Zakovat intellektual klubi
31.6K subscribers
13K photos
2.01K videos
138 files
6.79K links
RASMIY KANAL. "Zakovat" Intellektual klubiga oid yangiliklar, qiziqarli savollar, turli tanlovlar oʻtkazishga moʻljallangan.

Barcha videolar:
youtube.com/c/ZAKOVATTV

Sayt: zakovatklubi.uz
Download Telegram
@zakovat
92-савол:
Япон хоккуси (уч қаторли шеър).

Сув чархпалагини айлантиришдан,
Чарчади одамлар
Балиқ ови мавсумида.

Хоккуда “балиқ ови” сўзлари бошқа икки сўз билан алмаштирилган. Диққат савол, гап қайси мавсум ҳақида кетмоқда?
❤1👍1🔥1

☝️ Жавоб: “Шоли экиш”. Шоли экиш мавсумида жуда кўп сув қўйиш кераклигидан хабарингиз бўлса керак. Бунинг устига японларда шоли анча машҳур ўсимлик.
👍9❤1🔥1
@zakovat
93-савол:
Расул Ҳамзатовнинг “Менинг Доғистоним” асарида отасининг унга берган кўплаб ўгитларини эслатиб ўтади. Ана шундай ўгитлардан бири қуйидагича эди: йигит киши фақат 2 ишни қилаётганда тиз чўкиши лозим. Биринчи иш: гул узиш. Иккинчи ишни қилганлар орамизда анчагина бўлса керак. Ёрдам сифатида шуни айтиш мумкинки, шаҳарликларга нисбатан қишлоқда ўсганлар бу ишни кўпроқ қилишади. Ушбу ишни топинг.
🔥3👍1

☝️ Жавоб: Булоқдан сув ичиш
🔥5❤1👍1
@zakovat
94-савол:
Бу машҳур футбол клуби футболкаларининг ранги 1907 йилгача оқ ва қора ранглардан иборат эди. Аммо ўша йилларда оқ-қора рангли футболкага эга бўлган жамолар кўпайиб кетади. Шунда жамоа раҳбарлари клуб футболкалари рангини ўзгартиришмоқчи бўладилар. Жамоа раҳбарлари “Ла-Бока” портидан биринчи бўлиб кириб келган кема байроғини ўз футболкаларида акс эттиришга келишиб олишади. Портга биринчи бўлиб, айнан шу давлат кемаси кириб келади ва ҳозиргача ушбу клуб футболкалари ранги ушбу давлат байроғи билан деярли бир хил.
Савол ушбу клуб ва давлатни топинг.
👍4🤩2🔥1

☝️ Жавоб: Бока-Хуниорс, Швеция (Портга Швеция байроғи остидаги кема кириб келган эди)
👍5🔥1
@zakovat
95-савол:
Бундай ускунанинг энг каттаси Германияда жойлашган бўлиб, бўйи 5 метр, диаметри 1 метр, оғирлиги 1 тонна. Савол, ушбу ускунада нималарнинг сони 640 млн. донани ташкил қилади?
👍5❤1🔥1

☝️ Жавоб: Қум доналари. Бу ускуна қумсоат эди.
👍12🔥2❤1👏1
@zakovat
96-савол:
Чероки қабиласи халқ афсонасига кўра, табиат худоси ер юзидаги барча дарахтларга 1 ҳафта кеча-ю кундуз ухламасликни буюради. Аммо бу буйруқни фақат 5 та дарахт бажара олади холос. Диққат савол, афсонага кўра буйруқни бажармаган қолган дарахтлар қандай жазоланади?

☝️ Жавоб: Буйруқни бажармасдан ухлаб қолган дарахтлар жазоланади. Яъни улар қишда ўз баргларини тўкиб, уйқуга кетишади. 5та дарахт эса, қишин ёзин баргларини тўкмайди.
👍9❤3🔥1
@zakovat
97-савол:
Франция бош вазири Жорж Бидо уни “тарих томонидан қолдирилган дунё юзидаги чандиқлар” деб атаган. Нимани?
👍8🔥2

☝️ Жавоб: Агар дунё харитасига назар солсангиз, ундаги “чандиқ”ларни кўришингиз мумкин. Бу - давлат чегаралари эди. Тарих давомида давлат чегаралари кўп бора ўзгарган.
👍8🔥2❤1
@zakovat
98-савол:
Бу сўзни пайдо бўлиш тарихи Италияга бориб тақалади. Тинимсиз ёғган ёмғирлар натижасида Неапол шаҳри кўчаларини сув босган вақти неаполликлар бу сув тошқинини сиз-у биз билган ЎША сўз билан аташган. Кейинчалик бу сўз сув тошқинига нисбатан эмас, балки бошқа даҳшатлироқ тошқин маъносида ишлатила бошланган. Гап қайси итальянча сўз ҳақида кетмоқда?

☝️ Жавоб: Лава. Хабарингиз бўлса керак, Неапол шаҳри машҳур Везувий вулқони яқинида жойлашган. Дастлаб ёмғир натижасида шаҳар кўчаларини сув босган бўлса, кейинчалик қайноқ лава билан қопланган.
👍9🤯3🔥1
@zakovat
99-савол:
Архитектура соҳасида таҳсил оладиганлар учун бу савол сира ҳам қийинчилик туғдирмайди деган умиддаман. Архитекторлар тайёр бўлган бино лойиҳалари олдига кўпинча автомобил, баъзан эса самокат ёки велосипед миниб кетаётган инсон ёки ўт ўчириш машинаси каби лойиҳага алоқаси бўлмаган тасвирларни ҳам қўшиб қўйишар экан. Айтингчи, бу ишни қилишдан асосий мақсад нима?
👍3🔥1

☝️ Жавоб: Лойиҳалаштирилган бинонинг масштабини аниқлаш учун. Ўша тасвирлар натижасида бинонинг таҳминан катталигини тасаввур қилиш осон бўлади.
👍6🔥3
@zakovat
100-савол:
Мўғул халқ мақолини эшитинг: Уларда иккаласи учун битта юрак бўлади. Бизда эса бу мақолнинг сал бошқачароқ варианти бор, яъни “Кемага тушганни жони бир” дейишади.
Диққат савол, мўғул халқидан келиб чиққан ҳолда ўша икковлонни топинг.
👍2🔥1

☝️ Жавоб: Чавандоз ва унинг оти. Мўғуллар биргаликда бажариладиган ишлар вақтида "Чавандоз ва унинг отида битта юрак бўлади" деган мақолни ишлатишар экан.
👍9❤3🔥3🤩2
@zakovat
101-савол:
Зулус халқи овчилари овга чиқишдан олдин бир мақсадда қуриб қолган барглардан фойдаланишган. Бу эса уларнинг ов самарадорлигини оширишга катта ёрдам берар экан. Диққат савол, улар қуруқ барглардан нима мақсадда фойдаланган?

☝️ Жавоб: Бир ҳовуч қуруқ баргни улар ҳавога сочиб юборишади ва бу билан овчилар шамол йўналишини аниқлаб олишади. Чунки овчилар ҳидини ҳайвонлар билиб қолмасликлари учун, улар доим шамолга тескари ҳаракатланади.
👍8❤1🔥1