Zakovat intellektual klubi
31.5K subscribers
13K photos
2.01K videos
138 files
6.79K links
RASMIY KANAL. "Zakovat" Intellektual klubiga oid yangiliklar, qiziqarli savollar, turli tanlovlar oʻtkazishga moʻljallangan.

Barcha videolar:
youtube.com/c/ZAKOVATTV

Sayt: zakovatklubi.uz
Download Telegram
@zakovat
157-савол:
Автралиялик сузиш бўйича мураббий Марк Дэвис шогирдларининг натижасини яхшилашнинг антиқа усулини ўйлаб топди. У бассейнга ҳайвонот боғидан ижарага олган тимсоҳни қўйиб юборган. Шундан сўнг мураббийни ишдан ҳайдашади, лекин энг қизиғи ишдан ҳайдалишига сабаб унинг методи эмасди. Диққат савол, айнан нима сабаб туфайли Дэвисни ишдан ҳайдашган?
👍5🔥1

☝️ Жавоб: Тимсоҳ билан шавқатсиз муомалада бўлгани учун.
Изоҳ: шу маънодаги синоним жавоблар ҳам қабул қилинади.
👍3
@zakovat
158-савол:
Германиянинг “Meyer-Hentschel” компанияси томонидан ишлаб чиқилган мослама бир қарашда мотоциклчиларнинг костюмини ёдга солади, фақат жуда ҳам ноқулай. Унинг 6 килограмм оғирлиги тана бўйлаб шундай тақсимланганки, ҳаракат қилишни максимал даражада қийинлаштиради. Бундан ташқари, унда қулоқ учун мўлжалланган махсус тиқин, хира сариқ рангдаги ён-атрофни кўришни чеклайдиган шлем, букилмайдиган тиззабанд (наколенник) ва тирсакбанд (налокотник) ҳамда санчиқ берадиган қўлқоп ҳам бор. Бу ўзига хос вақт машинасига ўхшайди, яъни Сиз воқеалар ривожидан бироз илгариб кетишингиз мумкин. Диққат савол, ушбу костюм нимани ҳис қилиб кўриш учун ишлаб чиқарилган?
👍2

☝️ Жавоб: Бу мослама қариликни ҳис қилиб кўриш учун яратилган. Инсон қариганда бўладиган барча ноқулайлик ва қийинчиликлар шу костюмда акс этган эди.
👍7❤1
@zakovat
159-савол:
Деярли барча ўзбеклар 100 сўмлик миллий валютанинг олд қисмида тасвирланган Амударё хазинаси туркумидаги икки бошли аждарҳо тасвири туширилган билагузук суратини кўрган бўлса керак. Барчангизга маълумки, олтиндан ишланган мазкур билагузук бугунги кунда Британия музейида сақланади. Туристик саёҳатларни ёритиб борувчи tatil.uz сайтида Лондонга қилинган ташриф ҳақида чоп этилган мақолада таъкидланишича, 100 сўмлик купюранинг дизайнини яратиш чоғида, рассомлар жуда оддий йўлдан кетишган. Яъни аввал билагузукнинг бир томонини чизиб олишган ва шундан кейин унинг симметрик тарздаги иккинчи аксини ҳосил қилишган. 1 дақиқадан кейин, нима учун дизайнерлар бундай қарорга келишганини топинг.

☝️ Жавоб: Сабаби минг йиллар давомида сақланган билагузукнинг турли қисмларига шикаст етган. Агар суратга ҳам эътибор қилсангиз, билагузукнинг оригиналида чап тараф ўнг тарафдан фарқ қилади, иккала қисми ҳам турлича талофат кўрган. Шу сабабли ҳам, дизайнерлар аввал имкон қадар кам шикаст етган қисмини чизишиб, шундан сўнг унинг симметрик аксини яратишган.
👍5🎉1
@zakovat
160-савол:
“Агент Жонни Инглиш” фильмининг реклама афишаларида бош қаҳрамон характерини кўрсатувчи учта таъриф берилган. Дастлабки иккитаси ҳамма бош қаҳрамонларга ишлатиладиган сийқаси чиққан таъриф: у қўрқувни билмайди, у аразлаш (хафа бўлиш) нималигини билмайди. 1 дақиқадан сўнг, бош қаҳрамон ролини Роуэн Аткинсон ижро этганлигини ҳисобга олиб, учинчи топинг.
👍1🔥1

☝️ Жавоб: У ҳеч нарсани билмайди.
👍7🔥1
@zakovat
161-савол:
21 аср бошларида АҚШнинг вице-президенти Дэн Куэйл Жанубий ва Марказий Америка давлатларига қилган сафаридан сўнг, мактаб вақтида бир классик фанни яхши ўзлаштирмаганидан афсусда эканлигини айтган. АҚШ Президентлари ҳақидаги латифа, ҳазилларни эсдан чиқармаган ҳолда айтингчи, Куэйл қайси фанни яхши ўқимаганидан афсусланган.

☝️ Жавоб: Лотин тили
Изоҳ: Вице-президент Дэн Куэйл сафар қилган давлатларга эътибор берган бўлсангиз, Жанубий ва Марказий Америка ҳудудида жойлашган. Бу ҳудудни эса яна Лотин Америкаси деб ҳам аташади. Куэйл “агар мактабда лотин тилини яхшилаб ўзлаштирганимда, Лотин Америкаси давлатлари билан тўғридан-тўғри гаплаша олган бўлардим дея афсусланган.
👍6
@zakovat
162-савол:
Ўзбекистон халқ артисти Малик Қаюмов ўз эсдаликларида шундай эслайди: бир сафар унинг ёнига 3 нафар қариялар келишади. Улар қўлларидаги чарм жилдга солинган қўлёзма китобдан бир гапни, парчани ўқиб беришади. Диққат савол, агар ушбу гап “тегиб бўлмайди” деб тугайдиган бўлса, унда гапнинг биринчи сўзи нима деб бошланишини топинг.
👍1

☝️ Жавоб: Малик Қаюмовни биладиганлар бу саволни осон топишган деб ўйлайман. У машҳур режиссёр бўлиб, 1941 йили Самарқандга қазишма ишлари олиб бориш учун юборилган экспедеция таркибида бўлган. Барчангизга маълум ушбу экспедеция Амир Темур қабрини очиб кўрган эди. Қариялар ўқиб берган гап: “Темурнинг қабрига тегиб бўлмайди” эди.
👍8❤2🔥1
@zakovat
163-савол:
Бир Хитой афсонасига кўра, қадим замонларда мамлакатда буюк хаос ҳокимиятни қўлга олади. Шунда икки нафар император Ху ва Шу иккаласи бирлашиб, Хаосга қарши кураш олиб боради. Императорлар фикрича, Хаос енгиб бўлмас даражада кучли эмас эди ва улар ҳар куни Хаоснинг бир нуқтасига зарба беравериб, беравериб, охири унинг ўша жойини тешишга муваффақ бўлишади. Натижада Хаос ўлади. Ушбу воқеадан сўнг, икки император исмини қўшилишидан биз сўрамоқчи бўлган сўз келиб чиққан. Императорлар Хаоснинг бир нуқтасига нима билан зарба берганлигини яхшилаб ўйлаб кўриб, Ху ва Шу иероглифлари бирикишидан қайси сўз келиб чиққанини топинг.

☝️ Жавоб: Чақмоқ, яшин
👍3
@zakovat
164-савол:
Киевдаги Андреев черкови бир неча ўн йиллардан буён анча оҳори тўкилиб қолган ва реставрацияга муҳтож черковлардан бири эди. Аммо мазкур объектнинг реставрацияси учун 2010 йилга келибгина заҳира фондидан 10 миллион гривна пул ажратилди. Аслини олганда давлат жуда черков учун қайғуриб қолгани йўқ, шунчаки черковнинг омади келиб, ушбу рўйхатга киришга муваффақ бўлган эди. Диққат, савол, ушбу рўйхат деганда нима назарда тутилмоқда?

☝️ Жавоб: Евро-2012 объектлари рўйхати
👍5
@zakovat
165-савол:
Антик табиблар бод касалига ҳамда ақлдан озган беморларни даволаш давомида бир жонзотнинг устига ўтқазишган. Мазкур муолажадан кейин, ўша беморлар тузалганми, йўқми аниқ билиш қийин, лекин ўша даволаш жараёнини кузатиш жуда қизиқ бўлгани аниқ. Ёрдам сифатида айтишим мумкинки, ушбу жонзотнинг юнонча номидан “наркотик” атамаси келиб чиққан экан. Шунингдек, улардан бири 10 йиллар муқаддам бир мудҳиш жиноятни ҳам содир этган эди. Ўша жонзотни айтинг.

☝️ Жавоб: Скат. 2006 йили скат балиғи машҳур тележурналист Стив Ирвин ҳаётига нуқта қўйган эди. Қадимги юнонлар скат балиғини “нарке”, яъни “зарар етказувчи” деб номлаган, кейинчалик бу сўздан наркотик сўзи келиб чиққан.
👍8❤1
@zakovat
166-савол:
Чувалчанглар ҳақида савол. Рус дастурчилари томонидан ишлаб чиқилган бир компьютер ўйинида, шундай эпизод бор: яъни ўйин қаҳрамони ер остидаги чувалчанглар (червяк) давлатига боради. Мазкур давлатдаги фуқароларнинг уйларида бир нарса илинган бўлиб, у улар учун мамлакат қиролининг портрети ҳисобланади. Балким чувалчанглар мантиқан ҳақдир. Айтингчи, чувалчанглар давлати фуқаролари уйида нима осиғлиқ туради?
👍1