Zakovat intellektual klubi
31.9K subscribers
12.9K photos
2.01K videos
137 files
6.76K links
RASMIY KANAL. "Zakovat" Intellektual klubiga oid yangiliklar, qiziqarli savollar, turli tanlovlar oʻtkazishga moʻljallangan.

Barcha videolar:
youtube.com/c/ZAKOVATTV

Sayt: zakovatklubi.uz
Download Telegram
857-савол:
Санскрит – Ҳиндистонда тарқалган қадимий адабий тил, у жуда мураккаб ва тармоқланган грамматикага эга бўлган.
Диққат савол. Санскрит тилида “мукаммал” деб ёзиб беринг?

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида

☝️ Жавоб: Санскрит

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
858-савол:
Воқеа эрамиздан аввалги биринчи минг йилликда бўлган. Бобилдаги Ниневия шаҳри атрофида ёнғин чиқади. Бор йўғи битта уй ёнган. Уйнинг эгаси етиб келганида аланга уйнинг деворлари ва томини қамраб олган эди. Қўшнилари ўтни ўчириш учун сув сепишмоқчи бўлишади, лекин хонадон эгаси улардан бундай қилмасликни ёлвориб сўрайди, чунки қўшнилар унинг энг қиммат бойликларига зарар етказиб қўйиши мумкин эди. Диққат савол, уйда қандай бойлик сақланарди?

☝️ Жавоб: Китоблар.
Ҳисоб: лой тахтачалар
Изоҳ: Қизиб турган сопол тахтачалар сувдан ёрилиб кетиши мумкин эди.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1
859-савол:
ТАРҚАТМА МАТЕРИАЛ.

Konigsbuch
Liber regum

Х асрга оид бу асар номининг бошқа тилларга таржималари орасида "Konigsbuch" кЁнигсбух ва "Liber regum" лИбер рЕгум деган вариантларни ҳам кўриш мумкин.
Диққат савол! Мазкур асарни биз билган номини ёзиб беринг.

☝️ Жавоб: "Шоҳнома"
Изоҳ: Фирдавсийнинг мазкур асари номини "Шоҳлар китоби" деб таржима қилиш мумкин. Сиз кўриб турган таржималар ҳам немис ва лотин тилларида шу маънони беради.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍2
860-савол:
ВиктОр ГюгОнинг фикрини эшитинг: "Инсоният билиш, фикрлаш ва орзу қилиш имконини берувчи учта калитга эга. Булар рақамлар, ҳарфлар ва ... "
Диққат савол! ГюгО айтган учинчи калитни ёзиб беринг?

☝️ Жавоб: Мусиқий ноталар
Изоҳ: ГюгО фикрига кўра барча нарсани рақамларда таърифлаш ва билиш мумкин, китоблар ҳарфлардан таркиб топади ва бизни фикрлашга ўргатади, мусиқа эса орзу қилиш жараёнига тенглаштирилмоқда ва у ноталардан ташкил топади.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
❤1
861-савол:
1909 йилгача инглиз футболида бир қоида амал қилган. Қоидага кўра, агар майдонда бу нарса ётса, ҳакам дарров ўйинни тўхтатган. Ҳакам ўйинни тўхтатмаса, хато қилиши ва футболчилар томонидан қўл билан ўйналган ҳолатда чалғиши мумкин бўлган. Диққат савол, ҳакам майдонда нима ётганини кўрса, дарров ўйин тўхтатган?

☝️ Жавоб: Кепка.
Изоҳ: 1909 йилгача дарвозабонлар ўйинчилар билан бир хил формада ўйинга тушишган. Уни ажратиб турувчи ягона атрибут бу унинг бош кийими – кепка бўлган. Агар бош кийими бўлмаса ҳакамлар ким дарвозабонлигини аниқлашда қийналишган.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍2❤1
862-савол:
“Дреднаут” кемаси катта тезликда ҳаракатлана олган ва шу билан бирга 10та йирик замбараклардан тўп отиш имкониятига эга бўлган. Кемага таъриф берар экан, бир тарихчи Луисвилл шаҳридан бўлган Олимпиада чемпионининг машҳур жумласини эсга олади.
Диққат савол. Биз сиздан жумлани эмас, ўша спортчи кимлигини ёзиб беришингизни сўраймиз.

☝️ Жавоб: Муҳаммад Али
Ҳисоб: Кассиус Клей
Изоҳ: Капалакдек учиб, аридай чақади.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1
863-савол:
"hanabi" ханАби сўзи япон тилидан "оловли гул" маъносини англатади.
Диққат савол! Бир дақиқадан сўнг японлар нимани "hanabi" ханАби деб аташларини ёзиб беринг.

☝️ Жавоб: Фейерверк
Ҳисоб: Мушак; салют

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1
864-савол:
Нью-Йорк шаҳри мэриясида Лидия Каллис исмли аёл ишлайди. Ишга у одатда қора ёки тўқ рангли кийимларда келади, билакузук ва йирик узукларни тақмасликка ҳаракат қилади, фақат шаффоф тирноқ бўёғидан фойдаланади.
Диққат савол! Лидия Каллис ким бўлиб ишлайди?

☝️ Жавоб: Сурдотаржимон
Ҳисоб: Кар-соқовлар тили таржимони
Изоҳ: Қора фонда қўллар яҳши кўринади, ортиқча деталлар эса томошабинни чалғитиши мумкин.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍2
865-савол:
Девонширлик бўлган бир хоним, денгиз бўйлаб саёҳатларни оғир кечирган. Шу сабабли у одатда бошқа транспорт туридан фойдаланишга ҳаракат қилган. Шу жумладан, хонимни кўпинча ИКСда кўриш мумкин бўлган.
Диққат савол. ИКСни 2 сўз билан ёзиб беринг?

☝️ Жавоб: “Шарқий экспресс”
Изоҳ: Гап Агата Кристи ҳақида кетмоқда эди.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍3
866-савол:
“Ажойиб инсонлар ҳаёти” (“Жизнь Замечательных Людей”) китоблар сериясининг катта қисмида, одатга кўра китоб номида исм ва фамилия ёзилган. Михаил Филиннинг 18 асрда яшаган оддий аёл ҳақидаги китобида эса китоб номида исми ва шарифи (отчество) келтирилган холос. Диққат савол, китоб кимнинг ҳаёти тўғрисида ёзилганини топинг.

☝️ Жавоб: Арина Родионовна.
Изоҳ: Пушкиннинг энагаси.