Zakovat intellektual klubi
31.5K subscribers
13K photos
2.01K videos
138 files
6.79K links
RASMIY KANAL. "Zakovat" Intellektual klubiga oid yangiliklar, qiziqarli savollar, turli tanlovlar oʻtkazishga moʻljallangan.

Barcha videolar:
youtube.com/c/ZAKOVATTV

Sayt: zakovatklubi.uz
Download Telegram
@zakovat
117-савол:
КОБОЛ дастурлаш тилида бошқа тиллардан фарқли ўлароқ дастурлашда жуда кўплаб буйруқлар, изоҳлар ва маҳсус сўзларни ишлатишга тўғри келади. Лекин шундай бўлсада ушбу тил АҚШлик дастурчилар орасида жуда машҳур бўлган. Нима учун?
👍4

☝️ Жавоб: Америкалик дастурчиларнинг маошлари дастурлаш тилидан қатъий назар улар ёзган коднинг сўзлари сони билан белгиланган. Яъни қанча кўп код киритса, шунча кўп ҳақ олган.
👍7🤔5
@zakovat
118-савол:
Энг машҳур авикомпанияларда сўзсиз бажарилиши шарт бўлган қоидалар мавжуд. Масалан, стюардессалар биринчи ва иккинчи учувчига овқат беришда албатта битта қоидага риоя этишлари шарт. Диққат савол, қандай қоидага?
👍8

☝️ Жавоб: Хавфсизлик нуқтаи назаридан, биринчи ва иккинчи учувчига бир хил овқат берилиши мумкин эмас. Агарда бирон овқатдан заҳарланиш юзага келса, ҳеч бўлмаганда битта учувчи омон қолиши керак.
👍11
@zakovat
119-савол:
Бир тадбир иштирокчилари учун қўйилган талабларни эшитинг: “Иштирокчилар ташкилотчилар томонидан махсус униформа олишади ва бу формани ўзгартиришга ҳақли эмаслар. Иштирокчилар кийимида ва танасида рекламалар, сиёсий лозунглар, бренд ва логотиплар бўлиши мумкин эмас. Иштирокчиларга узун сочларини тартибли қилиб йиғиштириш тавсия қилинади ва соч учун лаклардан фойдаланиш тақиқланади”.
Савол, гап нима ҳақида кетмоқда?
👍3

☝️ Жавоб: Ушбу тадбир иштирокчилари доимо жамоатчилик диққат-эътиборида бўлишади, шунинг учун улар сиёсатдан ва тижоратдан ҳоли бўлишлари лозим. Сочга лак сурилмаслигини сабаби эса, очиқ оловдан сақланиш учун. Юқоридаги талаблар Олимпия машъаласи эстафетаси иштирокчиларига қўйилган эди.
🤩5👍3
@zakovat
120-савол:
Бир инглиз ёзувчисининг эртакнамо асарида доктор Дулитл Африкадаги Фантиппо номли кичик давлатининг почта хизматида ишлаган. У гарчи кун бўйи почта бўлимида ишласада, ўзининг асл вазифасини, яъни шифокорликни унутиб қўймаган. Мактуб жўнатиш ниятида бўлган исталган маҳаллий аҳоли арзон нархга кўкютал, бронхит ёки қизилча касалликларига қарши дори сотиб олиши мумкин эди. Доктор Дулитл ушбу дориларни аҳоли ҳеч бир қаршиликсиз истеъмол қилишининг антиқа усулини ўйлаб топганди. Савол, у қандай усул ўйлаб топган?
👍7

☝️ Жавоб: У “бронхит учун елим”, “қизилча учун елим” деган рецептлар ўйлаб топган. Эпидемия вақтида маҳаллий аҳоли марка ёпиштириш учун ўша елимлардан фойдаланган ва ўз навбатида дорини ҳам истеъмол қилаверган.
👍10
@zakovat
121-савол:
Франция Президенти бўлган Шарль де Голь шундай деган экан: “Сизнинг олдингизда иккита йўл турганда, сиз албатта қийин йўлни танланг. Шунда Сиз улардан қутласиз”. Айтингчи, улар деганда Шарль де Голь кимларни назарда тутган?

☝️ Жавоб: Агарда сиз қийин йўлни танласангиз, ўша йўлда одамлар кам бўлади, чунки деярли барча осон йўлни танлайди. Ва бу қарорингиз билан Сиз рақобатчиларингиздан қутиласиз.
👍11❤4
@zakovat
122-савол:
Бир сафар “Совет энциклопедияси” нашриёти ходимлари навбатдаги томни чоп этаётган вақтда эътиборсизлик қилиб, Янги Зелландия пойтахти Веллингтон ҳақидаги мақолани тушириб қолдиришади. Аммо нашриёт бундай ҳижолатли вазиятдан чиқиб кетади. Қандай қилиб?
👍6

☝️ Жавоб: Улар ушбу мақолани “У” ҳарфли томда “Уэллингтон” сарлавҳасида чоп этишади.
🤔6👍4
@zakovat
123-савол:
Кинорежиссёр Питер Гринуэй фикрича, бир ихтиро туфайли 1983 йилдан кино санъати инқирозга юз тутган экан. Диққат савол, ўша йили нима ихтиро қилинган?

☝️ Жавоб: Телевизор учун масофадан бошқарувчи пульт
Изоҳ: Питер Гринуэй фикрича, телетомошабинлар кино кўраётган вақтда ўтирган жойларидан осонгина каналларни алмаштириш имконига эга бўлишганлиги диққатни бўлинишига олиб келган.
👍8
@zakovat
124-савол:
1968 йили Марлон Брандо илҳом олиш ва ижод қилиш учун тинч, сокин жойни истайдиган ижод вакилларига, яъни файласуфлар, артистлар ва рассомларга қулай бир шароит яратиб беришни мақсад қилади. Бунинг учун у Тетиароа номлиёки иккинчи номи Мау-Мау бўлган оролчани сотиб олади. Айтингчи, қандай сабабга кўра Марлон Брандонинг бу ғояси ўз самарасини бермайди?
👍9

☝️ Жавоб: Оролчага Мау-Мау деган иккинчи ном бежизга берилмаган эди. У оролчадан юзлаб ёввойи мушуклар жой бўлиб, улар шунақанги шовқин солишар эдики, у ерда сокинлик ва илҳомланиш ҳақида гап-сўз бўлиши мумкин эмасди.
👍9
@zakovat
125-савол:
Француз актрисаси Рашель Говард Қрим уруши бошланган вақтда Петербургга гастроль сафари билан келади. Кетиш арафасида Рус офицерлари актриса шарафига хайрлашув тушлигини ташкиллаштиришади. Тушлик вақтида офицерлардан бири қуйидагича қадах сўзи айтади: Хоним, биз Сиз билан хайрлашмаймиз. Биз кўришгунча деймиз, чунки тез орада Парижда учрашамиз ва ўша вақтда ҳам Сизнинг соғлиғингиз учун шампан виноси ичамиз!
Ушбу қадаҳ сўзларига қарата актриса жавоб беради: “Жаноблар, сизларга илиқ қабул ва тилаклар учун рахмат. Аммо сизларни огоҳлантирмоқчиманки, Франция БУ ИШНИ қиладиган даражада бой давлат эмас”.
Диққат савол, БУ ИШНИ сўзлари ўрнида актриса нимани назарда тутган эди?
👍5

☝️ Жавоб: Ҳарбий асирларга шампан виноси бериш. Бу билан актриса Франция урушда ғалаба қозонади ва сизлар асирга тушасизлар демоқчи эди.
👍7🔥4
@zakovat
126-савол:
Қадимги Рим жиноят ҳуқуқида диний эътиқод билан боғлиқ жиддий жиноятларни содир этганларни суд қилиб ҳам ўтиришмаган, уларга шунчаки маъмурий жазо қўллаш билан чекланишган. Диққат савол, римликлар буни қандай изоҳлашган?

☝️ Жавоб: Римликлар Худолар ўзларини ўзлари ҳимоя қилиши керак дея ҳисоблашган. Шу сабабли бундай жиноятларга катта жазо беришмаган.
👍13