Zakovat intellektual klubi
31.9K subscribers
12.9K photos
2.01K videos
137 files
6.76K links
RASMIY KANAL. "Zakovat" Intellektual klubiga oid yangiliklar, qiziqarli savollar, turli tanlovlar oʻtkazishga moʻljallangan.

Barcha videolar:
youtube.com/c/ZAKOVATTV

Sayt: zakovatklubi.uz
Download Telegram
910-савол:
Яқинда савол муаллифига берилган ИКСнинг ғояси немис шифокори Геральд Холцга тегишли. Холц 19 асрдаёқ ўз ғоясини кенг тарқатишга ҳаракат қилган, лекин ишёқмас одамларга ёрдам беришда айбланиб, жазога тортилган. ИКСни ўзбек тилида 3 та сўз билан айтинг.

☝️ Жавоб: меҳнатга қобилиятсизлик варқаси (листок нетрудоспособности)

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1
911-савол:
Италян ёзувчиси Бруно Ферреро асари қаҳрамони шундай эслайди:
"Болалик пайтларимда ҳар куни отам мен билан хайрлашиб, чиқиб кетарди, ёпилган эшикка қараб қолаверардим, аммо у нима иш қилишини билмас эдим. Шунинг учун мен дунёдаги барча оталарни УНГА ўхшатардим. УНИ деярли барча хонадонлардан топиш мумкин, лекин шундай бўлсада эшик ёпилганда улар нима иш қилишини ҳеч ким билмайди". УНИ 2 ёки 3 та сўз билан айтинг.

❤1

☝️ Жавоб: Музлатгич чироғи
Ҳисоб: Музлатгич ичидаги чироқ

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍2
912-савол
912-савол:
Чап томондаги суратда Прагадаги халқаро аэропорт тўсиқлари акс этган, ўнг томондагисида эса Лос-Анжелос аэропортининг тўсиқларини кўришингиз мумкин. Диққат савол, нима учун айрим аэропорт тўсиқларида мана бундай тешикчалар қолдирилган?

☝️ Жавоб: Фотографлар учун

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1
913-савол:
Компьютер сичқончаси сезгирлигининг ИКС тақсим дюймда ўлчанади. Бир афсонавий рок мусиқачининг исми хам ИКС нинг шарафига қўйилган деб ҳазиллашишади. Бир дақиқадан кейин ИКС ни топиб беринг.

☝️ Жавоб: Микки (Маус). Ролинг Стоунз гуруҳи вокалисти Мик Жаггернинг қулоқлари жуда катта худди Микки Маусникидек

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
❤1👍1
914-савол:
Бир неча йиллар олдин Гана давлатида бир қонунни синов тариқасида қўллаб кўришди. Унга кўра, ажрашиш учун суд мажлисига келган эр-хотинга ўзларининг энг бахтли кунларидан бирини эслаши ва ўз қарорларини яна қайта кўриб чиқиши учун антиқа талаб қўйилган. Диққат савол, ушбу қонун эр-хотинга қандай мажбурият юклаган?

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
914-савол жавоби
914-савол:
Бир неча йиллар олдин Ганада бир қонунни синов тариқасида қўллаб кўришди. Унга кўра, ажрашиш учун суд мажлисига келган эр-хотинга ўзларининг энг бахтли кунларидан бирини эслаши ва ўз қарорларини яна қайта кўриб чиқиши учун антиқа талаб қўйилган. Диққат савол, ушбу қонун эр-хотинга қандай мажбурият юклаган?

☝️ Жавоб: Суд мажлисига келин-куёв кийимида келиш

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
915-савол:
Рим аҳолиси генуяликларнинг характерини бирмунча хасис дея ҳисоблашади. Диққат савол, агар гап чойчақада бўлмаса, унда айтингчи, Италия ресторанларида қандай усулдаги тўловни генуяча тўлов дейишади, қандай усулдаги тўловни римликларга хос тўлов дейишади?

☝️ Жавоб: Генуяча усул - ҳамма фақат ўзи еган овқатга пул тўлайди, римликлар усули – ким нима еганидан қатъий назар ҳисоб ўртада тенг бўлинади.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
916-савол:
20-аср ўрталарида Европанинг кўплаб давлатлари армияларида аскарлар пайтава (“портянка”) ўрнига оддий пайпоқлар кийишни бошлаган. Лекин 2-жаҳон уруши вақтида кўплаб немис аскарлари гарчи экипировкасида пайпоқлар берилса ҳам, оёқларига пайтава ўрашни маъқул кўришган. Диққат савол, нима учун улар пайпоқлари бўла туриб, бундай иш тутишганини аниқ айтинг?

☝️ Жавоб: пайпоқларни қўлларига қўлқоп сифатида кийишган
Изоҳ: немис армияси совет иттифоқига ҳужум қилганда, уруш тез тугайди, дея ўйлаб, қишга мўлжалланган кийим-кечак олишмаган эди. Қиш совуқ келгани учун айрим аскарлар оёқларига пайтава ўрашган, қўлларига эса пайпоқ кийишган.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1
917-савол:
ИКС ҳақидаги Википедиядаги мақолада Токио, Сантьяго, Пекин, Лима, Бразилиа, Варшава, Лиссабон, Бангкок каби шаҳарлар эслаб ўтилган. Аслида ўтган йилнинг июнь ойида бўлган ўзгаришдан кейин Тошкент шаҳри ҳам бу рўйхатда бўлиши керак эди, лекин ҳозирча Википедияга киритилмабди. Мақолада айтилишича, ИКСларни 2 хил категорияга бўлиш мумкин экан. Биринчи категориядагиларнинг расмий номи - ИКС, иккинчиларнинг эса номи бошқа бўлса ҳам, лекин мақоми - ИКС.
Диққат савол, ИКСни 2 сўз билан ёзиб беринг.

☝️ Жавоб: Миллий стадион
Изоҳ: Эътибор берган бўлсангиз, фақат пойтахт шаҳарлар саналди. Айрим стадионларнинг расмий номи "Миллий" экан. Айримларининг эса номи бошқа бўлсада, улар миллий стадион мақомида қабул қилинар экан (масалан, Уэмбли, Стад де франс, Монументаль, Лужники). 2018 йил июнь ойида Тошкентдаги "Бунёдкор" стадиони номи ҳам "Миллий" деб ўзгартирилди, лекин ҳали Википедияга киритилмабди.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
918-савол:
1973 йили машҳур актриса Любовь Орловага Фёдор Шаляпиннинг қизи мурожаат қилиб, отасининг хотирасига бағишланган 100 йиллик юбилей кечасида сўзга чиқишни таклиф этади. Лекин Орлова бир сабаб туфайли ушбу таклифни қатъий рад қилади. Ушбу сабаб ҳақида Заковатда ҳам бир қанча ҳазил саволлар ўйнаганмиз. Диққат савол, нима учун Орлова мазкур таклифни рад қилган?

☝️ Жавоб: Ёшини билиб қолишмасликлари учун
Изоҳ: Агар у Шаляпинни таниган бўлса, демак унинг ёши анча катта эканлигини билдирар эди.

919-савол