Zakovat intellektual klubi
31.6K subscribers
13K photos
2.01K videos
138 files
6.79K links
RASMIY KANAL. "Zakovat" Intellektual klubiga oid yangiliklar, qiziqarli savollar, turli tanlovlar oʻtkazishga moʻljallangan.

Barcha videolar:
youtube.com/c/ZAKOVATTV

Sayt: zakovatklubi.uz
Download Telegram
@zakovat
231-савол:
Эрика Ля Тур исмли француз фуқароси расман Эйфель минорасига турмушга чиққан. Бундан олдин Эрика Берлин деворига ҳам турмушга чиқмоқчи бўлган эди, лекин Германия ҳукумати бир сабаб туфайли бу никоҳни рад этган. Шу сабабни изоҳлаб беринг.

☝️ Жавоб: Чунки Эрикагача Берлин деворига бошқа бир аёл расман турмушга чиқиб бўлган эди.
👍5🤩3🐳2❤1
@zakovat
232-савол:
ХХ аср бошларида Нюрнберг шаҳрида Давид Пшепюрка бир неча бора вақт сотиб олади. Лекин бу унга барибир ютуқ олиб келмаган. Пшепюрканинг нима машғулот билан шуғулланишини айтинг?
👍1🤩1
@zakovat
232-савол:
ХХ аср бошларида Нюрнберг шаҳрида Давид Пшепюрка бир неча бора вақт сотиб олади. Лекин бу унга барибир ютуқ олиб келмаган. Пшепюрканинг нима машғулот билан шуғулланишини айтинг?

☝️ Жавоб: Шахматчи
Изоҳ: Кўпчилик Нюрнбергдаги мусобақада янги киритилган шахмат соатларига ҳали тайёр эмас эди. Қоида бўйича ўша пайтда қўшимча 5 дақиқа сотиб олса ҳам бўлган, лекин Давидга барибир бунинг фойдаси тегмаган ва мот бўлган.
👍6🤩2
@zakovat
233-савол:
Спортчи Сергей Бершовга давлат рақами 4 та рақамли автомобиль совға қилишган. Тўртала рақам ҳам 4 га қолдиқсиз бўлинади. Диққат савол: 1982 йил 4 майдан 5 майга ўтар кечаси Бершов қаерда бўлган?
👍3

☝️ Жавоб: Эверест чўққисида
Изоҳ: Унинг автомобил рақами 8848 бўлган, худди Эверест баландлиги каби.
👍5🔥1
@zakovat
234-савол:
АҚШда 555-01-00 дан 555-01-99 гача бўлган диапозондаги телефон рақамлари бир сабаб туфайли аҳолига фойдаланиш учун берилмас экан. Бу сабабни эсга олганимизда, “Тақдир ҳазили ёки қушдек енгил бўлинг” фильми ҳақида тайёрланган кўрсатувдаги бир ташкилот ходимининг гаплари эсга тушади. Диққат, савол: гап қандай сабаб ҳақида кетмоқда?
👍2

☝️ Жавоб: Чунки стандартга кўра ушбу рақамлар киноларда, компьютер ўйинларида ва шу каби жойларда ишлатилади. Кейинчалик одамлар шу рақамга телефон қилиб, аҳолини безовта қилмаслик учун фойдаланишга берилмайди. “Тақдир ҳазили ёки қушдек енгил бўлинг” фильм қаҳрамонининг Москвадаги уй рақами аслида бир ташкилотга тегишли бўлиб, унга ҳалигача қўнғироқлар бўлиб турар экан.
👏4👍3💯1
@zakovat
235-савол:
Британиялик Кевин Холстед лотереядан 2 миллион 300 минг фунт стерлинг ютиб олади. Ғолиб ўз интервьюсида “Яхшиям 2 кун аввал лотерея ўйнамаган эканман. Чунки бугунги ютуқ мен учун икки ҳисса қувончлидир” дея хурсанд бўлади. Диққат савол, нега у бундай фикрларни айтган?
👍1

☝️ Жавоб: Чунки у 2 кун олдин хотини билан ажрашган эди
Изоҳ: Агар 2 кун олдин ўйнаганида ва ютганида пулнинг ярми хотинининг мулки ҳисобланган бўларди.
👍6
@zakovat
236-савол:
"Футурама" сериалидаги “Синклер 2К” русумли робот барча нарсани тезда эсидан чиқариб юборади. Савол: Бунинг сабабини айтинг.
👍2
@zakovat
236-савол:
"Футурама" сериалидаги “Синклер 2К” русумли робот барча нарсани тезда эсидан чиқариб юборади. Савол: Бунинг сабабини айтинг.

☝️ Жавоб: Уни хотираси 2 килобайт (2К) холос.
👍4
@zakovat
237-савол:
Томас Манн асари воқеалари сил (туберкулёз) касалликлари санаторясида бўлиб ўтади. Эпизодлардан бирида бош қаҳрамон ўз севгилисининг суратини ўпади.
Юқорида савол матнида бир сўз тушириб қолдирилган. Ўша сўзни топинг.

☝️ Жавоб: Рентген
Изоҳ: Сил касаллигига чалинган севгилисининг ўпка тасвири бўлган рентген суратини ўпади.
👍3
@zakovat
238-савол:
Боксчи Антонио Маргарито ва унинг мураббийи Хавер Капетило дисквалификация қилинади, чунки экспертиза оқ кукун топган эди.
Савол: қаердан?
👍1
@zakovat
238-савол:
Боксчи Антонио Маргарито ва унинг мураббийи Хавер Капетило дисквалификация қилинади, чунки экспертиза оқ кукун топган эди.
Савол: қаердан?

☝️ Жавоб: Қўлидаги ўрамдан.
Изоҳ: Оқ кукун дейилганда гипс назарда тутилмоқда. Боксчи ма мураббий бокс қўлқопини кийишдан олдин қўлига ўрайдиган ўрамлар орасига гипс солишган эди. Жанг давомида қўл терлаб, гипс билан қоришиб, тошдек қаттиқлашиб борган.
👍3
@zakovat
239-савол:
Британия кино ижодкорлари томонидан тайёрланган замонавий "Шерлок" сериали 2013 йил 9 августда илк бор эфир юзини кўрди. Бунга аниқ сабаб бор албатта. Чунки 9 август бу - ИКС Меркурийда ИКС йўқ.
Савол: ИКСни топинг.
👍1
@zakovat
239-савол:
Британия кино ижодкорлари томонидан тайёрланган замонавий "Шерлок" сериали 2013 йил 9 августда илк бор эфир юзини кўрди. Бунга аниқ сабаб бор албатта. Чунки 9 август бу - ИКС. Меркурийда эса ИКС йўқ.
Савол: ИКСни топинг.

☝️ Жавоб: 221-кун.
Изоҳ: Шерлок Холмс манзили Бейкер-стрит 221б. 2013 йилнинг 9 августи йилнинг 221-куни эди. Меркурийда бир йил 176 кундан иборат.
👍5
@zakovat
240-савол:
Бу муассаса Осиёга гастролга боришдан олдин махсус сўровнома ўтказди. Сўров натижасида Осиёдаги энг таниқли инсонлар хитой раҳбари Цзян Цзэминь, Жеки Чан ва японялик сумочи Акебоно эканлиги аниқланди.
Савол: Европадаги қайси муассаса гастрол сафарга отланган эди?

☝️ Жавоб: Мадам Тюссо музейи. Кейинчалик юқоридаги инсонларнинг мумдан ҳайкаллари ясалган.
👍3👎1🔥1
@zakovat
241-савол:
Парашютдан сакрашни янги ўрганаётганларга самолётдан сакраш пайтида, парашют халқасини икки қўл билан ушлашни ўргатишар экан. Ваҳоланки парашютни очишга бир қўлнинг кучи ҳам етади.
Савол: нега бундай ўргатишади?
👍1