Zakovat intellektual klubi
31.6K subscribers
13K photos
2.01K videos
138 files
6.79K links
RASMIY KANAL. "Zakovat" Intellektual klubiga oid yangiliklar, qiziqarli savollar, turli tanlovlar oʻtkazishga moʻljallangan.

Barcha videolar:
youtube.com/c/ZAKOVATTV

Sayt: zakovatklubi.uz
Download Telegram
@zakovat
161-савол:
21 аср бошларида АҚШнинг вице-президенти Дэн Куэйл Жанубий ва Марказий Америка давлатларига қилган сафаридан сўнг, мактаб вақтида бир классик фанни яхши ўзлаштирмаганидан афсусда эканлигини айтган. АҚШ Президентлари ҳақидаги латифа, ҳазилларни эсдан чиқармаган ҳолда айтингчи, Куэйл қайси фанни яхши ўқимаганидан афсусланган.

☝️ Жавоб: Лотин тили
Изоҳ: Вице-президент Дэн Куэйл сафар қилган давлатларга эътибор берган бўлсангиз, Жанубий ва Марказий Америка ҳудудида жойлашган. Бу ҳудудни эса яна Лотин Америкаси деб ҳам аташади. Куэйл “агар мактабда лотин тилини яхшилаб ўзлаштирганимда, Лотин Америкаси давлатлари билан тўғридан-тўғри гаплаша олган бўлардим дея афсусланган.
👍6
@zakovat
162-савол:
Ўзбекистон халқ артисти Малик Қаюмов ўз эсдаликларида шундай эслайди: бир сафар унинг ёнига 3 нафар қариялар келишади. Улар қўлларидаги чарм жилдга солинган қўлёзма китобдан бир гапни, парчани ўқиб беришади. Диққат савол, агар ушбу гап “тегиб бўлмайди” деб тугайдиган бўлса, унда гапнинг биринчи сўзи нима деб бошланишини топинг.
👍1

☝️ Жавоб: Малик Қаюмовни биладиганлар бу саволни осон топишган деб ўйлайман. У машҳур режиссёр бўлиб, 1941 йили Самарқандга қазишма ишлари олиб бориш учун юборилган экспедеция таркибида бўлган. Барчангизга маълум ушбу экспедеция Амир Темур қабрини очиб кўрган эди. Қариялар ўқиб берган гап: “Темурнинг қабрига тегиб бўлмайди” эди.
👍8❤2🔥1
@zakovat
163-савол:
Бир Хитой афсонасига кўра, қадим замонларда мамлакатда буюк хаос ҳокимиятни қўлга олади. Шунда икки нафар император Ху ва Шу иккаласи бирлашиб, Хаосга қарши кураш олиб боради. Императорлар фикрича, Хаос енгиб бўлмас даражада кучли эмас эди ва улар ҳар куни Хаоснинг бир нуқтасига зарба беравериб, беравериб, охири унинг ўша жойини тешишга муваффақ бўлишади. Натижада Хаос ўлади. Ушбу воқеадан сўнг, икки император исмини қўшилишидан биз сўрамоқчи бўлган сўз келиб чиққан. Императорлар Хаоснинг бир нуқтасига нима билан зарба берганлигини яхшилаб ўйлаб кўриб, Ху ва Шу иероглифлари бирикишидан қайси сўз келиб чиққанини топинг.
👍3

☝️ Жавоб: Чақмоқ, яшин
👍3
@zakovat
164-савол:
Киевдаги Андреев черкови бир неча ўн йиллардан буён анча оҳори тўкилиб қолган ва реставрацияга муҳтож черковлардан бири эди. Аммо мазкур объектнинг реставрацияси учун 2010 йилга келибгина заҳира фондидан 10 миллион гривна пул ажратилди. Аслини олганда давлат жуда черков учун қайғуриб қолгани йўқ, шунчаки черковнинг омади келиб, ушбу рўйхатга киришга муваффақ бўлган эди. Диққат, савол, ушбу рўйхат деганда нима назарда тутилмоқда?
👍2

☝️ Жавоб: Евро-2012 объектлари рўйхати
👍5
@zakovat
165-савол:
Антик табиблар бод касалига ҳамда ақлдан озган беморларни даволаш давомида бир жонзотнинг устига ўтқазишган. Мазкур муолажадан кейин, ўша беморлар тузалганми, йўқми аниқ билиш қийин, лекин ўша даволаш жараёнини кузатиш жуда қизиқ бўлгани аниқ. Ёрдам сифатида айтишим мумкинки, ушбу жонзотнинг юнонча номидан “наркотик” атамаси келиб чиққан экан. Шунингдек, улардан бири 10 йиллар муқаддам бир мудҳиш жиноятни ҳам содир этган эди. Ўша жонзотни айтинг.

☝️ Жавоб: Скат. 2006 йили скат балиғи машҳур тележурналист Стив Ирвин ҳаётига нуқта қўйган эди. Қадимги юнонлар скат балиғини “нарке”, яъни “зарар етказувчи” деб номлаган, кейинчалик бу сўздан наркотик сўзи келиб чиққан.
👍8❤1
@zakovat
166-савол:
Чувалчанглар ҳақида савол. Рус дастурчилари томонидан ишлаб чиқилган бир компьютер ўйинида, шундай эпизод бор: яъни ўйин қаҳрамони ер остидаги чувалчанглар (червяк) давлатига боради. Мазкур давлатдаги фуқароларнинг уйларида бир нарса илинган бўлиб, у улар учун мамлакат қиролининг портрети ҳисобланади. Балким чувалчанглар мантиқан ҳақдир. Айтингчи, чувалчанглар давлати фуқаролари уйида нима осиғлиқ туради?

☝️ Жавоб: Карта ўйинидаги қирол чиллик. Рус тилида "король червей" дейилади.
👍5
@zakovat
167-савол:
Қирол Лешек Биринчига ҳайкал ўрнатилган бўлиб, ушбу ёдгорликда қирол ўзининг қувғинда юрган душманларидан қочаётган вақтда жон бераётгани тасвирланган. Ҳайкалтарош ушбу ёдгорликда қирол сиймосини атайин оқ тошдан бунёд этган. Бу билан у бир нарсага урғу бермоқчи эди. Мазкур ёдгорлик ҳақида гап кетганда 1888 йилдаги бошқа бир асар ҳам ёдга олиниши шубҳасиз. Сиз ўша асарни топишингиз керак.

☝️ Жавоб: "Қора ўқ".
Изоҳ: Лешек Биринчи душманларидан қочаётган вақтда орқасидан қора камон ўқидан ўқ еб вафот этади. Ҳайкалтарош ўқнинг ранги қора эканлигига урғу бермоқчи бўлиб, қирол танасини тўлиқлигича оқ тошдан бунёд этган.
👍9🤩1
@zakovat
168-савол:
Йоганинг Шанмукхи-мудру машқини бажариш учун, бош бармоқ билан иккинчи қилган иш қилинади. Кўрсаткич бармоқ билан эса – биринчи, номсиз ва жимжилоқ бармоқ билан – учинчи қилган иш бажарилади. Диққат савол, айтингчи, мазкур йога машқини бажараётганда ўрта бармоқ билан нима иш қилинади?

☝️ Жавоб: Бурун ёпилади.
Изоҳ: Биринчи маймун кўзни, иккинчиси қулоқни, учинчиси оғизни беркитган.
👍2
@zakovat
169-савол:
Ўрта асрларда Англия камончилари маҳорат бобида тенгсиз бўлганлар. Ўқ-ёй борасида уларга тенг келадигани бўлмаган. Ўша вақтларда Англия қироли махсус бир фармон чиқаради, бу фармонга кўра тунда ўқ-ёй ясаш таъқиқланади. Ушбу фармонни бузган усталар қаттиқ жазоланган ҳам. Диққат савол, нима сабабдан, усталарга тунда ўқ-ёй ясаш тақиқланган?

☝️ Жавоб: Чунки тунда, гулхан ёки чироқ ёруғида ясалган ўқ-ёйларнинг сифати кундуз куни ясалганларидан пастроқ бўлган. Камончилар қўшинининг нуфузини сақлаб қолиш ва уларнинг сифатини таъминлаш мақсадида мана шу фармон чиқарилган.
👍4
@zakovat
172-савол:
“Сибирь сартароши” фильми учун суратга тушаётган Жулия Ормонд қаҳрамони учун костюмерлар аъло даражада иш олиб боришади. Кийимнинг ўзи тугул, унинг оддий безаклари ҳам ўта қимматбаҳо бўлиб, анча-мунча пул сарфланади. Айнан мана шу кийимлар сабаб, суратга олиш ишлари бироз муддатга тўхтаб қолади. Бироқ актрисага шартнома шартларини кўрсатишгандан кейингина, Жулия Ормонд ноилож яна суратга олиш ишларини давом эттиришга мажбур бўлади. Айтингчи, актрисанинг эътирозига нима сабаб бўлган эди?

☝️ Жавоб: Кийимларнинг табиий мўйнадан тикилгани
Изоҳ: Актриса Жулия Ормонд “яшиллар” сафида бўлиб, ҳайвонларнинг терисидан тикилган кийимларга қарши жиддий кураш олиб борган. Фильм учун тикилган қимматбаҳо кийимлар эса табиий мўйнадан эди.
👍7❤1
@zakovat
173-савол:
Ўрта асрларда фрескалар мажмуаси одатда бир нафар рассом томонидан эмас, рассомларнинг бир гуруҳи томонидан ишланган. Замонавий италиялик санъатшунос Занардининг фикрича, фрескалар устида ишлаш оддий сурат чизиш жараёнидан тубдан фарқ қилади. Ушбу фикрларини айта туриб, мутахассис бир ўхшатиш қилади ҳамда бошқа бир санъат асарини ёдга олиб ўтади. Агар сиз юқорида қайси санъат асари ёдга олинганини топган бўлсангиз, санъатшунос Занарди фикрларида кимни ёдга олганини топиб беришингиз лозим.