Zakovat intellektual klubi
31.6K subscribers
13K photos
2.01K videos
138 files
6.79K links
RASMIY KANAL. "Zakovat" Intellektual klubiga oid yangiliklar, qiziqarli savollar, turli tanlovlar oʻtkazishga moʻljallangan.

Barcha videolar:
youtube.com/c/ZAKOVATTV

Sayt: zakovatklubi.uz
Download Telegram
@zakovat
192-савол:
Космик изланишлар институтининг кўргазмалар залида турли масштабларни ўзида акс эттирган микро ва макроолам иллюстратциялари девори мавжуд. Масалан, 1:10^(-8) ёзуви остидаги суратда вирусларни, 1:10^(-5) ёзуви остидаги суратда ҳужайра, 1:10^14 ёзуви остидаги суратда эса Қуёш системаси тасвирланган. Диққат савол, 1:1 ёзуви остидачи?

☝️ Жавоб: Кўзгу
👍4
@zakovat
193-савол:
“...Judgement Day ” компьютер ўйинида қайиқда сузаётган қаҳрамон ўзининг собиқ дўсти бўлган маҳлуқдан қутулиши керак. Биз ўйин номининг бошида такрор келадиган иккита ҳарфни сўрамаймиз. Диққат савол, дастурчилар ушбу ўйинни қайси ёзувчига бағишлашган?
👍2

☝️ Жавоб: Иван Тургенев. Ушбу ёзувчининг “Муму” асари воқеалари эсингизда бўлса керак.
👍3❤2
Кеча берилган аудио-саволнинг жавоби 👇👇

Нега молхона эшиклари ташқарига очилади?
👍1
Forwarded from xG
👍5
@zakovat
195-савол:
Colgate компанияси 20 аср ўрталарида танлов ўтказади ва тюбиклардаги тиш пастларининг савдо ҳажмини 20%гача ошириш бўйича энг яхши лойиҳа учун катта мукофот эълон қилади. Танловда ғолиб бўлган ғоя эса ҳақиқатдан савдо ҳажмини оширишга ёрдам беради, ваҳоланки дастлаб бу лойиҳа унчалик оқилона кўринмаган бўлса ҳам. Диққат савол, бу қандай ғояни амалга ошириб Colgate компанияси савдо ҳажмини оширишга эришган?
⚡2👍2🔥1

☝️ Жавоб: Тюбиклар оғзидаги тешикни катталаштиришган. Аввал тюбик тешиклари атиги 2 миллиметр бўлган. Танловнинг бир иштирокчиси ўша тешикни катталаштиришни таклиф қилади. Дастлаб бу таклиф аҳмоқона бўлиб кўринади, аммо келгусида бу ўз самарасини беради. Ҳозирда ҳам барча тиш пасталари тюбикларининг оғзи катталигини Сиз ҳам билсангиз керак. Бундай катта тешиклар бир марта тиш ювиш учун кетадиган паста миқдорини оширади, пасталар тез тугаб қолади ва истеъмолчилар янги пастани олишга мажбур бўлади.
👍13🐳2❤1
@zakovat
196-савол:
Жанубий Кореянинг Чеджу оролидаги статистикага кўра, охирги вақтда 70% жиноятлар хитойликлар томонидан содир этилибди. Шу сабабли Корея ҳукумати бюджетдан бир лойиҳа учун қўшимча маблағ ажратди. Нима учун маблағ ажратилганини аниқ айтинг.
👍2
Шавла таоми ҳақида Ғофур Ғулом томонидан келтирилган қизиқ маълумот ҳақида савол
👍1
@zakovat
196-савол:
Жанубий Кореянинг Чеджу оролидаги статистикага кўра, охирги вақтда 70% жиноятлар хитойликлар томонидан содир этилибди. Шу сабабли Корея ҳукумати бюджетдан бир лойиҳа учун қўшимча маблағ ажратди. Нима учун маблағ ажратилганини аниқ айтинг.

☝️ Жавоб: Хитойлик ҳуқуқбазарлар кўпчиликни ташкил қилавергач, Корея ҳукумати полициячиларга хитой тилини ўргатадиган курсларни ташкил қилган.
👍4
@zakovat
197-савол:
Википедияга ишонадиган бўлсак бир қувончли воқеадан сўнг унинг уйининг олдига тун ярмидан оққанда кўплаб муҳлислар келишади, уй атрофини гулларга тўлдириб, туни билан танго ўйнаб чиқишади. Диққат савол, ушбу уй соҳибасини топинг.

☝️ Жавоб: Диего Марадонанинг онаси. Изоҳ: 1986-йилги Жаҳон Чемпионати финалидан сўнг Аргентина чемпионлигини муҳлислар Марадона онасининг уйи олдида нишонлашган.
👍6🤩2
@zakovat
198-савол:
Конан исмли жуда пухта тайёргарликка эга бўлган бир разведкачи махфий топшириқ юзасидан кузатувдаги шахс билан алоқаларни ўрнатиш учун Лондон университетидаги хитой тили курсларига қатнашга мажбур бўлади. Аммо у бу курсларда кутилмаган бир қийинчиликка дуч келади. Қандай қийинчилик?
👍4
Шовла ҳақидаги саволга жавоб 👆👆
👍1
@zakovat
198-савол:
Конан исмли жуда пухта тайёргарликка эга бўлган бир разведкачи махфий топшириқ юзасидан кузатувдаги шахс билан алоқаларни ўрнатиш учун Лондон университетидаги хитой тили курсларига қатнашга мажбур бўлади. Аммо у бу курсларда кутилмаган бир қийинчиликка дуч келади. Қандай қийинчилик?

☝️ Жавоб: Саволда айтилганидек, Конан жуда пухта тайёргарликка эга разведкачи бўлган ва хитой тилини мукаммал билган. Ҳаттоки ўша курсда ўтиладиган хитой тили дарслигини ўзи ёзган эди. Хитой тилини билмайдиган қилиб кўрсатишга қийналган.
👍12🔥1
@zakovat
199-савол:
Футбол бўйича Дания терма жамоаси бош мураббийи Зепп Пионтек 1983 йилда терма жамоасининг ажойиб иштироки учун миннатдорчилик сифатида гигант ҳажмдаги бир сабзавотни мукофот сифатида қабул қилиб олади. Савол: бу қайси сабзавот эди ва нима учун?

☝️ Жавоб: Редиска. Чунки Дания термаси футболкаси қизил ва оқ рангларда.
👍9
@zakovat
201-савол:
Яқинда "Манчестер Юнайтед"нинг афсоналаридан бири бўлган Денис Лоудан сўрашибди:
- Сизнинг 60-йиллардаги МЮингиз ҳозирги МЮни юта оладими?
- Менимча, ҳа, 1-0 га ютсак керак.
Диққат савол, Лоу нега айнан бу ҳисобни айтган?

☝️ Жавоб: Чунки биз 70 ёшга кириб қолдик, бундан катта ҳисобда юта олмасак керак.
👍9🤩9