Zakovat intellektual klubi
31.9K subscribers
12.9K photos
2.01K videos
137 files
6.77K links
RASMIY KANAL. "Zakovat" Intellektual klubiga oid yangiliklar, qiziqarli savollar, turli tanlovlar oʻtkazishga moʻljallangan.

Barcha videolar:
youtube.com/c/ZAKOVATTV

Sayt: zakovatklubi.uz
Download Telegram
Бухоро шаҳрида «Талабалар кубоги-2018» турнирига старт берилди. Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятидан 15 та жамоа Италия йўлида куч синашмоқда.
Лепота! Жуда гўзал манзара!
«Бир ёқадан бош чиқариб» иборасининг «Заковатча» кўриниши.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ғалаба қувончи!

«Заковат» айни мана шундай завқли онлари билан ҳам қадрли!

«Талабалар кубоги-2018» Бухоро шаҳридаги саралаш босқичи.
👍1👎1
Сўровнома натижалари ҳақиқатга унча мос келмади :) Бухоро жамоалари кучли тўртталикка ҳам кира олишмади. Эҳ, «Заковат»да республикани титратган аввалги БухДУ қани энди?
«Талабалар кубоги-2018»нинг Бухоро шаҳридаги минтақавий саралаш турнирида қуйидаги жамолар ғолибликни қўлга киритди ва Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди:

1-ўрин: Қорақалпоқ давлат университети
2-ўрин: Урганч давлат универститети
3-ўрин: Нукус давлат педагогика институти

Энди улар республикада ғолиблик учун 16 ноябрь куни бошқа минтақа ғолиблари билан куч синашади.
Водийлик талабалар диққатига!

Эртага Фарғона, Андижон ва Наманган вилояти жамоалари «Талабалар кубоги-2018» минтақавий саралаш босқичида иштирок этади.

Тадбир Фарғона шаҳридаги «Тожмаҳал» ресторанида соат 9:00 да бошланади.

Андижон вилояти жамоаларини олиб кетиш учун автобус Андижон давлат университети олдидан соат 7:00 да жўнайди. Қолган 3 та ОТМ вакиллари ҳам АДУ ёнида бўлишлари илтимос қилинади.

Наманган вилояти жамоаларини олиб кетиш учун автобус Наманган давлат университети олдидан соат 7:00 да жўнайди. Қолган 2 та ОТМ вакиллари ҳам НамДУ ёнида бўлишлари илтимос қилинади.

Барчага омад тилаймиз!
👍1
Бухоро шаҳрида бўлиб ўтган минтақавий саралаш босқичи ғолиблари
Эртага водий жамоалари билимда куч синашади. Сизнингча, Фарғонадаги минтақавий саралашда қайси вилоят жамоаси ғолиб бўлади?
anonymous poll

Фарғона – 337
👍👍👍👍👍👍👍 46%

Андижон – 237
👍👍👍👍👍 32%

Наманган – 162
👍👍👍 22%

👥 736 people voted so far.
Фарғона шаҳрида «Заковат» бўйича «Талабалар кубоги-2018» турнирига старт берилди. Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидан 11 та жамоа Италия йўлида куч синашмоқда.
2-турдан кейинги вазият. Яна 12 та саволдан кейин натижалар маълум бўлади.
«Талабалар кубоги-2018»нинг Фарғона шаҳридаги минтақавий саралаш турнирида қуйидаги жамолар ғолибликни қўлга киритди ва Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди:

1-ўрин: Андижон давлат университети
2-ўрин: ТАТУ Фарғона филиали
3-ўрин: Фарғона давлат университети

Энди улар республикада ғолиблик учун 16 ноябрь куни бошқа минтақа ғолиблари билан куч синашади.
Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилояти жамоалари диққатига!

Тошкент шаҳридаги саралаш босқичи 4 ноябрь, якшанба куни, соат 9:00да «Le Royal Palace» ресторанида бўлиб ўтади.

Мўлжал: Олой бозори
Тошкент шаҳрида «Заковат» бўйича «Талабалар кубоги-2018» турнирига старт берилди. Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятларидан 35 та жамоа Италия йўлида куч синашмоқда.
Zakovat intellektual klubi pinned ««Талабалар кубоги-2018»нинг Фарғона шаҳридаги минтақавий саралаш турнирида қуйидаги жамолар ғолибликни қўлга киритди ва Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди: 1-ўрин: Андижон давлат университети 2-ўрин: ТАТУ Фарғона филиали 3-ўрин: Фарғона давлат…»
«Талабалар кубоги-2018»нинг Тошкент шаҳридаги минтақавий саралаш турнирида қуйидаги жамолар ғолибликни қўлга киритди ва Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди:

1-ўрин: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети
2-ўрин: Тошкент давлат юридик университети
3-ўрин: Тошкент тиббиёт академияси
4-ўрин: Тошкент молия институти
5-ўрин: Тошкент давлат техника университети
6-ўрин: Тошкент педиатрия тиббиёт институти

Энди улар республикада ғолиблик учун 16 ноябрь куни бошқа минтақа ғолиблари билан куч синашади.
16 ноябрь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган «Талабалар кубоги-2018» турнирининг финал босқичида қуйидаги ОТМ жамоалари иштирок этади:

1. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети
2. Андижон давлат университети
3. Қорақалпоқ давлат университети
4. Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти
5. Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиали
6. Тошкент давлат юридик университети
7. Урганч давлат университети
8. Нукус давлат педагогика институти
9. Самарқанд ветеринария медицинаси институти
10. Самарқанд давлат университети
11. Тошкент тиббиёт академияси
12. Фарғона давлат университети
13. Тошкент молия институти
14. Тошкент давлат техника университети
15. Тошкент педиатрия тиббиёт институти

Ғолиб жамоа Италиянинг Турин шаҳрига 1 ҳафталик ўқув семинарида иштирок этади, шунингдек янги йил арафасида «Заковат» интеллектуал кўрсатувининг телевизион версиясида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Барча жамоаларга омад тилаймиз!
Хабарингиз бор, 16 ноябрь куни «Талабалар кубоги-2018» турнирининг финал босқичи бўлиб ўтади ва унда юртимизнинг турли чеккаларидан 15 та ОТМ жамоалари билимда ўзаро куч синашади.

Шунга кўра, финалчиларга айрим эслатмаларни айтиб ўтмоқчи эдик:

1️⃣ Финал ўйини 16 ноябрь куни соат 09:00 да "Жозиба" ресторанида (Олмазор тумани, Сағбон кўчаси) бўлиб ўтади.

2️⃣ Финал жамоалари ўзларининг алоҳида бир хил формаларига эга бўлиши тавсия этилади. Форма турли кўринишда бўлиши мумкин (футболка, кўйлак, костюм ёки бир хил шарф ва ҳ.к.). Бу жамоаларнинг ўзи учун ҳам фойдали бўлар эди, ТВга сёъмкага ҳам чиройли чиқарди.

3️⃣ Вилоятлардан келувчилар Тошкент шаҳрига бир кун олдин поезд орқали етиб келишади. Уларни вокзалда транспорт кутиб олади ва меҳмонхонагача кузатиб боради. Барча жамоалар финал ўтган куни кечки рейсларда ортга қайтиб кетишади.

4️⃣ Финал ҳақида ОТМларга алоҳида қўшимча хат чиқарилмайди. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг аввалги хати ва турнир Низомидаги қоидалар иштирокчиларни финалда иштироки учун асос ҳисобланади. Сабаби саралаш босқичидан ўтганлар Тошкент шаҳрида финал ўйинида иштирок этиши қайд этилган.

5️⃣ Ҳозирча шулар. Барчага омад тилаймиз.
👍1
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидан 3 та жамоа Тошкент шаҳри томон билимлар жангида беллашиш учун йўлга тушишди. Сафарлари бехатар бўлсин, илоҳим.