Zakovat intellektual klubi
31.5K subscribers
13K photos
2.01K videos
138 files
6.79K links
RASMIY KANAL. "Zakovat" Intellektual klubiga oid yangiliklar, qiziqarli savollar, turli tanlovlar oʻtkazishga moʻljallangan.

Barcha videolar:
youtube.com/c/ZAKOVATTV

Sayt: zakovatklubi.uz
Download Telegram
@zakovat
197-савол:
Википедияга ишонадиган бўлсак бир қувончли воқеадан сўнг унинг уйининг олдига тун ярмидан оққанда кўплаб муҳлислар келишади, уй атрофини гулларга тўлдириб, туни билан танго ўйнаб чиқишади. Диққат савол, ушбу уй соҳибасини топинг.
👍1

☝️ Жавоб: Диего Марадонанинг онаси. Изоҳ: 1986-йилги Жаҳон Чемпионати финалидан сўнг Аргентина чемпионлигини муҳлислар Марадона онасининг уйи олдида нишонлашган.
👍6🤩2
@zakovat
198-савол:
Конан исмли жуда пухта тайёргарликка эга бўлган бир разведкачи махфий топшириқ юзасидан кузатувдаги шахс билан алоқаларни ўрнатиш учун Лондон университетидаги хитой тили курсларига қатнашга мажбур бўлади. Аммо у бу курсларда кутилмаган бир қийинчиликка дуч келади. Қандай қийинчилик?
👍4
Шовла ҳақидаги саволга жавоб 👆👆
👍1
@zakovat
198-савол:
Конан исмли жуда пухта тайёргарликка эга бўлган бир разведкачи махфий топшириқ юзасидан кузатувдаги шахс билан алоқаларни ўрнатиш учун Лондон университетидаги хитой тили курсларига қатнашга мажбур бўлади. Аммо у бу курсларда кутилмаган бир қийинчиликка дуч келади. Қандай қийинчилик?

☝️ Жавоб: Саволда айтилганидек, Конан жуда пухта тайёргарликка эга разведкачи бўлган ва хитой тилини мукаммал билган. Ҳаттоки ўша курсда ўтиладиган хитой тили дарслигини ўзи ёзган эди. Хитой тилини билмайдиган қилиб кўрсатишга қийналган.
👍12🔥1
@zakovat
199-савол:
Футбол бўйича Дания терма жамоаси бош мураббийи Зепп Пионтек 1983 йилда терма жамоасининг ажойиб иштироки учун миннатдорчилик сифатида гигант ҳажмдаги бир сабзавотни мукофот сифатида қабул қилиб олади. Савол: бу қайси сабзавот эди ва нима учун?

☝️ Жавоб: Редиска. Чунки Дания термаси футболкаси қизил ва оқ рангларда.
👍9
@zakovat
201-савол:
Яқинда "Манчестер Юнайтед"нинг афсоналаридан бири бўлган Денис Лоудан сўрашибди:
- Сизнинг 60-йиллардаги МЮингиз ҳозирги МЮни юта оладими?
- Менимча, ҳа, 1-0 га ютсак керак.
Диққат савол, Лоу нега айнан бу ҳисобни айтган?

☝️ Жавоб: Чунки биз 70 ёшга кириб қолдик, бундан катта ҳисобда юта олмасак керак.
👍9🤩9
@zakovat
202-савол:
Eвропа экологик ташкилоти ҳар йили “Кўршапалакларни ҳимоя қилиш куни” тадбирини ўтказади. Юқоридаги гапда бир сўз бошқаси билан алмаштирилган. Бу қайси сўз?
👍1
@zakovat
202-савол:
Eвропа экологик ташкилоти ҳар йили “Кўршапалакларни ҳимоя қилиш куни” тадбирини ўтказади. Юқоридаги гапда бир сўз бошқаси билан алмаштирилган. Бу қайси сўз?

☝️ Жавоб: “Куни” сўзи “туни” сўзи билан алмаштирилган. Аслида тадбир номи “Кўршапалакларни ҳимоя қилиш туни” эди. Кўршапалаклар тунги жонзот эканлигини билсангиз керак.
👍10❤2
@zakovat
203-савол:
Николай II га тож кийдириш маросими кинохроникасида айрим қирол аёнларини ИКСга ҳурмат билан таъзим қилишганини кўришимиз мумкин. ИКС олдида ҳаракатсиз бўлиб қоладиганларни бугунгача учратиш мумкин. Савол: ИКСни айтинг?
❤1👍1
Доғистонликлар ибораси ҳақидаги саволга жавоб 👆👆
👍1
@zakovat
203-савол:
Николай II га тож кийдириш маросими кинохроникасида айрим қирол аёнларини ИКСга ҳурмат билан таъзим қилишганини кўришимиз мумкин. ИКС олдида ҳаракатсиз бўлиб қоладиганларни бугунгача учратиш мумкин. Савол: ИКСни айтинг?

☝️ Жавоб: Киноаппарат. Мулозимлар ўша пайтда кам учрайдиган киноаппарати олдида таъзим қилишган. Ҳозирда тўй ёки шу каби базмларда видеокамера келса, одамлар ҳаракатсиз бўлиб қолишади :)
👍4
@zakovat
204-савол:
Мюнхеннинг "Бавария" жамоаси раҳбарияти Франк Рибери клуб билан янги шартномани имзолашига жуда катта умид қилар эди. Клуб президенти футболчининг туғилган кунига УНИ совға қилди. У Риберига нима совға қилган?
👍3❤1👏1
"Заковат" интеллектуал кўрсатуви учун тайёрланган янги кириш қисми ролиги ("шапка") 👆👆
👍1