Zakovat intellektual klubi
31.5K subscribers
13K photos
2.01K videos
138 files
6.79K links
RASMIY KANAL. "Zakovat" Intellektual klubiga oid yangiliklar, qiziqarli savollar, turli tanlovlar oʻtkazishga moʻljallangan.

Barcha videolar:
youtube.com/c/ZAKOVATTV

Sayt: zakovatklubi.uz
Download Telegram
@zakovat
217-савол:
19-асрнинг охирида ҳакам Томасга тўппонча тиради ва шундай деди: "Тур ва ҳамма каби БИР ИШНИ ҚИЛ, бўлмаса отиб ташлайман".
Савол: БИР ИШНИ ҚИЛ сўзлари ўрнидаги бир сўзни айтинг.
👍2
"Заковат"нинг расмий каналига аъзолар сони 3 минг нафардан ошди. Бизни кузатиб бораётган барча мухлисларга чексиз миннатдорлигимизни билдирамиз.
👍4
@zakovat
217-савол:
19-асрнинг охирида ҳакам Томасга тўппонча тиради ва шундай деди: "Тур ва ҳамма каби БИР ИШНИ ҚИЛ, бўлмаса отиб ташлайман".
Савол: БИР ИШНИ ҚИЛ сўзлари ўрнидаги бир сўзни айтинг.

☝️ Жавоб: югур.
Изоҳ: Томас Берк қисқа масофага югуриш баҳсларида биринчилардан бўлиб "низкий старт"ни қўллаган спортчилардан эди. Ўшанда стартда бундай ҳолатда турадиган спортчиларга кўникмаган мусобақа ҳаками старт тўппончасини атлет бошига тираган.
👍7
@zakovat
218-савол:
Ибора сўнггидаги нуқталар ўрнини тўлдиринг: "Сен финишга ҳаммадан охири келишни хоҳлайдиган ягона мусобақа бу ....."

☝️ Жавоб: Ҳаёт. Ҳамма ҳам узоқ яшашни истайди.
👍9⚡1🤩1
@zakovat
219-савол:
Замонавий савол. Бир отанинг айтишича, қизига бир совға олиб берганидан сўнг, қизининг хонасининг 1/3 қисми ҳар доим яхши йиғиштирилган ҳолда турадиган бўлибди.
Диққат савол: Ота қизига нима совға қилган?
👍5

☝️ Жавоб: Вебкамера
Изоҳ: Фон яхши кўриниши учун ))
👍2
@zakovat
220-савол:
Ўткир Ҳошимов айтишича, оилада кенжа фарзанд бўлишнинг яхши ва ёмон томони бор экан. Яхши томони - ота-она меҳмонга кетаётганида доим кенжа фарзандни олиб кетади. Оилада кичкина фарзанд бўлишнинг ёмон томонини Ўткир Ҳошимов нимада деб айтган?
👍1

☝️ Жавоб: Кичкина фарзандлар акаларининг кичкина бўлиб қолган кийимини кияди. Янги кийим камдан-кам олиб беришади.
👍8🤩3💯1
@zakovat
221-савол:
Караваджо картиналаридан бири бўғиқ рангларда ишланган. Картинада қизил рангдан кўп фойдаланилган. Картина марказидаги одам ҳавас қиларлик ҳолда эмас. Унинг юзидан кучли оғриқ изларини англаш қийин эмас. Яна бир-нечта персонажлар унинг атрофида туриб, унга ачинган назар билан қараб туришибди. Фақатгина картинанинг асосий қаҳрамони ўзини йўқотиб қўймаган, чап қўлини жафокашнинг елкасига қўйиб, уни тинчлантираябди. Диққат савол, у ўнг қўли билан нима иш қилиши керак?

☝️ Жавоб: Тишни суғириши. Изоҳ: Картина номи "Тиш суғирувчи".
👍1🥰1
@zakovat
222-савол:
Қадимги русда шундай одат бўлган: дарахт олдига келиб бош кийимини ечиб таъзим қилишган, кейин дарахтга яқинлашиб уни силаб қўйишган, шундан сўнг унга ҳатто овқат ҳам олиб келишган. Диққат савол, бу ғалати одатлар сўнггида нима қилинган?

☝️ Жавоб: Дарахтни чопиб ташлашган. Изоҳ: шу орқали дарахтдан узр сўрашган.
👍4
@zakovat
223-савол:
Ливингстон бу иш билан шуғулланишни режалаштирганларга темир йўлда туришни, яқинлашиб келаётган поезд гудогини эшитишни ва сўнгги дамда йўлдан қочишни маслаҳат беради. Диққат савол, Ливингстон қайси машғулот ҳақида гапирган?
👍3

☝️ Жавоб: Фил ови.
👍3
@zakovat
224-савол:
Сўқмоқлардан бири шарққа олиб боради, иккинчиси эса ғарбга. Ғарбда нок қийғос гуллаган, шарқда эса олча. Ғарбда осмондаги булутлардек оппоқ, шарқда осмондаги қуёшдек қирмизи гуллар бор. Нега ахир шарққа йўл олишимиз керак? Ғарбга борадиган сўқмоқ текисроқку. Диққат савол, шоир қайси иккита давлатни назарда тутганини топинг.

☝️ Жавоб: Россия ва Япония. Изоҳ: гуллаган нок - бу Россияга ишора, олча эса Японияга. Саволдаги фикрлар эса Хитойлик шоир Дзен Буга тегишли.
👍5🤩1
@zakovat
225-савол:
Русларда "худбинлик" чап қўлнинг жимжилоғида, инглизларда эса ўнг қўлнинг ўртанча бармоғида, ўзбеклар учун эса тахминан ўнг қўлнинг кўрсаткич бармоғи ва чап қўлнинг ўртанча бармоқларида. Диққат, гап нима ҳақида бормоқда?

☝️ Жавоб: "Мен" сўзи. Изоҳ: Иккала қўлни тўғри ёзиш қоидаси бўйича компьютер клавиатураси устига қўйсак "я", "I" ва "men" сўзлари айтиб ўтилган бармоқларга тўғри келади. Саволдаги "худбинлик" сўзи ҳам "мен"га ишора эди.
👍4
@zakovat
226-савол:
Виктор Гюго даврида аристократ аёл Шампан ёки Бургундиядан ўтадиган бўлса маҳалллий аҳоли вакиллари унга тўрт қадаҳда вино олиб келишган. Бу қадаҳларнинг ҳар бири турлича номланган экан: 1- маймун виноси, 2 - шер виноси, 3 - қўй виноси ва 4 - чўчқа виноси. Диққат савол, чўчқа виносидан татиб кўриш учун нима қилиш керак?
👍4