Zakovat intellektual klubi
31.8K subscribers
12.9K photos
2.01K videos
137 files
6.77K links
RASMIY KANAL. "Zakovat" Intellektual klubiga oid yangiliklar, qiziqarli savollar, turli tanlovlar oʻtkazishga moʻljallangan.

Barcha videolar:
youtube.com/c/ZAKOVATTV

Sayt: zakovatklubi.uz
Download Telegram
«Талабалар кубоги» турнирида ўйналган саволларни ушбу каналда ҳам бериб борилишини истайсизми?
Талаб ва истакларни инобатга олиб, бугундан бошлаб ушбу каналда «Талабалар кубоги» турнирида ўйналган саволлар бериб борилади.
Саволлар берилгунга қадар фотосуратларга муҳрларган ФИНАЛдаги айрим лаҳзалар билан ўртоқлашмоқчимиз.

"Эҳ, нималар қилиб қўйдинг, Нортой" деган жойидан 😂
1-ўрин: Тошкент педиатрия тиббиёт институти
802-савол:
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 154-моддасига биноан, ҳар бир ходим бажарган иши учун белгиланган иш ҳақи олиши кафолатлаб қўйилган. Қилган меҳнати учун ойлик олмайдиган ходимлар деярли учрамаса керак. Буни қарангки, Британия музейида 6 нафар ана шундай ходим бор экан. Улар ҳеч қачон маош олишмайди, лекин доим қорни тўқ ва мамнун ҳолда юришади. Ушбу ходимларнинг асосий вазифаси музей экспонатларини УЛАРдан ҳимоя қилиш. Диққат савол, нималардан ҳимоя қилишини 1 дақиқадан кейин ёзиб беринг.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида

☝️ Жавоб: сичқон ёки каламушлар
Изоҳ: Британия музейида 6 нафар мушуклар расман ишлашади.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
803-савол:
Брунейда бу мақсадда асосан пластик хомашёдан фойдаланишади. 1917 йилдан 1924 йилгача Хивада ипакдан яратилган нусхалар ҳозирда коллекционерлар тарафидан юқори баҳоланади. Унинг қадимги расмий варианти Хитойда мил. авв. 812 йилга тўғри келган. Энг каттаси эса, Венгрияда, 1946 йили яратилган бўлиб, адопенгё деб номланган. Диққат савол, гап нима ҳақида кетмоқда?

☝️ Жавоб: Банкнота, пул

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
804-савол:
19 аср охирларида бир саноатчи Бухоро амирлиги ҳудудида нефть қидириш бўйича ишларни олиб боришга амир рухсатини сўрайди. Бироқ амирга нефть керак бўлмаган ва рад жавобини беради. Бироқ саноатчи чўлда УНИ топганлиги ҳақидаги хабарни айтгандан кейингина, амир қидирув ишларига рухсат беради. Диққат савол, саноатчи нимани топганлиги амирни қувонтирган?

☝️ Жавоб: Чучук сув манбаи

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍2
805-савол:
Қадимги Бобил руҳонийлари оддий одамлар ўта ақлли бўлиб кетишидан қўрқиб, уни истеъмол қилишни ман қилишган. Афлотун (Платон) фикрича, у ҳаракатлана олган ва унинг мияси бор деб ҳисоблаган.
Диққат савол! Гап нима ҳақида кетмоқда?

☝️ Жавоб: Ёнғоқ.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1
806-савол:
Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларнинг 65% ида хаёлий дўсти бўлар экан. Мазкур синдром номида скандинав адабиёти қаҳрамонини учратишимиз мумкин. Диққат савол! Бир дақиқадан сўнг ушбу қаҳрамоннинг ФАМИЛИЯсини ёзиб беринг.

☝️ Жавоб: Карлсон
Изоҳ: Карлсон - швед ёзувчиси Астрид Линдгрен қаҳрамони.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
«Талабалар кубоги» финалида олинган суратларни қуйидаги линк орқали кўришингиз мумкин. Барчаси сифатли ва йирик ҳажмда. Иштирокчилар ўзлари учун эсдалик сифатида кўчириб олишлари, чоп этишлари мумкин.

Жами 157 та сурат.

👉 https://yadi.sk/a/z38K-VlpOfRscQ
807-савол:
АҚШда фуқаролар уруши даврида бу кимёвий бирикмани ишлаб чиқарадиган заводларни эгаллаб олиш учун бутун бошли жанглар олиб борилган. Жанубликлар ҳатто бундай завод ишчиларини армияга сафарбарликдан озод қилишган. Бугунги кунда бу бирикма ҳамма жойларда кенг ишлатилганлиги туфайли, стратегик аҳамиятини йўқотган. Агар Сиз ушбу кимёвий бирикмани топган бўлсангиз, унда юртимиздаги бир шаҳар номини ҳам осонгина топа оласиз.
Диққат савол! Кимёвий бирикма номи билан чамбарчас боғлиқ бўлган Ўзбекистондаги шаҳар номини ёзиб беринг.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
807-савол:
АҚШда фуқаролар уруши даврида бу кимёвий бирикмани ишлаб чиқарадиган заводларни эгаллаб олиш учун бутун бошли жанглар олиб борилган. Жанубликлар ҳатто бундай завод ишчиларини армияга сафарбарликдан озод қилишган. Бугунги кунда бу бирикма ҳамма жойларда кенг ишлатилганлиги туфайли, стратегик аҳамиятини йўқотган. Агар Сиз ушбу кимёвий бирикмани топган бўлсангиз, унда юртимиздаги бир шаҳар номини ҳам осонгина топа оласиз.
Диққат савол! Кимёвий бирикма номи билан чамбарчас боғлиқ бўлган Ўзбекистондаги шаҳар номини ёзиб беринг.

☝️ Жавоб: Наманган.
Изоҳ: Бу бирикма натрий хлор, яъни туз эди. Музлатгичлар ихтиро қилинмаган даврларда туз маҳсулотларни консервация қилишда ҳамда чарм-терига ишлов беришда жуда муҳим восита ҳисобланган. Наманган шаҳри эса – “Намак кони”, яъни туз кони деган маънони беради.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1
808-савол:
Агар кўрган бўлсангиз кемаларнинг ён қисмига чизиқ чизилган бўлади. “Waterline” (ватерлайн) деб аталадиган бу чизиқ кеманинг сувга шунғиш рухсат қилинган даражасини билдиради. Турли кенгликларда сузадиган баъзи кемалар бортида эса иккитадан шундай чизиғи бўлади. Уларнинг ҳар иккиси керак ва турли вақтларда ишлатилади. Океанда сузадиган кемалар учун иккита чизиқлар нима учун керак?