Zakovat intellektual klubi
31.9K subscribers
12.9K photos
2.01K videos
137 files
6.76K links
RASMIY KANAL. "Zakovat" Intellektual klubiga oid yangiliklar, qiziqarli savollar, turli tanlovlar oʻtkazishga moʻljallangan.

Barcha videolar:
youtube.com/c/ZAKOVATTV

Sayt: zakovatklubi.uz
Download Telegram
919-савол:
Ушбу сурат 1924 йили олинган. Унда 2 дўст балиқ овидан қайтаётгани тасвирланган. Диққат кутилмаган савол, Сизлардан ушбу 2 дўстларнинг исмини сўрамаймиз, бизга уларнинг фамилиясини ёзиб беринг.

☝️ Жавоб: ЖАВОБ: Харлей ва Дэвидсон
Изоҳ: Суратда Уильям Харлей ва Артур Дэвидсон ўзлари ихтиро қилган мотоциклда тасвирланган.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
920-савол:
Қадимда арман черкови руҳонийлари чўқинтириш вақтида ёпган нонлари ялтираб туриши учун қиз болаларнинг қўлларига хушбўй мой (миро) суртишган. Диққат савол, қайси мақсадда руҳонийлар худди шу мойни ўғил болаларнинг оёқларига суртишган?

920-савол жавоби

☝️ Жавоб: Вино тайёрлаш учун
Изоҳ: арман винолари анчайин машҳур ва қадимдан винолар асосан узумни оёқ билан эзиш орқали тайёрланади.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
921-савол:
Алессандро Барикко асари қаҳрамони бутун умри давомида шахсий пойга трассаси бўлишини орзу қилган. 1947 йили бу орзуни амалга ошириш учун жуда қулай вазият юзага келади, яъни у Англияда кераксизга айланиб қолган ИКСни сотиб олади. Диққат савол, ИКСни 2 сўз билан ёзиб беринг.

☝️ Жавоб: Ҳарбий аэродром.
Изоҳ: Уруш пайтида Британия оролларида жуда кўплаб аэродромлар қурилади. Урушдан кейин эса улар кераксизга айланиб қолади. Самолётларнинг учиш-қўниш йўлаги пойга учун тайёр трасса ҳисобланади.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
922-савол:
Хорижда суғурта саноати кенг ривожланган, айрим компаниялар ҳаттоки кўргазма моделларини ҳам суғурта қилишади. Масалан, бир компания товуш тезлигидан тезроқ ҳаракатланувчи илк машина моделини суғурталайди. Суғурта полиси ўз ичига синов машинасининг заводдан токи Невада штатигача бўлган транспартировкаси ҳамда махсус синов полигонидаги даврида юзага келиши мумкин бўлган барча хавф-хатар учун тўловни назарда тутар эди. Суғурта шунингдек, ҳайдовчиларга ҳам тааллуқли бўлган. Диққат савол, мазкур суғурта полиси айнан қайси ҳаракат содир этилиши билан ўз кучини йўқотган.

☝️ Жавоб: Илк синов машинаси ишга туширилган пайтдан
Изоҳ: Чунки бу товуш тезлигидан тезроқ юрадиган илк машина эди, ҳали унинг ишлаш ишламаслигини суғурта компанияси тугул, ихтирочиларнинг ўзлари ҳам билишмасди. Шу сабабли суғуртачилар фақат машина траспортировкаси ва полигонда турган вақтини суғурталаган, лекин машина двигатели ўт олиши билан суғурта ўз кучини йўқотган.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
923-савол:
Абстракционизм йўналишида ижод қилган рассом Василий Кандинский фикрича, У керакли зараркунанда. У худдики суратни кенгроқ тасаввур қилиш ўрнига, аксинча чеклайдиган предметга ўхшайди. Диққат савол, Уни айтинг.

☝️ Жавоб: Ном
Изоҳ: суратга қўйилган ном абстракт асарлар учун зараркунанда, чунки у томошабин тасаввурини чеклаб қўяди, лекин керакли.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1
924-савол:
Анекдот. Суд мажлисидаги суҳбат.
- Ҳурматли, жабрланувчи. Демак, Сиз пластик картангизни ўғирлаган ўғри хотинингизга қараганда камроқ пул ишлатгани учун полицияга шикоят қилмагансиз, шундайми?
- Ҳа, муҳтарам судья, худди шундай.
- Унда нима сабабдан охир-оқибат барибир полицияга шикоят қилдингиз?
- Чунки...
Жабрланувчининг хотинига боғлиқ эмаслигини инобатга олган ҳолда, жумлани бир нечта сўз билан тўлдиринг.

☝️ Жавоб: Карточкам ўғрининг хотинининг қўлига тушиб қолди

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1
925-савол:
Машҳур шахматчи Михаил Чигорин доскада мураккаб ҳамда кескин вазият пайдо бўлиб қолса, хатога йўл қўймаслик учун ўзининг навбатдаги юришини ўйлаш жараёнида бир одатга амал қилар эди. Лекин зинҳор бу одат рақибига нисбатан ҳурматсизлик ёки уни писанд қилмаслик эмасди. Агар ушбу савол экран ўйинларида берилганида, ўша одатни намойиш қилиб беринг, деган бўлардик, лекин ҳозир жавобингизни ёзиб беринг дея сўрашга мажбурмиз. Диққат савол: 1 дақиқадан кейин ўша одатни ёзиб беринг.

👍2

☝️ Жавоб: Қўлини чўнтагига солиб туриш
Изоҳ: шахматдаги қоидага биноан, шахматчилар юриш навбати келганда, доскадаги мавжуд бирорта донани ушласа, ўшани юриши шарт. Шу сабабли, мураккаб вазиятларда бир нечта вариантларни ўйлаб, охирги хулосага келмагунича бирор донани шошиб ушлаб қўймаслик мақсадида Чигорин қўлини чўнтагида сақлаган.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
926-савол
926-савол:
Қаршингизда қўштирноқ ичидаги энг ёш “жиноятчи”, икки ёшли Франсуа Бертильоннинг суратини кўриб турибсиз. У саватдаги барча нокларни биттадан тишлаб қўйгани учун “қўлга олинган”.
Маълумот учун айтиш керакки, Франсуа шу тизимни яратган Альфонсо Бертильоннинг ўғлидир. Диққат савол, Франсуанинг отаси қандай тизимни яратганлигини ёзиб беринг.

☝️ Жавоб: Жиноятчиларнинг “сўзли” портрети тизими
Изоҳ: Бу ҳазил аралаш суратни отасининг ўзи олган. Альфонсо Бертильон жиноятчиларни профиль ва анфас суратга тизимини яратган. Бу тизим жиноятчиларнинг антропометрик маълумотлари орқали уларнинг шахсини аниқлашга ёрдам берган. Кейинчалик бу тизимга Альфонсо шарафига “бертильонаж” дея ном берилган.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
927-савол:
Шри-Ланканинг аҳолиси асосан ҳиндлар, шунингдек уларнинг маданияти, дини деярли бир хил ва бир-бирига жуда яқин бўлишига қарамасдан, ҳиндларда жудаям оммалашган бир исм шри-ланкаликларда деярли учрамайди. Диққат савол, биз сизлардан бунинг сабабини сўрамаймиз, ўша исмни ёзиб беришингиз керак.

☝️ Жавоб: Рама ёки Рам.
Изоҳ: Рамаянада Ланка (ҳозирги Шри-Ланка) диёри ёвуз девлар юрти сифатида тасвирланган, шунинг учун шри-ланкаликлар орасида Рама ёки Рам исмли эркакларни деярли учратмайсиз.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
928-савол:
Ўзбекистон учун актуал савол.
Вақти-вақти билан минглаб инсонлар жўр овоз билан ушбу предметни сўрашади ва ҳаттоки талаб ҳам қилишади. Одатда ўша минглаб инсонлар ўзлари талаб қилаётган предметдан махсус конструкция орқали ҳимоя қилинади. Диққат савол, Ўзбекистонда ўша предмет ва ҳимоя қилувчи конструкцияни қаерда кўриш мумкинлигини аниқ ёзиб беринг.