирланган. Сайт номи muar.ru - 2 та сўз билан айтиш керак бўлса, "музей архитектуры" бўлади. Муассасанинг логотипи ҳам қизил бино шаклида.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
785-савол:
Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан 2017 йили чиқарилган глобал ҳисоботда бутун дунёда 40 миллион инсон “замонавий қуллик” жабрланувчиси эканлиги маълум қилинди. Шундан 25 миллиони мажбурий меҳнатга жалб қилинган, қолган 15 миллиони эса ИКС қурбони эканлиги айтилди. Инсоният тарихидан маълумки, ИКСнинг тинчлик сулҳи, бартер, ҳадя каби ўнлаб турлари бўлган. Хотирангизни ишга солинг ва айтинг, қайси кимёвий бирикма ИКСни аниқлаш индикаторларидан бири бўлиб хизат қилади?

👍1

☝️ Жавоб: NaCl
Ҳисоб: натрий хлор
Ҳисоб эмас: кўз ёши, туз
Изоҳ: гап мажбурий никоҳ ҳақида кетмоқда эди. Қадимдан тинчлик сулҳининг гарови сифатида босқинчиларга қиз ёки сингиллари турмушга берилган, бирор моддий манфаат эвазига қизлар бартер ёки ҳадя қилинган. Хотирангизни ишга солинг деганда, аввалроқ "Заковат" каналида ўйналган 760-рақамли саволга ишора бор эди. Яъни исломда никоҳ ўқувчи мулла келинянгадан келиннинг кўз ёшини ялаб кўришни сўраган, агар кўз ёш шўр бўлса никоҳ мажбурий, агар туз миқдори кам бўлса ихтиёрийлигини билдирган.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍2🔥1
786-савол:
Ушбу суриштирув жараёнлари 1919 йил февраль ойида бўлиб ўтган. Суриштирувга Зуҳробегим, Қамарнисо, Сабоҳат, Шамсиддинлар жалб қилиниб, обдон сўроққа тутилган. Барча гувоҳларга бир хил савол берилган, лекин турлича жавоблар олинган. Сизлардан гувоҳларни айнан ким сўроқ қилганини сўраб ўтирмаймиз, бизга ушбу суриштирув жараёнларига расман қандай ном берилганини айтинг.

☝️ Жавоб: “Гўзал”
Изоҳ: Зуҳро – энг ёруғ юлдуз, Қамар – ой, Сабо – шамол, Шамс – қуёш.
1919 йил феврал ойида ёзилган Чўлпоннинг "Гўзал" шеърида юлдуз, ой, шамол ва қуёш шоир томонидан сўроққа тутилади. Дарвоқе, энг ёруғ юлдузни Зуҳро билан бир қаторда, Чўлпон юлдузи ҳам дейишади.

Қоронғу кечада кўкка кўз тикиб,
Энг ёруғ юлдуздан сени сўраймен...

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍2
787-савол
787-савол:
Суратда дарахтда осилиб турган лиана ўсимлигини кўриб турибсиз. Унинг турли кўринишлари мавжуд ва яқин-яқингача паразит, ёввойи ўт дея ҳисоблашарди. Яқинда америкалик олимлар Панама ўрмонларида тадқиқот ўтказиб, лиана билан қопланган дарахтлар бошқаларига қараганда тропик ўрмонлар учун хос бўлган жароҳатни камроқ олишини аниқлашди. Диққат савол, лиана дарахтларни қандай зарар етишидан сақлайди?

☝️ Жавоб: Яшин уришидан
Изоҳ: Лиана ўсимлиги таркибида доимо сув йиғилиб турар экан. Ва ўзига хос яшин қайтаргич вазифасини ўтаркан.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
788-савол:
“Какку уяси узра парвоз” фильми воқеалари Кен Кизининг шу номдаги романи асосида суратга олинган. Фильмда бош қаҳрамон руҳий касалхонадан қочишни режалаштирар экан, бошқа беморлар билан полга мустаҳкамланган раковина ёрдамида ойнани синдириб қочишга гаров ўйнайди. Лекин ювиниш мосламасини жойидан кўтариб олишга кучи етмай гаровда ютқазади. Фильм сўнгида бир мунча бақувват бўлган бошқа бемор раковинани кўтариб деразага улоқтиради ва касалхонадан қочишга муваффақ бўлади. Савол муаллифининг фикрича, Кен Кизи ўз романини ёзиш вақтида шифокордан таъсирланган. Унга таъсир кўрсатган шифокор исмини ёзиб беринг.

☝️ Жавоб: А.П.Чехов
Изоҳ: Чеховнинг "саҳнага милтиқ осилган бўлса, у албатта охирида отилиши керак" деган машҳур ибораси бор. Асар воқеаларида ҳам бошида кўриниш берган раковина, охирида отилади.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1
789-савол
789-савол:
Сингапур ҳукумати одамлар гавжум жойларга мана шу каби плакатларни илиб чиқмоқда. Бунда аҳолининг хабардорлигини ошириш ва салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсад қилинган. Диққат савол, ҳукумат бу плакатлар билан нима ҳақида хабардор қилмоқчи?

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1🔥1
789-савол жавоби

☝️ Жавоб: Инсульт ҳақида
Изоҳ: Ушбу плакатда инсультнинг асосий учта белгиси тасвирланган бўлиб, плакатда агар мабодо шу каби симптомларни кимдадир кўрсангиз, зудликда тез ёрдам чақиринг, дея огоҳлантирилган эди.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍2
790-савол:
Дуплет. Бир ўзакдан келиб чиққан 2та сўз ҳақида.
1-савол: Арабчада бу сўз оғир ишларни қилиш , оғир юкларни кўтариш деган маънони беради.
2-савол: Бу сўз ҳам арабчада оғирликни узоқ вақт кўтариш деган маънони беради.
Бу икки сўзни топинг.

☝️ Жавоб: Ҳаммол ва ҳомила

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
791-савол:
Ўрта асрларда Хитойга мусулмонлар билан бирга христиан миссионерлари ҳам кириб бордилар. Қисқа муддатда христиан миссионерлар сони кўпайиб кетди, ҳатто бунга Император аралашиб уни тақиқлаб қўйди.
Диққат савол: нега энди христианлик тарқаганчалик ислом дини Хитойда кенг тарқалмаган?

☝️ Жавоб: Ислом динида чўчқа гўшти ҳаром ҳисоблангани учун
Изоҳ: Хитойда чўчка гўштини севиб истеъмол қилишади ва у ерда энг кенг тарқалган маҳсулотлардан бири.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1
​​«Заковат» ўйини доирасида «Талабалар кубоги-2018» бўйича расмий маълумот

Халқаро меҳнат ташкилотининг ташаббуси ва ҳамкор ташкилотларнинг кўмаги билан Ўзбекистондаги барча ОТМлар (хорижий ОТМлар филиаллари ҳам) ўртасида «Заковат» интеллектуал ўйини доирасида меҳнат ҳуқуқларига бағишланган «Талабалар кубоги» ташкил этилади.

Турнирда ҳар бир ОТМдан 7 нафардан иборат биттадан жамоа иштирок этади.

Интеллектуал турнир 2 босқичда бўлиб ўтади:

1-босқич – минтақавий саралаш босқичи;
2-босқич – Республика босқичи.

Минтақавий саралаш босқичида республика бўйлаб 4та минтақа доирасида жамоалар ўзаро куч синашади. Булар қуйидагилар:

1-минтақа – Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё, Жиззах;
2-минтақа – Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий ва Хоразм;
3-минтақа – Фарғона, Андижон, Наманган;
4-минтақа – Тошкент шаҳри, Сирдарё ҳамда Тошкент вилояти.

Минтақавий саралаш босқичи қуйидаги саналарда бўлиб ўтади:

Самарқанд шаҳрида - 29 октябрь
Бухоро шаҳрида - 31 октябрь
Фарғона шаҳрида - 2 ноябрь
Тошкент шаҳрида - 4 ноябрь

Тошкент минтақасида ўтказилган саралаш босқичида дастлабки 6 та ўрин, қолган ҳар бир минтақавий саралаш босқичида дастлабки 3 та ўринни эгаллаган жамоалар республика босқичига йўлланмани қўлга киритади.

Республика босқичи ноябрь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади ва унда 15 та жамоа иштирок этади.

Республика босқичида чемпион бўлган жамоанинг барча 7 нафар талабаси Италиянинг Турин шаҳрида бўладиган 1 ҳафталик ўқув семинари учун бепул йўлланмани қўлга киритади.

Шунингдек, республикада чемпион бўлган ОТМ жамоаси «Заковат» интеллектуал кўрсатувининг экран орқали бўлиб ўтадиган ўйинларида иштирок этади.

Минтақаларда ғолиб бўлган ОТМ жамоалари эса экран орқали бўладиган «Урфон-шоу» интеллектуал кўрсатувида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Турнирда иштирок этишни истаган ОТМлар жорий йилнинг 24 октябрь санасига қадар ташкилий қўмита номига ариза ҳамда жамоа таркиби ва жамоа мураббийи ҳақидаги маълумотларни zakovatturniri@gmail.com электрон манзилига юборишлари лозим.

Турнир Низомини ва ариза шаклини қуйидаги файл орқали юклаб олишингиз мумкин.

Турнирнинг барча харажатлари (хусусан, иштирокчиларнинг транспорт ва меҳмонхона харажатлари ҳам) Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан қопланади.

🎓Талабалар ўртасидаги илк йирик интеллектуал турнирда иштирок этинг!

P.S.: Турнир бўйича барча ОТМ ва филиалларга Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 16.10.2018 йилдаги 87-02-2981-сонли хати юборилган.

«Заковат» клубининг расмий каналига уланиш:👇
https://t.me/joinchat/AAAAADxn9ogpPLTn7hbgsQ
👍1