Zakovat intellektual klubi
31.9K subscribers
12.9K photos
2K videos
137 files
6.76K links
RASMIY KANAL. "Zakovat" Intellektual klubiga oid yangiliklar, qiziqarli savollar, turli tanlovlar oʻtkazishga moʻljallangan.

Barcha videolar:
youtube.com/c/ZAKOVATTV

Sayt: zakovatklubi.uz
Download Telegram
898-савол:
Қадимги Спарталикларнинг жасурлиги, довюраклиги афсоналарга айланиб кетган. Тарихда бирорта урушда спарталиклар асир тушганлиги ёки қул бўлишгани ёзилмаган. Уларни асирликка олиш қийин бўлган, бордию уларни қул қилиб бозорларда сотишсаям кўпчилик уларни сотиб олишни истамаган. Аммо Спарта аёллари қул бозорда сотиладиган бўлса, уни оиласига хизматкор қилиш учун ҳамма сотиб олишни истаган. Қандай ўта муҳим ҳисобланган ишни Спарта аёлларига ишониб топширишган?

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида

☝️ Жавоб: Энагалик.
Изоҳ: Спартада аёллар болаларни ёшлигидан тартиб-интизомли ва жасур қилиб тарбиялашган. Шунинг учун уларга болаларига энагалик қилишни топширишган.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
899-савол:
Ўзбек миллий этикетига кўра, унинг биринчиси озгина, иккинчиси ундан сал кўпроқ, учинчиси “тўхта” дегунгача бўлиши лозим. Диққат савол, гап нима ҳақида кетмоқда?

☝️ Жавоб: Қўлга сув қуйиш

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
900-савол:
Буни қарангки, 18-19 асрларда Силли архипелаги аҳолиси бизнинг қирғоқларимиз яқинида БУНДАЙ ҲОДИСА содир бўлсин деб илтижо қилишар экан, чунки улар мародёрлик билан шуғулланишган. ХХ аср бошларида содир бўлган БУНДАЙ ҲОДИСА аср охирида бир гуруҳ инсонларга икки миллиард доллардан ортиқ даромад кўришга билвосита сабабчи бўлган. Диққат савол! 20-аср бошида содир бўлган воқеанинг қўштирноқ ичидаги қаҳрамонини айтинг.

👍1

☝️ Жавоб: “Титаник"
Изоҳ: БУНДАЙ ҲОДИСА – кема фалокати.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
901-савол:
1815 йил баҳор кечаларидан бирида эшитилган шовқинни замбарак ўқлари деб ўйлаган Джакартадаги британ гарнизони жанговар ҳолатга келтирилади. Денгизчилар эса бирор бир кема фалокатга учраб, қутқарувга чақирмоқда, деган хаёлда қирғоқ теварагини текшира бошлашади. Бу шовқин натижасида энг катта зарарни Сумбава оролидагилар кўришган. Ушбу воқеа ҳақида ёзилган мақолада Сумбава ороли бир шаҳарга қиёсланади. Диққат савол. Ўша шаҳар номини ёзиб беринг?

☝️ Жавоб: Помпей
Ҳисоб: Геркуланум, Свабия
Изоҳ: Тамбора вулқони отилиши натижасида шунчалик баланд шовқин вужудга келганки, қўшни оролдагилар уни замбарак овози деб ўйлашган. Сумбава оролида ўша куннинг ўзида 30 минг инсон кул ва лава остида ҳалок бўлган.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
902-савол:
Бу мамлакат ҳудудида барча почта жўнатмалари мутлақо бепул. 1927 йилгача эса, у ерда умуман почта хизмати ва бирорта ҳам почта бўлинмаси бўлмаган. Одамлар кимгадир мактуб жўнатмоқчи бўлишса ё Францияга, ё Испанияга боришлари зарур бўлган. Диққат савол, гап қайси давлат ҳақида кетаётганини айтинг.

☝️ Жавоб: Андорра.
Изоҳ: Франция ва Испания ўртасидаги митти давлат.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍3
903-савол:
БЛИЦ САВОЛЛАРИ (Бошловчи блиц қоидаларини тушунтиради).
Саволлар мавзуси Конфуций ҳикматлари.
1. Конфуций шундай дейди: “Кимки тўғриликни ёқтирса ва БУ ИШни қилишни ёқтирмаса – унинг камчилиги қизиққонлик бўлади”. Қайси сўзни БУ ИШ билан алмаштирдик?
2. Конфуций шундай дейди: “Кимки мардликни ёқтирса ва БУ ИШни қилишни ёқтирмаса – унинг камчилиги ғазабланиш бўлади”. Қайси сўзни БУ ИШ билан алмаштирдик?
3. Конфуций шундай дейди: “Кимки қатъийликни ёқтирса ва БУ ИШни қилишни ёқтирмаса – унинг камчилиги тентаклик бўлади”. Қайси сўзни БУ ИШ билан алмаштирдик?

☝️ Жавоб: 1) Ўқиш;
2) ўқиш;
3) Ўқиш.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍2🤩1
904-савол:
Шарқий Европа ошхонасида кенг тарқалган бир салатнинг тайёрланиш тартибини ёзиб олинг: тарелкага аввал помидорлар териб чиқилади, уларнинг устидан бодринг, энг юқориси эса брынза билан безатилади. Бу салатни бир давлат фуқаролари ўзининг миллий таоми, деб ҳисоблаши бежиздан эмас.
Диққат савол. Салатни кўз олдингизга келтиринг ва хотирангизни яхшилаб ишга солингда, айтинг, бу қайси давлат?

☝️ Жавоб: Болгария
Изоҳ: Салатга ишлатилган масаллиқларнинг ранглари Болгария байроғини эсга солади. Ҳозирги савол 3-тур 7-савол эди. 2-тур 7-саволда Сизларга Италия байроғининг ранглари ҳақида ўхшаш саволни берган эдик. Хотираси мустаҳкам жамоалар осонгина жавоб топган бўлса керак.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1
905-савол:
Ёзувчи Лев Касселга болалигида бир жараён 2 хил таъсир қилган. Биринчи марта у жаҳлдор, асабий ҳолда туюлган бўлса, иккинчи бор худди шунинг такрорланиши енгил, кайфият кўтарувчи бўлиб туюлган экан. Диққат савол, мактаб ўқувчиси Лев Касселга нима 2 хил таъсир қилган?

👍2

☝️ Жавоб: Мактаб қўнғироғининг овози
Изоҳ: биринчи марта дарсга киришга чалинганда жаҳлдор, асабий туюлган, иккинчи бор танаффус бўлганда чалинганда енгил, кайфият кўтарувчи бўлиб туюлган.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
906-савол:
РамОн Гомес де ла СЕрна ИКСни тухумга ўхшатган, ИГРЕКларни эса ундан очилиб чиққан жўжаларга қиёслаган. ИКС ҳам аслида ИГРЕК ҳисобланади. Замонавий ўзбек хонандасининг қўшиғига ишонадиган бўлсак, ИГРЕКларнинг ўзига хос “учрашувида” ИКС роса талаш бўлган. Диққат савол! ИКСни ёзиб беринг.

☝️ Жавоб: Ноль
Изоҳ: ИКС — ноль, ИГРЕК — рақам. Гомес де ла СЕрна нолни шакли сабаб тухумга ўхшатган. Замонавий ўзбек хонандаси Сардор Мамадалиевнинг "Рақамлар" ҳақидаги қўшиғида “рақамлар жам бўлганлиги” ҳақида куйланади.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍2
907-савол:
Барчангизнинг олдингизда ҳозир ШАРИКЛИ ручка бўлса керак. 1944 йилда Хелен ДИзеренснинг қўлига тушиб қолган шундай шарикли ручка уни бир ихтиро қилишга илҳомлантирган экан. Диққат савол! У нима ихтиро қилган?

☝️ Жавоб: Шарикли дезодорант

👏1