Zakovat intellektual klubi
31.9K subscribers
12.9K photos
2.01K videos
137 files
6.76K links
RASMIY KANAL. "Zakovat" Intellektual klubiga oid yangiliklar, qiziqarli savollar, turli tanlovlar oʻtkazishga moʻljallangan.

Barcha videolar:
youtube.com/c/ZAKOVATTV

Sayt: zakovatklubi.uz
Download Telegram
864-савол:
Нью-Йорк шаҳри мэриясида Лидия Каллис исмли аёл ишлайди. Ишга у одатда қора ёки тўқ рангли кийимларда келади, билакузук ва йирик узукларни тақмасликка ҳаракат қилади, фақат шаффоф тирноқ бўёғидан фойдаланади.
Диққат савол! Лидия Каллис ким бўлиб ишлайди?

☝️ Жавоб: Сурдотаржимон
Ҳисоб: Кар-соқовлар тили таржимони
Изоҳ: Қора фонда қўллар яҳши кўринади, ортиқча деталлар эса томошабинни чалғитиши мумкин.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍2
865-савол:
Девонширлик бўлган бир хоним, денгиз бўйлаб саёҳатларни оғир кечирган. Шу сабабли у одатда бошқа транспорт туридан фойдаланишга ҳаракат қилган. Шу жумладан, хонимни кўпинча ИКСда кўриш мумкин бўлган.
Диққат савол. ИКСни 2 сўз билан ёзиб беринг?

☝️ Жавоб: “Шарқий экспресс”
Изоҳ: Гап Агата Кристи ҳақида кетмоқда эди.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍3
866-савол:
“Ажойиб инсонлар ҳаёти” (“Жизнь Замечательных Людей”) китоблар сериясининг катта қисмида, одатга кўра китоб номида исм ва фамилия ёзилган. Михаил Филиннинг 18 асрда яшаган оддий аёл ҳақидаги китобида эса китоб номида исми ва шарифи (отчество) келтирилган холос. Диққат савол, китоб кимнинг ҳаёти тўғрисида ёзилганини топинг.

☝️ Жавоб: Арина Родионовна.
Изоҳ: Пушкиннинг энагаси.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1
867-савол:
Рус императори Николай I анча хасис бўлишига қарамай, 30 йил давомида сарой хизматкорларининг маошини инфляция муносабати билан доимий ошириб борган. Бироқ саройдаги бир хизмат кўрсатувчининг маоши йиллар давомида оширилиш ўрнига, аксинча вақти-вақти билан камайтирилиб борилган. Диққат савол, унинг касбини ёзиб беринг.

☝️ Жавоб: Сартарош.
Изоҳ: Император йиллар ўтгани сари қариб, сочи тўкилиб камайиб борган. Бу эса сартарошга кам иш қолдирган.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍3
868-савол:
Дениел Кизнинг "Элджернонга аталган гуллар" номли қиссаси, содир бўлаётган воқеалар ҳақидаги ҳисобот кўринишида, ақли заиф бўлган Чарли исмли йигит номидан ҳикоя қилинади. Сюжетга кўра миясидаги мукаммал операциядан сўнг Чарлининг ақлий лаёқати тикланади. Унинг интеллектуал қобилияти ошиб боргани сайин, китобда аста-секин УЛАР йўқолиб боради ва қиссанинг стилистикаси ҳам мураккаблашади. Умид қиламизки, жавоб варақаларингизда УЛАРНИ учратмаймиз.
Диққат савол! УЛАР нима эканлигини ёзиб беринг.

☝️ Жавоб: Орфографик хатолар
Ҳисоб: Имловий хатолар; пунктуацион хатолар; тиниш белгиларига оид хатолар; хатолар

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1
869-савол:
Бобурийлардан бўлган Акбар ўз давлатини бирлаштириш мақсадида кўплаб ислоҳотлар ўтказган. Шулардан бирида у ўзининг узоқ қариндоши бўлган машҳур шахснинг илмий ишларидан фойдаланган. Диққат савол, бу ислоҳот натижасида Акбарнинг давлатида янги нима яратилган?

☝️ Жавоб: Янги тақвим.
Ҳисоб: Календарь.
Изоҳ: Улуғбекнинг илмий ишларига асосланиб ягона тақвим ишлаб чиқилганидан кейин, мамлакатнинг турли ерларида амал қилган турлича тақвимларга барҳам берилган.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1🥰1
870-савол:
«Кока-Кола», «Apple» каби йирик компаниялар ҳар бир ДАҚИҚАДА бир неча минг АҚШ доллари миқдорида даромад кўришар экан. «Патек Филипп», «Тиссот», «Ролекс» каби компанияларнинг маҳсулотлари нархи эса бир неча миллион АҚШ долларигача бориши мумкин. Диққат, кутилмаган савол! Айтингчи, Дейл Карнеги КИМНИНГ автобиографиясини «энг қизиқарли умр ҳикояси» сифатида ўқишни таклиф қилган?

👏1

☝️ Жавоб: Бенджамин Франклин
Изоҳ: Бенджамин Франклиннинг «Вақт бу – пул» ибораси машҳур. Юқорида келтирилган фактлар хам шу иборани эслатиши керак эди. «Патек Филипп», «Тиссот», «Ролекс» компаниялари қўл соатлари ишлаб чиқарувчи компаниялар ҳисобланишади, шу сабабли уларни "вақтдан пул қилишади" деб айтишимиз мумкин. Саволда АҚШ долларининг тилга олиниши бежиз эмас, биласиз Бенджамин Франклин 100 долларлик купюрада тасвирланган.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍3
871-савол:
ХII асрга оид машҳур асар номининг бошқа таржималаридан бирида “рыцарь” ҳамда “қоплон” тилга олинган.
Диққат савол! Сўз қайси асар ҳақида кетаётганлигини топган бўлсангиз, унинг муаллифи кимлигини ёзиб беринг.

☝️ Жавоб: Шота Руставели
Изоҳ: Асар “Йўлбарс терисини ёпинган паҳлавон”.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1
872-савол
👍1
872-савол:
Диққат, саволда БУ ИШНИ ҚИЛИШ сўзлари алмаштирилган.
Қаршингиздаги ит зоти венгер овчаркаси бўлиб, мазкур итдан асосан бир мақсадда фойдаланишади. Ташқи кўриниши туфайли унга БУ ИШНИ ҚИЛИШ жуда осон ва бу ўз вазифасини бажариш мобайнида қўл келади. БУ ИШНИ ҚИЛИШ орқали машҳур афсонавий қаҳрамон қочишнинг уддасидан чиққан.
Диққат савол! Ўша қаҳрамон кимлигини ёзиб беринг.

☝️ Жавоб: Одиссей
Ҳисоб: Улисс
Изоҳ: БУ ИШНИ ҚИЛИШ - қўйлар подасида яшириниш. Венгер овчаркаси юнги қўйлар подаси орасида яхши маскировка бўлиб хизмат қилади, шу сабабли ундан чўпон ити сифатида кенг фойдаланишади. Одиссей эса қўй терисини ёпиниб, қўйлар подасида яширинган ҳолда циклопдан қочишни уддасидан чиққан.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍2
873-савол:
РобЕр СабатьЕнинг романида Париж кўчаларидан бирида осиб қўйилган ИКС тилга олинади. Мазкур ИКСда бир неча ёзувлар бўлиб, энг пастроқдаги ёзувлардан бири “Москва, 1812” эди, юқорироқда эса “Суматра”, “Сенегал”, “Цейлон” каби ёзувларни кўриш мумкин эди. ИКС ҳозир сандиқчанинг ичида.
Диққат савол! ИКСни келиб чиқиши юнонча бўлган сўз билан ёзиб беринг.

☝️ Жавоб: Термометр