Zakovat intellektual klubi
31.9K subscribers
12.9K photos
2.01K videos
137 files
6.76K links
RASMIY KANAL. "Zakovat" Intellektual klubiga oid yangiliklar, qiziqarli savollar, turli tanlovlar oʻtkazishga moʻljallangan.

Barcha videolar:
youtube.com/c/ZAKOVATTV

Sayt: zakovatklubi.uz
Download Telegram
895-савол:
Сиз кўриб турган хужжат "round-robin" рАунд-робин петицияси деб номланади. Бу кўринишдаги петиция ҳужжатларидан, яъни жамоавий аризалардан 17-18 асрларда Францияда, кейинчалик АҚШда кенг фойдаланилган.
Диққат савол: Нима мақсадда бундай петицияларда имзолар кетма-кет ёки устма-уст эмас, балки айлана шаклида қўйилган?

☝️ Жавоб: Ҳукумат ҳужжат кимнинг ташаббуси билан тузилганлигини аниқлай олмаслиги ва жазолай олмаслиги учун.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
896-савол:
Бир пайтлар Хитойда уларнинг сони 24 мингта бўлган. Ҳисоб-китобларга кўра ҳозир улар тахминан 4100 та қолган. Замонавий Хитойда эса миллион кишида у бир хил. Футбол мухлислари билан танилган Европадаги бир давлатда эса у йўқ. Диққат савол, гап нима ҳақида кетаётганини топинг.

👍2

☝️ Жавоб: Фамилия.
Изоҳ: Исландия давлатида фамилиялардан фойдаланишмайди.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1
897-савол:
Милоддан аввалги 2-аср охирида Хитой императори У Ди ўз отлиқ қўшинларининг кўчманчи қабила отлиқлари олдида кучсизлигини тушуниб етади. Элчи Цжан Цянь 2 маротаба Фарғона водийсига сафар қилади ва маҳаллий зотдор от турларини ўз юртига етказилишини йўлга қўяди. Диққат савол, бунинг натижада нима пайдо бўлганини топинг.

🐳1

☝️ Жавоб: Буюк Ипак Йўли

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍2🐳1
898-савол:
Қадимги Спарталикларнинг жасурлиги, довюраклиги афсоналарга айланиб кетган. Тарихда бирорта урушда спарталиклар асир тушганлиги ёки қул бўлишгани ёзилмаган. Уларни асирликка олиш қийин бўлган, бордию уларни қул қилиб бозорларда сотишсаям кўпчилик уларни сотиб олишни истамаган. Аммо Спарта аёллари қул бозорда сотиладиган бўлса, уни оиласига хизматкор қилиш учун ҳамма сотиб олишни истаган. Қандай ўта муҳим ҳисобланган ишни Спарта аёлларига ишониб топширишган?

☝️ Жавоб: Энагалик.
Изоҳ: Спартада аёллар болаларни ёшлигидан тартиб-интизомли ва жасур қилиб тарбиялашган. Шунинг учун уларга болаларига энагалик қилишни топширишган.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
899-савол:
Ўзбек миллий этикетига кўра, унинг биринчиси озгина, иккинчиси ундан сал кўпроқ, учинчиси “тўхта” дегунгача бўлиши лозим. Диққат савол, гап нима ҳақида кетмоқда?

☝️ Жавоб: Қўлга сув қуйиш

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
900-савол:
Буни қарангки, 18-19 асрларда Силли архипелаги аҳолиси бизнинг қирғоқларимиз яқинида БУНДАЙ ҲОДИСА содир бўлсин деб илтижо қилишар экан, чунки улар мародёрлик билан шуғулланишган. ХХ аср бошларида содир бўлган БУНДАЙ ҲОДИСА аср охирида бир гуруҳ инсонларга икки миллиард доллардан ортиқ даромад кўришга билвосита сабабчи бўлган. Диққат савол! 20-аср бошида содир бўлган воқеанинг қўштирноқ ичидаги қаҳрамонини айтинг.

☝️ Жавоб: “Титаник"
Изоҳ: БУНДАЙ ҲОДИСА – кема фалокати.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
901-савол:
1815 йил баҳор кечаларидан бирида эшитилган шовқинни замбарак ўқлари деб ўйлаган Джакартадаги британ гарнизони жанговар ҳолатга келтирилади. Денгизчилар эса бирор бир кема фалокатга учраб, қутқарувга чақирмоқда, деган хаёлда қирғоқ теварагини текшира бошлашади. Бу шовқин натижасида энг катта зарарни Сумбава оролидагилар кўришган. Ушбу воқеа ҳақида ёзилган мақолада Сумбава ороли бир шаҳарга қиёсланади. Диққат савол. Ўша шаҳар номини ёзиб беринг?

☝️ Жавоб: Помпей
Ҳисоб: Геркуланум, Свабия
Изоҳ: Тамбора вулқони отилиши натижасида шунчалик баланд шовқин вужудга келганки, қўшни оролдагилар уни замбарак овози деб ўйлашган. Сумбава оролида ўша куннинг ўзида 30 минг инсон кул ва лава остида ҳалок бўлган.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
902-савол:
Бу мамлакат ҳудудида барча почта жўнатмалари мутлақо бепул. 1927 йилгача эса, у ерда умуман почта хизмати ва бирорта ҳам почта бўлинмаси бўлмаган. Одамлар кимгадир мактуб жўнатмоқчи бўлишса ё Францияга, ё Испанияга боришлари зарур бўлган. Диққат савол, гап қайси давлат ҳақида кетаётганини айтинг.

☝️ Жавоб: Андорра.
Изоҳ: Франция ва Испания ўртасидаги митти давлат.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍3
903-савол:
БЛИЦ САВОЛЛАРИ (Бошловчи блиц қоидаларини тушунтиради).
Саволлар мавзуси Конфуций ҳикматлари.
1. Конфуций шундай дейди: “Кимки тўғриликни ёқтирса ва БУ ИШни қилишни ёқтирмаса – унинг камчилиги қизиққонлик бўлади”. Қайси сўзни БУ ИШ билан алмаштирдик?
2. Конфуций шундай дейди: “Кимки мардликни ёқтирса ва БУ ИШни қилишни ёқтирмаса – унинг камчилиги ғазабланиш бўлади”. Қайси сўзни БУ ИШ билан алмаштирдик?
3. Конфуций шундай дейди: “Кимки қатъийликни ёқтирса ва БУ ИШни қилишни ёқтирмаса – унинг камчилиги тентаклик бўлади”. Қайси сўзни БУ ИШ билан алмаштирдик?

☝️ Жавоб: 1) Ўқиш;
2) ўқиш;
3) Ўқиш.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍2🤩1
904-савол:
Шарқий Европа ошхонасида кенг тарқалган бир салатнинг тайёрланиш тартибини ёзиб олинг: тарелкага аввал помидорлар териб чиқилади, уларнинг устидан бодринг, энг юқориси эса брынза билан безатилади. Бу салатни бир давлат фуқаролари ўзининг миллий таоми, деб ҳисоблаши бежиздан эмас.
Диққат савол. Салатни кўз олдингизга келтиринг ва хотирангизни яхшилаб ишга солингда, айтинг, бу қайси давлат?

☝️ Жавоб: Болгария
Изоҳ: Салатга ишлатилган масаллиқларнинг ранглари Болгария байроғини эсга солади. Ҳозирги савол 3-тур 7-савол эди. 2-тур 7-саволда Сизларга Италия байроғининг ранглари ҳақида ўхшаш саволни берган эдик. Хотираси мустаҳкам жамоалар осонгина жавоб топган бўлса керак.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1
905-савол:
Ёзувчи Лев Касселга болалигида бир жараён 2 хил таъсир қилган. Биринчи марта у жаҳлдор, асабий ҳолда туюлган бўлса, иккинчи бор худди шунинг такрорланиши енгил, кайфият кўтарувчи бўлиб туюлган экан. Диққат савол, мактаб ўқувчиси Лев Касселга нима 2 хил таъсир қилган?