Zakovat intellektual klubi
31.5K subscribers
13K photos
2.01K videos
138 files
6.79K links
RASMIY KANAL. "Zakovat" Intellektual klubiga oid yangiliklar, qiziqarli savollar, turli tanlovlar oʻtkazishga moʻljallangan.

Barcha videolar:
youtube.com/c/ZAKOVATTV

Sayt: zakovatklubi.uz
Download Telegram
@zakovat
97-савол:
Франция бош вазири Жорж Бидо уни “тарих томонидан қолдирилган дунё юзидаги чандиқлар” деб атаган. Нимани?
👍8🔥2

☝️ Жавоб: Агар дунё харитасига назар солсангиз, ундаги “чандиқ”ларни кўришингиз мумкин. Бу - давлат чегаралари эди. Тарих давомида давлат чегаралари кўп бора ўзгарган.
👍8🔥2❤1
@zakovat
98-савол:
Бу сўзни пайдо бўлиш тарихи Италияга бориб тақалади. Тинимсиз ёғган ёмғирлар натижасида Неапол шаҳри кўчаларини сув босган вақти неаполликлар бу сув тошқинини сиз-у биз билган ЎША сўз билан аташган. Кейинчалик бу сўз сув тошқинига нисбатан эмас, балки бошқа даҳшатлироқ тошқин маъносида ишлатила бошланган. Гап қайси итальянча сўз ҳақида кетмоқда?
👍5🔥1

☝️ Жавоб: Лава. Хабарингиз бўлса керак, Неапол шаҳри машҳур Везувий вулқони яқинида жойлашган. Дастлаб ёмғир натижасида шаҳар кўчаларини сув босган бўлса, кейинчалик қайноқ лава билан қопланган.
👍9🤯3🔥1
@zakovat
99-савол:
Архитектура соҳасида таҳсил оладиганлар учун бу савол сира ҳам қийинчилик туғдирмайди деган умиддаман. Архитекторлар тайёр бўлган бино лойиҳалари олдига кўпинча автомобил, баъзан эса самокат ёки велосипед миниб кетаётган инсон ёки ўт ўчириш машинаси каби лойиҳага алоқаси бўлмаган тасвирларни ҳам қўшиб қўйишар экан. Айтингчи, бу ишни қилишдан асосий мақсад нима?
👍3🔥1

☝️ Жавоб: Лойиҳалаштирилган бинонинг масштабини аниқлаш учун. Ўша тасвирлар натижасида бинонинг таҳминан катталигини тасаввур қилиш осон бўлади.
👍6🔥3
@zakovat
100-савол:
Мўғул халқ мақолини эшитинг: Уларда иккаласи учун битта юрак бўлади. Бизда эса бу мақолнинг сал бошқачароқ варианти бор, яъни “Кемага тушганни жони бир” дейишади.
Диққат савол, мўғул халқидан келиб чиққан ҳолда ўша икковлонни топинг.
👍2🔥1

☝️ Жавоб: Чавандоз ва унинг оти. Мўғуллар биргаликда бажариладиган ишлар вақтида "Чавандоз ва унинг отида битта юрак бўлади" деган мақолни ишлатишар экан.
👍9❤3🔥3🤩2
@zakovat
101-савол:
Зулус халқи овчилари овга чиқишдан олдин бир мақсадда қуриб қолган барглардан фойдаланишган. Бу эса уларнинг ов самарадорлигини оширишга катта ёрдам берар экан. Диққат савол, улар қуруқ барглардан нима мақсадда фойдаланган?

☝️ Жавоб: Бир ҳовуч қуруқ баргни улар ҳавога сочиб юборишади ва бу билан овчилар шамол йўналишини аниқлаб олишади. Чунки овчилар ҳидини ҳайвонлар билиб қолмасликлари учун, улар доим шамолга тескари ҳаракатланади.
👍8❤1🔥1
@zakovat
102-савол:
Бир неча йиллар олдин Австралиядаги китоб дўконида безориликда шубҳа қилиниб, бир эркак қўлга олинади. Кейинчалик аниқланишича, у машҳур ёзувчи Стивен Кинг экан.
Диққат савол: айтингчи, китоб дўкони ходимлари Стивен Кингнинг қайси ҳаркати учун безориликда шубҳаланишган?
👍6❤1🔥1

☝️ Жавоб: Машҳур ёзувчи Стивен Кинг китоб дўконидаги ўз китобларига дастхат қўйиб чиқаётган эди. Уни танимаган сотувчи эса, қандайдир безори китобларга зарар етказмоқда деб шубҳаланади.
❤9👍7
@zakovat
103-савол:
Савол жуда ҳам қисқа, диққат қиласиз. Айтингчи нима сабабдан, Марказий Америка ҳиндулари энг қимматбаҳо металлардан бири – платинани дарё остига кўмиб қўйишган?
👍4

☝️ Жавоб: Платина энг қиммат металл ҳисобланади. Аммо ўша вақтларда ҳиндулар бундан бехабар бўлишган. Уларнинг наздида энг қиммат металл бу олтин ҳисобланган. Платина рангини кўриб, ҳиндулар бу ҳали пишиб етилмаган олтин бўлса керак дея ўйлашган. Шу сабабли платинани дарё остига кўмиб қўйсак, у пишиб етилади ва олтинга айланади дея фикрлашган.
👍21🤩12🔥4
@zakovat
104-савол:
1919 йили “Учбурчак” номли балет саҳналаштирилади. Ушбу балет декорацияси ва саҳна орти безакларини ўша вақтда машҳур бўлган Пабло Пикассо яратади. Энди кутилмаган саволни эшитинг, нима сабабдан балетни саҳналаштирган режиссёр мусиқа муаллифи Мануэл де Фалладан саҳна пардаси очилмасдан олдин ижро этиладиган мусиқага яна бир ярим дақиқа қўшиб беришни илтимос қилган?
👍5❤1

☝️ Жавоб: Чунки режиссёр Пабло Пикассо томонидан яратилган театр пардасини мухлислар кўпроқ томоша қила олишлари учун шароит яратиб беришни хоҳлаган. Ахир бундай санъат асарини томоша қилмасликнинг иложи йўқ эди!
👍7
@zakovat
105-савол:
Яқинда Руминия археологларининг тадқиқотлари шуни кўрсатдики, 7-8 минг йиллар олдин одамлар уни қуйидаги усулда олишган экан: гулхан ёқишган, сўнгра гулханга сув сепишган. Айтингчи, мазкур усулда улар қандай маҳсулот олишган?
👍6

☝️ Жавоб: Туз. Гулханга денгизнинг шўр суви сепилган ва сув буғланиб, ундан туз ажралиб чиққан.
🤩7👍5🔥4❤1
@zakovat
106-савол:
Хитой дунёда аҳоли сони кўплиги бўйича биринчи ўринда турадиган давлат эканлигидан хабарингиз бор. Аҳоли сони кўплиги натижасида, минглаб шевалар ҳам пайдо бўлган. Шевалар сони шу даражада кўп ва турфа хилки, Хитойнинг нариги чеккасидаги тилни, бошқа томондагилар тушунмаслиги мумкин. 1958 йилнинг 1 май куни содир бўлган бир воқеа мана шу муаммонинг олдини олишга катта хизмат қилган. Диққат савол, ўша куни Хитойда нима воқеа содир бўлган?

☝️ Жавоб: Илк телетрансляция эфирга узатилган, яъни телевидения ишга тушган.
👍8👏2❤1