Zakovat intellektual klubi
31.8K subscribers
12.9K photos
2.01K videos
137 files
6.77K links
RASMIY KANAL. "Zakovat" Intellektual klubiga oid yangiliklar, qiziqarli savollar, turli tanlovlar oʻtkazishga moʻljallangan.

Barcha videolar:
youtube.com/c/ZAKOVATTV

Sayt: zakovatklubi.uz
Download Telegram
794-савол
794-савол:
БУ шаҳардаги 136 метр баландликка эга Серро тепалиги пойтахтнинг деярли барча нуқтасидан жуда яхши кўринар экан.
Диққат савол! Суратда тасвирланган пойтахт номини ёзиб беринг!

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
794-савол:
БУ шаҳардаги 136 метр баландликка эга Серро тепалиги пойтахтнинг деярли барча нуқтасидан жуда яхши кўринар экан.
Диққат савол! Суратда тасвирланган пойтахт номини ёзиб беринг!

☝️ Жавоб: Монтевидео
Ҳисоб: Сан Фелипе и Сантяго де Монтевидео
Ҳисоб эмас: Уругвай пойтахти)
Изоҳ: Шаҳар номи испан тилидан “тоғни кўраяпман” деган маънони билдиради. Бу ерни биринчи кўрган денгизчилар ҳам балки шундай манзаранинг гувоҳи бўлишгандир.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
795-савол:
Хитой эртакларидан бирининг қаҳрамони, баҳайбат бургут қўйган тухумни синдириб қўяди. Натижада иккита объект – Cинхай ва ИКС пайдо бўлади.
Диққат савол! ИКСни ёзиб беринг!

☝️ Жавоб: Хуанхе дарёси
Ҳисоб: Сариқ дарё
Изоҳ: Оқиб чиққан тухумнинг оқи (КукунОр номи билан машҳур) Cинхай кўлига, сариғи эса Сариқ дарё – Хуанхега айланган.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1
797-савол:
“Нега Будданинг тасвирларида унинг ИКСлари ШУНДАЙ?” деган саволга жавоб - “Чунки Сиддхарта Гаутама ёшлигида бой бўлган”.
Диққат савол! ИКСлари ШУНДАЙ сўзлари билан алмаштирилган иккита сўзни ёзиб беринг.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
797-савол жавоби

☝️ Жавоб: Қулоқлари катта
Ҳисоб: Қулоқлари узун
Изоҳ: Будда қулоғининг солинчаклари, у тарки дунё қилишидан аввал таққан қимматбаҳо сирғалар оғирлигидан чўзилиб кетган. Саволнинг тузилиши сизга Қизил қалпоқчанинг бўрига берадиган саволларини эслатиши мумкин.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍2
«Талабалар кубоги-2018» ҳақида тушунтириш

Кўпчилик сўрамоқда, барча харажатлар Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан қопланади, дейилган, лекин жамоаларнинг турнирга келиши ва кетиши, меҳмонхона ҳамда овқатланиш харажатлари қай тартибда қопланади? Шу масала бўйича айрим тушунтиришларни бериб ўтмоқчимиз.

1. Транспорт масаласи

Самарқанд, Бухоро, Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридаги ОТМлардан бошқа барча ҳудудлардаги ОТМларнинг турнир ўтадиган жойга келиб-кетиши ташкилотчилар томонидан ташкил қилинади. Бунда ҳудуддаги иштирокчилар сонига қараб ёки автобус, ёки микроавтобус буюртма қилинган.

Мисол тариқасида айтадиган бўлсак, Андижон вилоятидан иштирок этувчи жамоалар 2 ноябрь куни соат 07:00 да Андижон давлат университети ёнидан Фарғона шаҳрига йўл олишади. Бунда ҳуддудаги бошқа ОТМ жамоалари айнан АДУ ёнида бўлишлари илтимос қилинади. Қайтишда ҳам айнан ўша автобус жамоаларни олиб қайтади.
Жамоалар поезд ёки бошқа транспорт воситалари учун мустақил харажат қилишлари талаб этилмайди.

Қайси вилоятда айни қайси вақтда жамоаларни олиб кетиш жадвали тез орада ушбу каналда тўлиқ эълон қилинади.

2. Меҳмонхона масаласи

Турнир давомида масофа узоқлигини инобатга олиб Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Сурхондарё ва Қашқадарё вилояти жамоалари учун Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида меҳмонхоналар аввалдан банд қилиб қўйилган.

Бунда Сурхондарё ва Қашқадарё вилояти жамоалари Самарқанд шаҳрига турнир ўтказилишидан 1 кун аввал, яъни 28 октябрь куни етиб келишади.

Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилояти жамоалари эса Бухоро шаҳрига 30 октябрь куни етиб келишади.

ОТМлар берган аризалар асосида талабалар учун Самарқанд шаҳрида “Малика Диёра” меҳмонхонаси, Бухоро шаҳрида “Гранд Бухоро” меҳмонхонасидан жой банд қилинган.

3. Овқатланиш масаласи

Турнир давомида тегишли тартибда нонушта, тушлик ва зарурият туғилганда кечки овқат ташкилотчилар томонидан ташкил қилинади.

Шунингдек, турнир ўтадиган Самарқанд, Бухоро ва Фарғона вилояти ҳокимликларининг ташаббуси ва кўмаги билан меҳмон талабалар учун диққатга сазовор жойларга экскурциялар ташкил қилиш ҳам режалаштирилмоқда.
798-савол
798-савол:
Интернетда Папербоё номи билан машҳур бўлган Лондонлик фотограф Рик Маккор турли бино ва иншоатларни, кадрга ҳар хил, қоғоздан қирқиб ясалган элементларни қўшган ҳолда суратга олади. Унинг ишларидан бир нечтасини тарқатма материалда кўришингиз мумкин. Фотографнинг суратларидан бири сиз кўриб турган сўнгги (ўнг тарафдаги) бино ёрдамида амалга оширилган.
Диққат савол! Оригинал суратда фотограф 1926 йилда туғилган қайси инсон қиёфасидан фойдаланган?

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1
798-савол жавоби

☝️ Жавоб: Мерилин Монро
Ҳисоб: Норма Жин Бейкер; Норма Жин Мортенсен (асл исми)
Изоҳ:

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
799-савол:
Франциянинг Перлат шаҳрида тимсоҳ ва бошқа ноёб рептилияларни кўпайтириш билан шуғулланувчи ферма бор экан. Буни қарангки, тимсоҳлар учун тропик иқлимдаги каби иссиқ сувни ферма ёнида жойлашган муассаса таъминлаб берар экан. Бундай муассалар сони бўйича Франция Европада биринчи ўринда туради.

Диққат савол! Сиз гап қандай муассаса ҳақида кетаётганини эмас, Ўзбекистонда бундай муассаса билан чамбарчас боғлиқ бўлган кўл номини айтинг.

☝️ Жавоб: Тўдакўл
Изоҳ: Ушбу ферма ёнида Атом электростанцияси жойлашган экан. Атом реакторларини совутиш тизимидан ҳосил бўладиган иссиқ сувдан фермадагилар фойдаланишган. Иссиққонли ҳисобланган жониворлар учун тропик иқлимни сунъий яратиш учун жуда кўп миқдорда иссиқ сув керак бўлади.
Ўзбекистонда қурилиши режалаштирилаётган илк АЭС айнан Тўдакўл ёнида бўлиши маълум қилинди.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
800-савол
800-савол:
Мазкур стуллар номида қандай фамилияни учратиш мумкин?

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1
800-савол:
Мазкур стуллар номида қандай фамилияни учратиш мумкин?

☝️ Жавоб: Монгольфье
Ҳисоб: Монгольфьер
Изоҳ: Эътибор берган бўлсангиз, стулларнинг суянчиқлари ҳаво шари кўринишига ўхшаб кетади. Бундай дизайнга эга стуллар 18-19 – асрларда машҳур бўлган ва ҳаво шари ихтирочилари ака-ука Монгольфьелар шарафига номланган. Расмда ҳам атайин битта эмас, жуфт стуллар кўрсатилган.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
801-савол:
Қадимги русда қизлар бўлажак турмуш ўтоғининг ким бўлиши устида фол очишган. Бундай фоллардан бирида хўроздан фойдаланишган. Улар хўрознинг олдига дон, танга, кўзгу ва сув қўйишган. Агар хўроз дон ва тангаларни чўқилай бошласа, демак куёв бой бўлади. Агар хўроз сув ичса куёв ичадиган, пиёниста бўлади.
Диққат, савол: Агар хўроз кўзгуга талпинса, бу нимани англатган?

☝️ Жавоб: Хўроз кўзгуга талпинса куёв чиройли, келишган бўлади.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍2