Zakovat intellektual klubi
31.8K subscribers
12.9K photos
2.01K videos
137 files
6.77K links
RASMIY KANAL. "Zakovat" Intellektual klubiga oid yangiliklar, qiziqarli savollar, turli tanlovlar oʻtkazishga moʻljallangan.

Barcha videolar:
youtube.com/c/ZAKOVATTV

Sayt: zakovatklubi.uz
Download Telegram
845-савол:
Ўрта асрларда бирор айб иш қилган рицар ундан маҳрум қилиниши мумкин бўлган. Рицар айбининг оғир-енгиллигига қараб битта, иккита, ҳатто ҳаммасидан маҳрум қилишлари мумкин бўлган. Усиз юриш рицарга нафақат ноқулай, балки шармандалик ҳисобланган. Диққат савол, рицарлар айби учун нимадан маҳрум қилинган?

☝️ Жавоб: Отининг тақасидан.
Изоҳ: Тақаланмаган отда юриш ноқулай ва шармандалик ҳисобланган. Жазо тариқасидан отнинг тақалари олиб қўйилиши мумкин бўлган.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1
846-савол:
Тарихчиларнинг ёзишича, бетоблиги туфайли Альпен қишлоғида қолган Аристодем, Фессалияга чопар сифатида юборилган Пантит ўз уйига қайтишгач ҳамюртлари томонидан иснодга қолишган. Натижада улардан бири ўзини осган, иккинчиси эса Платея жангида мардановор ҳалок бўлиб айбини ювган. Диққат савол, улар қаердан ўз уйларига қайтиб келишган эди?

☝️ Жавоб: Фермопиль шаҳридан.
Ҳисоб: Фермопиль жангидан
Изоҳ: Бу инсонлар милоддан аввалги 480 йилдаги 300 нафар спарталик ҳалок бўлган афсонавий жангида маълум сабабларга кўра иштирок эта олмаган. Спарталикларда жангда иштирок этмаслик ҳар қандай сабаб бўлишига қарамай шармандали ҳолат ҳисобланган.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
❤1
847-савол:
Ҳали электрон алоқа воситалари пайдо бўлмаган пайтларда АҚШ почталарида узундан узоқ навбатлар бўлган. Мижозлар узоқ кутишга мажбур бўлишган, асабийлашиш, хизмат кўрсатиш секинлигидан шикоятлар кўп бўлган. АҚШ почтаси шикоятларни ҳал қилишга уддабуронлик билан ёндашади. Айтингчи, АҚШ почта бўлимларида қандай ўзгартириш киритилган?

☝️ Жавоб: Соатлар олиб ташланган.
Изоҳ: Навбатда турган кишилар асабий ҳолатда соатга қарашган, шикоят қилишган.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
848-савол:
Шоҳ ва ҳукмдорлар кийиб юрган зарҳал чопонни кўз олдингизга келтиринг. XI асрда Салжуқийлар давлати ҳукмдори бўлган Насриддинхон зар ва қимматбаҳо тошлар билан безатилган ана шундай чопонларнинг бир нечтасини устма-уст кийиб юрган. Баъзида чопонларнинг сони 7 тагача бўлган. Диққат савол, Насриддинхоннинг саройи жойлашган Самарқанд об-ҳавоси унчалик совуқ бўлмаса ҳам, ҳукмдор нима учун бундай кийиниб юрганини бир дақиқадан кейин ёзиб беринг.

☝️ Жавоб: Ўша пайтларда шоҳлар одамларга тўн совға қилиши урф бўлган.
Изоҳ: Ҳукмдор кун давомида йўл-йўлакай бир нечта тўнларини ечиб, совға қилиб кетаверган.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1
849-савол:
Катализатор нималигини биласизларми? Бу кимёвий реакцияни тезлаштирувчи, лекин ўзи унда иштирок этмайдиган модда. Хитой тилида бир фаолият билан шуғулланувчи аёлларни ифодалайдиган иеороглифдан катализатор сўзини ифодалашда ҳам фойдаланишар экан. Диққат савол, ўша аёллар шуғулланадиган ишни топинг?

☝️ Жавоб: Совчилик.
Изоҳ: Ўзи тўйда иштирок этмасада, ёшларни бир-бирларини топишида ёрдам беради.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
850-савол:
Сандиқча ичидагининг ихтирочиси амалий санъат Академиясида интерьер дизайни бўйича дарс берган. Талабаларга уч ўлчамли геометрияни тушунтиришни ҳеч уддасидан чиқа олмагач, сандиқча ичидагини ўйлаб топади.
Диққат савол! Бир дақиқадан кейин сандиқча ичида нима борлигини ёзиб беринг!

☝️ Жавоб: Кубик-рубик

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1
851-савол:
Самарқандлик машҳур морбоз Алишер Ярматов ўз китобида шақилдоқ илон ва кобрани уларнинг бир хусусияти сабабли «мард илон» деб атайди.
Диққат савол! Қандай хусусияти сабабли?

☝️ Жавоб: Зимдан ҳужум қилмайди
Ҳисоб: Ҳужум қилишдан олдин огоҳлантиради ва бошқа маъно жиҳатдан тўғри жавоблар ҳам олинади.
Изоҳ: Одам ёки бошқа душмани келаётганда овоз билан ёки гавдасини кўтариб ўзи ҳақида огоҳлантиради

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍3
852-савол:
IX асрга оид араб математик жумбоғида подадаги ҳайвонларда бошлар сони 100 та, улар сони эса 130 та, дейилади.
Диққат савол. УЛАР сўзи билан алмаштирилган сўзни ёзиб беринг.

☝️ Жавоб: Ўркач.
Изоҳ: Бу топшириқ араб олимлар қаламига мансуб, у даврда Европада илм билан унчалик қизиқишмаган. Қийналмаслигиз учун подада 70 та 1 ўркачли ва 30 та 2 ўркачли туялар бўлган.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
853-савол:
Сурхондарё вилоятининг жануби-ғарбида жойлашган Айрибобо тоғи 2 та чўққига эга. Афсонага кўра бунга сабаб, тоғга туб қисми тегиб кетган ва чўққиларини тенг 2 қисмга ажратиб юборган ИКС бўлган. ИКСни 2 сўз билан ёзиб беринг.

☝️ Жавоб: Нуҳ кемаси

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍3
854-савол:
2006 йилги Жаҳон чемпионатида Германия терма жамоаси мураббийси Шарқий Европа жамоаларидан бири билан учрашувдан олдин Мирослав Клозе ва Лукас Подольскийлардан мамлакат чемпионатида рақибларини чалғитиш учун қиладиган ишини қилмасликни талаб қилади. Диққат савол, мураббий ҳужумчилардан ўша ўйинда нима қилмасликни талаб қилган?

Талабалар учун ❄️ қишки таътил ☃️ кунлари қачон бошланиши ва қачон тугаши маълум қилинди.
854-савол:
2006 йилги Жаҳон чемпионатида Германия терма жамоаси мураббийси Шарқий Европа жамоаларидан бири билан учрашувдан олдин Мирослав Клозе ва Лукас Подольскийлардан мамлакат чемпионатида рақибларини чалғитиш учун қиладиган ишини қилмасликни талаб қилади. Диққат савол, мураббий ҳужумчилардан ўша ўйинда нима қилмасликни талаб қилган?

☝️ Жавоб: Поляк тилида гапириш.
Ҳисоб: Она тилида гапириш.
Изоҳ: Клозе ва Подольскилар этник поляклар. Поляк тилида гаплашиш уларга мамлакат чемпионатида рақиблари уларнинг режаларини тушунмаслиги учун ўзаро гаплашишда қулай бўлган. Лекин Польша билан учрашувда ундан фойдалана олишолмасди.

👍3❤1